
Аллоҳ таоло ўзининг китобида тақводорларни саодати ва уларнинг ютуқлари хақида ҳабар бериб деди:
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ* فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ* يَلْبَسُونَ مِنْ سُنْدُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُتَقَابِلِينَ* كَذَلِكَ وَزَوَّجْنَاهُمْ بِحُورٍ عِينٍ* يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَاكِهَةٍ آَمِنِينَ* لَا يَذُوقُونَ فِيهَا الْمَوْتَ إِلَّا الْمَوْتَةَ الْأُولَى وَوَقَاهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ* فَضْلًا مِنْ رَبِّكَ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيم
🔹Албатта тақводор зотлар (У Кунда) осойишта жойда, боғлар ва чашмалар устида бўлурлар. Улар бир-бирларига рўбарў бўлган ҳолларида ипак шойидан либослар кийиб (ўтирурлар). Мана шундай! Яна Биз уларга оҳу кўз ҳурларни жуфту ҳалол қилиб қўйгандирмиз. Улар у жойда тинч-хотиржам бўлган ҳолларида (хизматкорлардан) барча мева-чевани чақирурлар. Улар (жаннатда) биринчи ўлимдан (яъни, ҳаёти дунёдан кўз юмганларидан) бошқа ўлимни тотмаслар.(Аллоҳ) уларни дўзах азобидан сақлагандир. (Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган фазлу марҳаматдир. Мана шу буюк бахт-саодатдир.(Дуҳон: 51-57-оятлар)
Яна Аллоҳ таоло тақводорлага дунёда ҳам охиратда ҳам хушхабар берди:
الَّذِينَ آَمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ * لَهُمُ الْبُشْرَى فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآَخِرَةِ لَا تَبْدِيلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيم
🔹Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) тақво қилган зотлар учун ҳаётий дунёда ҳам Охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг Сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас.
Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) буюк бахт-саодатдир.(Юнус: 63-64-оятлар)
️ Биродарим! Билингки, тақво сифати ҳамма яхшиликларни ўзида мужассам этган сифатдир. Тақвонинг ҳақиқати – Яратган Зотнинг буйрқларига бўйсуниш ҳамда Аллоҳ қайтарган нарсалардан қайтиб У Зотнинг жазосидан сақланишдир. Тақвонинг тўрт даражаси бўлиб, улар қуйидагилар:
1 Ширкдан сақланиш.
2 Маъсият ва гуноҳ ишлардан сақланиш.
3 Шубҳали нарсалардан сақланиш.
4 Охиратга фойда бермайдиган ортиқча нарсаларни тарк қилиш.
Рўзборий роҳимаҳуллоҳ: Сени Аллоҳдан узоқлаштирадиган нарсаларни тарк этишинг тақводир, деганлар.
️ Биродарим! Шуни билингки, кишида илм бўлмаса, унда тақво ҳам бўлмайди. Чунки, жоҳил кимса нимадан тақво қилишни билмайди. Бакр ибн Хунайс айтган эканлар: Нимадан тақво қилишни билмайдиган киши қандай қилиб тақводор бўлсин?


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев