Ўн йиллик юк.
“Беайб — парвардигор”, деган нақл бор. Бу билан ҳамма одамнинг бўйнида зилдай гуноҳи бор, демоқчи эмасмиз. Лекин бандаликни бўйнига олган киши борки, бир куни умрининг қай бир лаҳзаларида қилган гуноҳлари учун тавба қилади. Ҳеч бўлмаса ўзининг жони хасталик азобида қийналганидами ё фарзандига шикаст етганидами… Киши астойдил тавба қилса, бу тазарру Яратганнинг даргоҳида қабул бўладими, йўқми, бундан қатъи назар, одамнинг ўзи енгил тортади…
Уйимда телевизор кўриб ўтирган эдим. Томоша қилаётган каналимдаги кўрсатувдан зерикиб бошқасига олдим. Ихчамгина зал… Бир томонда панжара… Панжара ичида учта йигит… “Ўзбекистон Республикаси номидан…” ҳукм ўқилаётганини сезиб, беихтиёр ўрн
«Оллоҳ мен билан бирга, Оллоҳ менга назар солувчи, Оллоҳ мени кўриб турувчи Зотдир»
Саҳл ибн Тустарий шундай ҳикоя қилади: «Уч ёшимда эдим. Тунлари уйғониб кетиб, тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз ўқишини кузатардим. Бир куни тоғам менга:
— Сени яратган Зот — Оллоҳ таолони зикр қилмайсанми? дедилар.
— Қандай зикр қиламан? деб сўрадим.
— Ётаётганингда тилингни қимирлатмасдан, қалбдан «Оллоҳ мен билан бирга, Оллоҳ менга назар солувчи, Оллоҳ мени кўриб турувчи Зотдир» деб уч марта айтасан, дедилар.
Бу сўзларни кечалари айтаётганимни тоғамга билдирдим. У киши ҳар куни кечаси шу сўзларни етти марта қайтаришимни айтдилар. Буни ҳам бажардим.
Кейин тоғам бу зикрни ҳар кечаси ўн бир мар