УШР (Хикоя) Мавлуда ойнага қарамай қўйганига анча бўлди, қарайди қачонки нон ёпиб бўлиб, чунки юзига қора тегиб, билмасдан қўшниларнинг кулгусига кўп қолган... Бармоқларига эса ҳар куни қарайди, намоздан кейин бармоқларини тасбеҳда букканда ёрилган жойлари оғрийди, ёнғоқнинг пўстини арчганида қўли қоп-қорайиб пўрсилдоқ бўлади... Меҳнат кўп! Яхши-ки, ўғиллари ёнига кириб қолди, эри эса касалхонада қоровул, кечаси ухламагани учун кундузи донг қотади... Ўзи Ҳошимжонни минг уйғотмасин, қимир этмай ухлайди, қачон саксондан ошган қайнотаси туриб бошига боради: Ҳошимжон кейин туриб қазо намозларини ўқийди... Ҳошимжон қоровулликка ишга кирмасидан олдин туппа-тузу
📚 RIVOYAT Қадим замонда содда меҳнаткаш деҳқон ўтган экан. У доим “Эй Аллоҳ! Бизни сув балосидан ва ўт балосидан асра!” деб тилаб юрар экан. Кунлардан бир куни унинг хотини Зайнаб озроқ ҳазиллашиб “Эй содда эр!” Ҳудодан тилаганингизда “Хотин балосидан ҳам асрагин деб қўшиб кетинг” дебди. Шунда эр “Хотинда бало нима қилади” дебди. Хотин кулибди ва эртаси куни бозордан 4 та балиқ олиб, эри қўш хайдайдиган йўлига кўмиб қўйибди. Деҳқон қўш хайдаб турса, омоч тагидан балиқлар чиқиб қолибди. У ғоят хурсанд бўлиб хотинини чақирибди: -Эй хотин, Оллоҳни берганини қара, тезда кечки тушликка пишириб олиб кел – дебди. Хотини “Хўп бўлади” деб, балиқни олиб уйига жўнабди. Деҳқон ўз иши билан машғул бўли
​​📝Жинни. Тўпланган хотинлар бола-бақралар уйларига, дуч келган томонга қочишди Фақатгина кўчадаги водопровод жўмрагидан челакларга сув тўлдираётган келинчак парвойи– фалак эди. Панароққа қочиб улгурган қўшнилар ҳар канча имлашмасин у тушунмади. Бу махаллага тушганига аттиги бир хафта бўлиб, хали махалла одамларини яхши билмас, “жинни келяпти” деб қочишганида, у ширин хаёл оғушида эди… Тўлган челакларни кўтариши билан ёнида турган нотаниш қарияга кўзи тушди. Уялиб қўлидагиларини ерга куйди. Елкасига ташланган оппоқ рўмолини бошига ташлаб: -Ассалому алайкум!- деб, келинчакларга хос назокату- ибо билан салом берди. Ким бу? Нега қочмади? Мазза қилиб сўкинмоқчи эди-ю, бу нозанин парво қилма
~~~ЧАРХПАЛАК ДУНЁ~~~ (30 й илгари килинган жиноят иши очилди). Махлиё опа беш йил деганда ватанга кайтиб келди, туй килиш ниятида келган опа, бизникига чикиб, аклли, эсли-хушли кизлардан булса, туй килишини айтиб колди. Угли Азиз рус фукаролини олиб, русда хизмат килиб, келиб, яна Красноярскдаги авиация булимига укишга топшириб, у ердан, Лётчик-диспетчер ходими дипломини кулга олган. Опа, Ватан хизмати, укишни деб фарзандини ёши катта булиб колганлиги айтиб, укиган, тушинган ёши каттарок булса хам, бизни хурматимизни жойига куядиган киз булса деб колди. Холамникига кетаётиб бир кизни кургандим, уйидан чикиб колиб, салом берганди, кизни танимиман, лекин негадир уша куни юрагим бир ажой
  • Класс
Илтимос охиригача укинг муаллифдан Аллох рози улсин. ФАРИШТАМ Руслар бирор фалокатдан омон қолса, “Ангел хранитель”им бор-да, деб қўйишади. Бугун ўйласам, менинг ҳам шундай “ангел хранительим” (қўриқчи дегим келмади) - нажот фариштам бор экан. Нажот фариштам - онам! У шундай онаки, ўзи насроний бўла туриб, ўн олти ёшида ўғли мусулмон бўламан, деганида қаршилик қилмаган. Илк бор зурриёди рўза тутганида, саҳарлигу ифторликларини тайёрлаб берган! У шундай онаки, ўғли илк бор рўза тутганидан яна уч йил ўтиб, Рамазон яқинлашганида: “Болам Рамазон яқин қолибди. Бозорда тақвим сотишаётган экан, олавердим. Ё бу йил тутмайсанми? Тутгин, хўпми,
Бир кун хаммаси яхши бўлади деймиз. Аслида бугунимиз хам энг яхшиси эканини билмаймиз. Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар. Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин. Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун бугундир... Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух! Кунингиз яхшилар ва яхшиликлар қуршовида ўтсин!
​​📝Вафот этгунимча буни ҳеч кимга айтма... Муҳаммад ибн Ийсо айтади: “Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ Тарсус шаҳрига тез-тез бориб турар, у ердаги карвонсаройнинг бир бўлимига тушардилар. Бир йигит у кишининг олдига тез-тез қатнаб, хизматларини қилиб юрар ва у зотдан ҳадис эшитарди. Бир сафар Абдуллоҳ карвонсаройнинг бўлимига келганларида ҳалиги йигитни кўрмадилар. Шошилиб турган эдилар, қўшин билан бирга маъракага чиқдилар. Маъракадан қайтгач, ўша бўлимга бордилар. Бориб, ҳалиги йигитни суриштирдилар. Шунда одамлар: “У йигитнинг қарзи бор экан. Шу қарзини тўлолмагани учун ҳибсга олинди” дейишди. Буни эшитган Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: “Қарзининг миқдори қанча экан?” деб сўради
ТАК,ДИРМИКАН.... Бошимдан оғир кунларни ўтказдим. Ўшанда кимдир «ҳаммаси ўткинчи, ўтиб кетади», деса ишонмасдим. Шукрки, ўтиб кетар экан… Турмуш ўртоғим билан қўшнимиз орқали танишгандик. Тўғрироғи, қўшним уларга мени тавсия қилишган. Ўз навбатида бизга ҳам куёв томонни мақтади. Учрашдик, бир-биримизга маъқул бўлдик ва тўйимиз ўтди. Тўйдан сўнг бир ой ўтар-ўтмас, эримга қизлар қўнғироқ қилишини сезиб қолдим. — Уйланмасимдан олдин гаплашган қизларим, — дея пинагини бузмай изоҳ берди эрим. — Нега менга уйланмадингиз, дейишяпти… Бу гапдан сўнг нима дейиш мумкин. Индамадим. Дардим ичимда қолди. У эса аввал бекитиб гаплашган бўлса, энди ёнимда ҳам бемалол ҳиринглашиб ўтирарди. Ўзимни ҳўрланга
Показать ещё