Билл Гейтс дунёдаги энг бой одам бўлган пайтлар кимдир унга савол берибди:
– Дунёда сиздан ҳам бойроқ инсон борми?
– Ҳа, – деб жавоб беради Билл Гейтс. – Мендан ҳам бойроқ бир инсон бор. У пайтлар мен ҳали машҳур ёки бой эмасдим. Бир куни Нью-Йорк аэропортида газета сотаётган кишини кўрдим. Ундан газета сотиб олмоқчи бўлиб, ҳамёнимни очсам, майда пулим йўқ экан. Кейин газетани сотувчига қайтариб бердим. Унга қараб “Майда пулим қолмабди, газетангизни сотиб ололмайман”, дедим. Шунда сотувчи “Майли, сизга текинга бераман”, деди. Мен ноилож газетани олдим. Орадан 2-3 ой ўтиб тасодифан мен яна ўша аэропортга қўндим ва бу сафар ҳам газета сотиб олиш учун майда пулим йўқ эди. Сотувчи яна қўлимга