
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар бирор иш қилишни хоҳласанг, босиқликни ўзингга лозим тут. Шунда Аллоҳ сенга чиқиб кетадиган йўлни кўрсатади»
Имом Бухорий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким сабр қилса, Оллоҳ уни сабрли қилиб қўяди. Инсонга сабр қилишдан ўзга яхши ва кенгроқ неъмат берилган эмас»
Имом Бухорий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Дўзах (нафс хоҳлайдиган) шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат (нафс хоҳламайдиган) кароҳиятли нарсалар билан ўраб қўйилгандир»
Бухорий ва Муслим ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ Ашаж Абдулқайсга дедилар: «Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша хислатингни яхши кўради. Ҳалимлик ва босиқлик»
Имом Муслим ривояти.
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Бир киши Расулуллоҳга ﷺ
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ ﷺ: «ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта сўраганида ҳам Расулуллоҳ ﷺ «ғазаб қилмагин», дедилар.
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Курашда куч билан енгадиган одам кучли эмас, балки жаҳли чиққанида ғазабини босиб олган киши кучлидир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло деди: "Қулларимдан бирининг танини, молини ёки боласини бир мусибатга солганимда у қулим буни яхши бир сабр ила қаршиласа, қиёмат кунида у кимса учун тарозу қурмоқдан ёхуд номаи аъмолини очмоқдан уялгайман»
Имом Термизий ривояти
(Анас (р.а) .дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло деди: "Мўмин қулимни бирор дардга дучор этганимда уни зиёрат қилгани келганларга Мендан шикоят этмаса, унга шифо бергайман. Сўнгра эти ўрнига аввалгидан кўра хайрли эт, қони ўрнига аввалгидан кўра хайрли қон бергайман. Энди у покиза ҳолда ишини бошлагай»
Байҳақий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон (рўзаси)ни тутасан», дедилар. У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди. У қайтиб кетаётган эди, Расулуллоҳ ﷺ «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин» дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Яхши ишларингиз сизни шодлантирса ва ёмон ишларингиз сизни қайғуга солса, билингки, сиз мўмин бандасиз»
Имом Аҳмад ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир, Ундан кейин ачитқининг уруғича ҳам иймон қолмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саъийд Худрий (р.а).дан)
Бир киши Расулуллоҳга ﷺ
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида хабар беринг», деганда Расулуллоҳ ﷺ «Аллоҳга ибодат қил. Унга бирон нарсани шерик қилма, намозни адо эт. Закотни ҳақдорларга бер. Ва қариндошчилик ришталарини боғлагин», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Аюб (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч нарса бор. Ким уларни жамласа, батахкик, иймонни жамлабди:
1.адолат-инсофда бўмоқлик,
2.олам (муслимларига) салом бермоклик
3.қийинчиликда хам инфок-эхсон қилмоқлик»
Имом Бухорий ривояти
(Аммор ибн Ёсир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч тоифа киши борки, савоб уларга вожиб бўлиб иймони комил бўлади.
1.Инсонлар ичида яшаладиган хулқ,
2.Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тўсувчи тақво
3.жоҳилни жаҳолатини қайтариб турувчи ҳалимлик»
Имом Баззор ривояти.
(Анас (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса ва Аллоҳ учун ман этса, демак, у кишиннг иймони мукаммал бўлибди»
Имом Абу Довуд ривояти
(Умома (р.а) .дан)


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев