
Садақанинг фазилати ҳақида
--------------------
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ садақани қабул этиб, уни ўнгига олгайдир. Сўнг уни ҳар битталарингиз учун улғайтиргайдир. Худди ҳар битталарингиз ўз тойчоғини боқиб улғайтирган каби! Ҳатто бир луқма, шубҳасиз, бамисоли Уҳуд (тоғи)дек бўлур. Ва унинг тасдиқи Аллоҳ азза ва жалланинг китобида шундайдир:
Ал-Ироқий айтадики, «Бу ояти карима баъзи ровийлар томонидан чалкаштириб юборилган. Оятнинг асл матни ушбудир: «Ат-тавба» сурасининг 104-ояти бўлган бу ояти кариманинг маъноси қуйидагичадир: «Улар (гуноҳкорлар) Аллоҳнинг Ўзи бандалари томонидан бўлган тавбани қабул этишини, садақаларни ҳам (ўз даргоҳида) қабул қилишни ва ҳақиқий тавбаларни қабул этгувчи ва меҳрибон зот Аллоҳнинг ўзи эканини билмадиларми?»
«Ал-Бақара» сураси, 276-оят. Маъноси: «Аллоҳ судхўрликни(нг фойдасини) йўқ қилади ва садақалар (нинг фойдаси)ни зиёда қилади».
____________ ///////////// ============
Тиланчи ҳақида
Умми Бужайд (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилган аёллардан эди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдики, «Агар мискин киши келиб эшигимда туриб олса-ю, мен унга берадиган бирор нарса топа олмасам, нима қиламан?» Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша аёлга бундай дедилар: «Агар берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч йўқса, бир куйдирилган қўй туёғи топиб бўлса ҳам унга бер, уни тиланчининг қўлига тиқиб қўй!».
____________ //////////// ============
Қалблари моил (дўст ва улфат) қилинадиган кишиларга (нарсалар) бермоқ ҳақида
Сафвон ибн Умаййа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, халқ (ораси)да менинг энг ёмон кўрган кишим эдилар. Ҳунайн ғазоти) кунида менга (ўлжалардан) бердилар ва беришда давом этдилар. Ниҳоят, халқ орасида энг яхши кўрган кишимга айландилар».
____________ ////////////// ============
Садақа берган киши ўз садақасига ворис бўлмоғи
Бурайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Бир хотин келди-да, «Ё Расулуллоҳ! Мен онамга садақа қилиб бир жория бергандим, онам вафот қилди», деди. (Расули Акрам): «Ажринг вожиб бўлди (савобинг ёзилди) ва мерос уни (жорияни) сенга қайтарди!» дедилар. Хотин айтди: «Ё Расулуллоҳ! Онамнинг бир ойлик рўза қарзи (қазоси) бор эди, унинг ўрнига рўза тутсам бўладими?» «Унинг ўрнига рўза тут!» дедилар. Хотин: «Ё Расулуллоҳ! Онам умрида ҳаж қила олмади, унинг ўрнига ҳаж қилсам бўладими?» деди. (Расули Акрам): «Ҳа! Унинг ўрнига ҳаж қилгин!» дедилар...».
_____________ ///////////// ===========
Хотин эрининг уйидан (олиб чиқиб) инфоқ қилмоғи масаласи
Абу Умома Ал-Боҳилий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Видо ҳажлари йилидаги хутбаларида бундай дедилар: «Хотин киши эрининг уйидан, молидан эрининг изнисиз, зинҳор бирор нарса инфоқ қилмасин!..» Айтдики, «Ё Расулуллоҳ! Таом ҳам бермасинми?» Айтилдики, «Молнинг энг афзали шудир!».
___________ //////////// ===========
Хотин эрининг уйидан (олиб чиқиб) инфоқ қилмоғи масаласи
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл эрининг уйидан (эзгу ниятда) садақа берса, унга бундан ажр-савоб теккай ва эрига ҳам шунча, хазинабонга ҳам шунча савоб берилгай. Улардан ҳеч биттасининг ажри ўртоғининг ажр-савобидан бир зарра камайтирилмас. Киши ишлаб топгани учун, аёл инфоқ қилгани учун (савоб олур)».
____________ ///////////// ===========
Садақаи фитр хақида
Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида фитр закотига таомдан (буғдойдан) бир соъ, арпадан бир соъ, хурмодан бир соъ, майиздан бир соъ, қурутдан бир соъ чиқарар эдик. То Муовия Мадинага келгунича (шунча) чиқариб турганмиз. Муовия (Мадинага келгач) нутқ сўзлади, халққа айтган гапларида ушбу (сўз) бор эди: «Мен, Шом буғдойидан икки мудди бир соъ хурмога тўғри келаётганини кўряпман». Шунда халқ бунга кўнди...» Абу Саъид айтдики, «Мен аввал қандай чиқарган бўлсам, ҳануз худди ўшандай чиқараман».
___________ //////////// ===========
Садақаи фитр хақида
Али ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка (шаҳри) кўчаларига бир жарчи юбордилар: «Диққат! Фитр садақаси, хоҳ эркак,хоҳ аёл, хоҳ озод, хоҳ қул, хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин - ҳар бир мусулмон учун вожибдир! Буғдойдан икки мудд, бошқа таомлар (масаллиқлар)дан бир соъ (берилгайдир!)».
___________ /////////// ==========
Тиланмоқдан қайтарув
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, айтдилар: «Сизлардан бирортангиз эрта тонгда бориб ўтин термоғи, уни орқалаб ташимоғи, ундан садақа қилмоғи ва шу билан одамлардан беҳожат бўлмоғи, сўраса ё берадиган, ё бермайдиган кишидан тиланиб юрмоғидан кўра, албатта, ўзи учун яхшироқдир! Юқори қўл паст қўлдан яхшироқдир!.. (Аввал) қўл остингиздагилардан бошланг!».
__________ ////////// =========
Тиланмоқдан қайтарув
Самура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Тиланчилик бир (уқубатли) тирналмоқдирки, киши у билан ўз юзини тирнагайдир. Илло киши ҳукмдордан сўраса ёки ўта зарур иш борасида бўлса (мумкин)».


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев