Она минг ёмон феъллик бўлса хам, ота минг ёмон отлиқ бўлса хам, ҳамма улардан юз ўгириб кетса хам, фарзанднинг бундай қилишга ҳаққи йўқ!
Фарзанднинг манглайида отаси фалончи, онаси писмадончи деган ёзув бор! Уни Аллоҳ битган.
Яхшию ёмон, сендан узоғу яқин бўлган отангдан яшаб бораётган ҳар бир кунинг учун қарздорсан.
Сендан воз кечиб кетган бўлса-да, аммо унинг "Шу фарзандим қаерда бўлса ҳам омон юрсин" деб Аллоҳдан сўраб қўйган жойи бўлса, сен ундан қарздорсан. Балки унинг шу дуоси билан бор бўлиб юргандирсан.
Ҳар гал сабринг косаси тўлиб кетганда унга инсоф сўра, дилинг йиғласин, аммо тишингни тишинга қўй, тилингни ишлатма. Сен бу ишинг билан аввало отангни эмас, Аллоҳни рози қиляпсан