САОДАТ КЎПРИГИ
Мен олтмиш яшар қизман. Уч авлод устида кўприк бўлиб умрим ўтди. Муҳаббат нималигини, турмушга чиқиш нелигини билмай ўтдим.
Ўн ёшимда укамни кўтарар, унга қўшиқлар айтиб берар эдим. Ўттиз ёшимда шу укам уйланди. Энди унинг болаларини кўтара бошладим. Унинг болалари ҳам уйланди. Энди ҳориган кўксим устида уларнинг болалари ётар эди. Қолган умрим шулар билан ўтади шекилли...
Сиз олтмиш йил чанқоқ ҳолда қирғоқда яшаш нелигини билмайсиз. Буни англашингиз мумкин эмас. Чунки сиз буни тажриба қилиб кўрмагансиз.
Ёшлигимда эркаклар кўча, мактаб учун яратилган. Аёллар эса ошхона учун яратилган дейишар эди.
Отамнинг иқтисодий ҳолатлари ўртача эди. Ф