КЎЗИМНИ ОЧГАН ҚИЗАЛОҚ.
Уст-боши юпунгина икки бола — бир қиз, бир ўғил дўконим олдидан ўтибкетаётганди. Кун салқин бўлишига қарамай, иккови ҳам юпқа кийинган, қизнинг оёғидаги шиппак йиртилиб кетган эди. Улар ҳақида кўчанинг тиланчи болалари деган хаёлга бордим. Эшикдан чиқиб, қаҳар-ғазаб билан:
- Бу ерда нима қилиб юрибсизлар?! Кимнинг боласи сизлар? Қани бу ёққа кел-чи!- дедим. Қиз қўрқиб кетди, чоғи ёнидаги боланинг қўлидан маҳкам тутиб олганча:
- Биз ёмон болалар эмасмиз. Шу кўчада бир ишхона бор. Онам ўша ерда фаррошлик қиладилар. Кечгача ҳамма хоналарни тозалаб, ҳовлини супурадилар. Онам кечга ёлғиз қолмасликлари учун укам билан уларнинг олдиларига бораётгандик...
Кўнглим бузилиб,