
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларига: «Юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» денглар.
Ким уни бир марта айтса, унга ўн савоб ѐзилади.
Ким уни ўн марта айтса, унга юз савоб ѐзилади.
Ким уни юз марта айтса, унга минг савоб ѐзилади. Ким зиѐда қилса, Аллоҳ ҳам зиѐда қилади.
Ким истиғфор айтса, Аллоҳ уни мағфират қилади», дедилар».
(Имом Термизий ривоят қилган)
Шарҳ:
Бу ерда зикрнинг савоби айтилган ададидан ўн баробар кўп бўлиши таъкидланмоқда. Биз бандалардан зикр қилиш бўлиб турса, савобини кўпайтириб бериш Аллоҳ таолонинг Ўзидандир.
У Зотнинг хазинаси беҳисобдир, бандага ҳар қанча ато этилса ҳам, заррача камаймайди.
Биз бандалар истиғфор айтишни ўрнига қўйсак бўлди, мағфират қилиш Аллоҳ таолонинг Ўзидандир.
У зот Ғафуру Раҳийм зотдир. Бу ҳадиси шарифдан қанча кўп зикр қилинса, шунча кўп савоб олинишини билиб олдик. Олганда ҳам, айтилган ададнинг ўн баробари миқдорида савоб олинади.
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, кунига камида юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни зикр қилиб туришимиз лозим.
Шунингдек, «Астағфируллоҳ»ни ҳам камида юз марта айтиб туришимиз керак.
Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари кунига юз марта истиғфор айтишлари айтилган.
🌺☘️🌷🌹🍀⚘️🍁🌸
#Ҳадис_921
АЛЛОҲНИНГ ГУЗАЛ ИСМЛАРИ
Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталаридан (розияллоҳу анҳумо) бундай ривоят киладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг
«Аллоҳим! Мен сендан сўрайман.
Албатта, мен Сенинг Аллоҳ эканлигингга, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига, Сенинг Аҳаду Сомадлигингга, туғмаган ва туғилмаган ҳамда тенги йўқ зот эканлигингга шаҳодат келтираман» деганини эшитиб:
«Батаҳқиқ, Аллоҳдан у билан сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм ила сўрадинг», дедилар».
(Сунан эгалари ривоят қилишган).
Шарҳ:
Албатта, мазкур ҳолнинг юзага чиқиши учун сўровчининг зоҳиру ботини пок бўлиши, у ҳалолдан ризқланган бўлиши, нияти ва ихлоси холис бўлиши каби бир неча шартларни ўзида мужассам қилган бўлиши керак. Бу ривоятдаги дуода Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари тилга олинди. Аммо ўша исмларнинг қай бири исми аъзам эканини билиб бўлмайди.
Ҳадис ва Ҳаёт 35
🌺☘️🌷🌹🍀⚘️🍁🌸
#Ҳадис_919
АЛЛОҲНИ ЗИКРИ
Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят киладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот: «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар. Шунда у зотнинг ҳаммажлисларидан бир киши: «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради.
«Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ѐзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», дедилар».
(Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ѐзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиѐр қилганлар қани?!
Хадис ва Хаёт 35


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев