
«Албатта Аллоҳ таоло сизларга ҳаром қилди:
1.ота-оналарга оқ бўлишни,
2.берилиши шарт бўлган эҳсонларни ушлаб қолишни,
3.ҳаққи бўлмаган нарсаларни талаб қилишни,
4.қиз болаларни тириклайин кўмишни,
5.тайини йўқ заиф сўзларни гапиришни,
6.кўп савол беришни
7.молни ноўрин жойларга сарф қилишни»
Бухорий ва Муслим ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота – онасини зиёрат қилса Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади»
Бухорий ривояти (Ал-адаб ал-муфрад)
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар банда ота-онаси ҳаққига дуо қилишни тарк қилса, ундан ризқи узилади»
Дайламий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
« ….Ота(она) жаннат эшикларининг марказидир. Агар хоҳласанг, бу эшикни зое қил. Ёки муҳофаза қил»
Имом Термизий ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Mиннат қилувчи, (ота-онасига) оқ бўлган, сурункали хамр(ароқ) ичган жаннатга кирмайди»
Насоий ва Аҳмад ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ота-оналарга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади»
Табароний ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг Расулисиз деб гувоҳлик бердим, беш маҳал намозни ўқидим, молимнинг закотни бердим, Рамазон (рўзаси)ни тутдим», деди. Шунда Набий ﷺ «Ким шу ҳолатда ўлса, қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана бундай бирга бўлади. Модомики ота-онасига оқ бўлмаса», деб икки бармоқларини тик тутдилар»
Имом Аҳмад ривояти
(Амр ибн Мурра Жуҳаний (р.а).дан)
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, мен бир ёмон гуноҳ қилдим, қандай тавба қилсам бўлади?» деб сўради. У зот: «Онанг борми?» деб сўрадилар «Йўқ», деди. «Холанг борми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар»
Имом Термизий ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
Бир киши «Ё Расулуллоҳ, менинг мол-мулким ва болаларим бор. Отам эса мол-мулкимни олиб қўймоқчи», деган эди, у зот: «Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангникидир», дедилар»
Ибн Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар бир гуноҳни Аллоҳ Ўзи хоҳлаган тарзда қиёмат кунига кечиктиради. Магар ота-онага оқ бўлиш бундан мустасно. Зеро, Аллоҳ таоло уни соҳибига ўлимдан олдин мана шу ҳаётда тезлаштиради» Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Абу Бакра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«..... жаннат онанг оёғи остидадир»
Ҳоким ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... бир киши келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ота-онамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим керак бўлган яхшиликлардан бирор яхшилик қолдими?» деди. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳа. Уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларга истиғфор айтиш, улардан кейин аҳдларига вафо қилиш, улар воситаси ила қилинадиган силаи раҳмни қилиш ва уларнинг дўстларини икром қилиш»
Абу Довуд ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«....... Ким отасидан бошқани (отам деб насабини) даъво қилса ... унга қиёматгача Аллоҳнинг узилмас лаънати бўлгай...»
Термизий ривояти
Абу Умома (р.а)дан


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев