
--
-- Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир намозни унутса, эсига тушган пайт ўқиб олсин. Бунинг шундан бошқа каффорати йўқдир», дедилар. (Кейин ушбу оятни ўқидилар:) «Мени зикр қилиш учун намозни барпо қилинг.» («Тоҳа» : 14-оят.)
-- Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абу Қатода розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга кечаси йўл юрдик. Баъзилар: «Бизга бироз дам берсангиз, ё Расулаллоҳ» дейишган эди: «Намоздан ухлаб қолишларингиздан қўрқаман», дедилар. Билол: «Мен сизларни уйғотаман», деди. Шундан сўнг ётишди. Билол ҳам туясига суяниб ўтириб, кўзларига уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғонганларида қуёшнинг бир чети кўриниб қолган эди. Шунда: «Эй Билол, бизга нима деган эдинг?!», дедилар. У: «Ҳеч қачон мен бундай ухламаган эдим», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ Ўзи ҳохлаган пайт руҳларингизни олиб, Ўзи ҳохлаган пайт уларни сизларга қайтарди. Эй Билол, туриб одамларни намозга чорланг», дедилар. Сўнг таҳорат қилдилар. Кун кўтарилиб, ёришгач, туриб намоз ўқидилар.
-- Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Жобир Ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу шундай дейди: Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу Хандақ жанги куни кун ботганидан сўнг келди-да, Қурайш кофирларини сўка кетди, «Ё Росулаллоҳ, асрни ўқиёлмадим, ҳатто кун ботаёзди», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасамки, мен ҳам ўқимадим», дедилар. Сўнг Бутҳон водийсига келдик. Ул зот намозга таҳорат қилдилар, биз ҳам таҳорат қилдик. Асрни кун ботганидан кейин ўқидилар, ортидан эса шомни ўқидилар.
Баъзан мусулмон киши ухлаб қолиб ёки унутиб ё эса тўхтовсиз жанг майдонида бўлиб, намозини ўз вақтида ўқий олмаслиги мумкин, бироқ бошқа нарсалар намозни вақтидан кечиктиришга узр бўлмайди. Аллоҳ таоло бандаларига меҳрибонки, уларни бу ғафлати учун ҳисоб-китоб қилмайди, балки бу моънелик кетиши биланоқ намознинг қазосини ўтаб қўйишга буюрди.
1-- Аллоҳ таолонинг раҳмати кенг бўлиб, мусулмон бандаларига кўп нарсани енгил қилган.
2-- Ким намозга уйғотадиган сабабларни муҳайё қилгандан кейин ҳам ухлаб қолса ёки эсидан чиқиб қолса, эсига тушганда намозини ўқийди ва унга каффорат вожиб бўлмайди.
3-- Қазо бўлган намозлар агар 5 тагача бўлса тартиб билан ўқиш вожиб, ундан ортиб кетса тартиб шарт эмас
🌹🍀🌷🥀🌺☘️🌱🌺
Мухаммад Али:
187/3. Абулвалид Убода ибн Сомитдан р.а. ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ
с.а.в. га осонлигу қийинчиликда, роҳатда-ю кулфатда, биздан бошқани ортиқ кўрилса ҳам, ишларни ўз аҳлига топшириб тортишмасликка байъат қилдик. Лекин Аллоҳ томонидан ва ўзингиз томондан унинг кофирлигига очиқ-ойдин ҳужжат борлиги кўрилса, ундай эмас. Ва яна маломатчининг маломатидан Аллоҳ йўлида қўрқмасдан қаерда бўлса ҳам, ҳақни айтишга ҳам байъат қилдик». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
188/4. Нўъмон ибн Баширдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Аллоҳ ман қилган нарсалардан сақланувчи ва уни тортинмай қилиб юрувчининг мисоли худди бир жамоага ўхшайди. Улар кемани минишда қуръа ташлашади. Баъзилари ҳиссасига тепа қисми ва баъзиларига паст қисми тушади. Паст қисмидагилар сув олиш учун тепадагилар олдидан ўтадилар. (Бундан озорланиб) «Агар биз сувдан ўз насибамизни олиш учун пастдан тешиб олсак, тепамиздагиларга озор бермас эдик», дейишар ди. Агар тепадагилар пастдагилар хоҳлаган нарсани шундайича қўйиб қўйсалар, барчалари ҳалок бўлишади. Агар уларни бу фикрларидан тўхтатишса, ўзлари ҳам, қолганлари ҳам нажот топишади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. (Агар киши ўзи солиҳ бўлиб, аҳли ва болалари ҳамда унга эргашувчилар шариатга хилоф ишни қилишса, барчалари Аллоҳнинг азобига баробар дохил бўлишади. Чунки кемага тушганнинг жони бир-да ...
🌺🌱🥀☘️🌷🌹🍀🌿
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Сиздан бирингиз байтига киришда ва таомланишда Аллоҳ исмини зикр этса, шайтон ўзининг ҳамтовоқларига “Сизга бу ерда бошпанага жой ва егуликка татигувчи нарса йўқ экан”, дейди. Агарда уйга кираётиб Алоҳни зикр этмаса, шайтон: “Сизга бу ерда бошпана бор экан”, - дейди, ва агар таомланишда ҳам Аллоҳ исмини зикр этмаса, шайтон: “Сизларга бу ерда бошпана бор, татигувлик таомлар ҳам бор”, -дейди (Имом Аҳмад (Муснад 3/346) ва Муслим (3/1599) ривоят қилишган).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев