Жорий йилдаги Рамазон ойи 16 май кунидан бошланиши айтилмоқда. Ой кўринишига қараб бу бир кунга ўзгариши мумкинлигини ҳам таъкидлаш керак. “Рамазон ойи – о...
Нима учун одамларга ёмон гумон қиламиз?! Нима учун туҳмат қилиш билан ҳаётни булғаймиз?!
-----------------
-----------------
Туҳмат ва бўҳтонлар билан ҳаётни булғаган одам яқинда жавоб беради…
Бу ҳаётни иғволар билан булғаган одам тез кунда Аллоҳнинг олдида жуда оғир саволга тутилади!
Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки бир мусулмоннинг обрўсини тўкиш мақсадида унга туҳмат қилса, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида ушлаб туради”.
Табароний яхши санад билан Абу Дардодан ривоят қилган: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким бировни айблаш учун унда бўлмаган иш билан уни тилга олган бўлса, то у айтган нарсасига ҳужжа
Ҳижоб ибодатдир, урф-одат эмас!
Сир эмаски, бугунги кунда кўпгина Ислом диёрларида аёлларнинг ҳижоб масаласида сусткашликларга йўл қўйилиб, ясан-тусан қилиб юришлари одат тусига айланиб қолди. Шубҳасиз, бу иш катта гуноҳлардан саналади, Аллоҳ таолонинг ғазаби ва аламли азобига сабаб бўлади.
Эй, муслима аёл!
Унутманг, дин душманлари доим ҳижобни инсонларга бузиб кўрсатишга уриниб келган. Уларнинг даъволарича, ҳижоб аёлларнинг ижтимоий қолоқлигига сабаб бўлармиш!
Яна улар “ҳижоб аёлларни оёқ ости қилади, ҳурматини поймол этади”, деган аҳмоқона фикрларни тарқата бошлашди. Улар бу ишлари билан аёлларга ҳижоб ўраб юриш ўрнига очилиб-сочилиб, ясаниб, чиройларини ҳаммага кўрсатиб юришлари кера
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон ёки мўмин банда тахорат қилса, юзини ювганда, ўша сув -ёки ўша сувнинг охирги қатраси - ила унинг икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Икки қўлини ювса, ўша сув - ёки ўша сувнинг охирги қатраси - ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Икки оёғини ювса, ўша сув - ёки ўша сувнинг охирги қатраси - ила икки оёғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундай қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Мўмин одам Қиёмат куни Раббисига яқинлашади. Шунда У унинг пардасини очади ва у гуноҳларига иқрор қилдиради: "Бу гуноҳни танидингми? Мана бу гуноҳниям танидингми?" дейди. Банда: "Ҳа Раббим, танидим" дея жавоб қилади. Шунда У: "Сенга уларни сатр қилгандим, энди бугун уларни кечираман", дейди ва яхшиликлари саҳифасини беради".
Муттафақун алайҳ