Сир эмаски, бугунги кунда кўпгина Ислом диёрларида аёлларнинг ҳижоб масаласида сусткашликларга йўл қўйилиб, ясан-тусан қилиб юришлари одат тусига айланиб қолди. Шубҳасиз, бу иш катта гуноҳлардан саналади, Аллоҳ таолонинг ғазаби ва аламли азобига сабаб бўлади.
Эй, муслима аёл!
Унутманг, дин душманлари доим ҳижобни инсонларга бузиб кўрсатишга уриниб келган. Уларнинг даъволарича, ҳижоб аёлларнинг ижтимоий қолоқлигига сабаб бўлармиш!
Яна улар “ҳижоб аёлларни оёқ ости қилади, ҳурматини поймол этади”, деган аҳмоқона фикрларни тарқата бошлашди. Улар бу ишлари билан аёлларга ҳижоб ўраб юриш ўрнига очилиб-сочилиб, ясаниб, чиройларини ҳаммага кўрсатиб юришлари кераклигини уқтирмоқчи бўлишади. Уларнинг бундай ҳаракатлари ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти, афсуски.
Аслида улар – баъзи содда аёллар ўйлаётганларидек – бундай ташвиқотларини аёллар фойдасини кўзлаганларидан келиб чиқиб қилмайдилар. Аксинча, уларнинг мақсадлари аёл зотини бузиш, унинг ҳаёти ва иффатини оёқ ости қилишдан бошқа нарса эмас.
Шунинг учун – эй муслима синглим – бу каби шайтоний сўзларга алданиб қолманг!
Доим ҳижоб фаризасини маҳкам ушлаб, ўз динингиз билан азиз бўлиб юринг!
Бундай чақириқларга эътибор бермасдан, ҳижоб аввало Аллоҳга ибодат, Расулига итоат эканини, хоҳласа қилиб, хоҳламаганда ташлаб қўйса бўлаверадиган мубоҳ иш эмас, балки бу аёлнинг иффати, ҳаёси ва поклигидан нишона эканини билиб олинг!
Ҳижоб кофирларнинг бу ҳақдаги аҳмоқона даъволаридан анча олий бўлган фазилат эканини қалбингизга тугиб олинг!
Эй, муслима аёл!
Аллоҳ таоло сизни бадан ва аъзоларингизни бегона эркаклардан тўсиб пок бўлишингиз учун ҳижоб ўрашга буюрган. Ҳижоб ўраш билан сиз бошқалар тарафидан иззат-нафсингизга тегадиган гаплар айтилишини олдини олган бўласиз.
Аллоҳ таоло сиз учун олийлик ва улуғворликни хоҳлаб ҳижоб ўрашга буюрган. Ҳижоб ўраш сиз учун машаққат эмас, шараф бўлиши керак. Чунки сиз бу ишингиз билан оламлар Парвардигорига бўйсуняпсиз.
Ҳижоб сиз учун мукаммал сифат ва чиройли зийнат бўлибгина қолмай, комил имонли, хушхулқ, одобли, иффатли ҳамда ҳаёли эканингиздан далолат ҳамдир. Бу билан сиз ахлоқсиз ва бузуқ аёллардан ажралиб турасиз.
Эй, муслима аёл!
Ҳижобга эътиборсизлик қилишдан ва унга салбий муносабатда бўлишдан эҳтиёт бўлинг!
Сизни ишонтириб айтаманки, қайси бир аёл Аллоҳнинг ғазаби ва азобига дучор бўлган бўлса, бунинг ягона сабаби Аллоҳнинг ҳукмларини писанд қилмаслигидир.
Зеро, ҳижобга эътиборсизлик қилиш Аллоҳнинг буйруқларини писанд қилмасликдан бошқа нарса эмас. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг буйруғига “лаббай”, деб жавоб бериб, ҳижоб ўраб, мана шу нарсада мустаҳкам турган аёл Аллоҳ таолонинг розилигига эришмай қолмайди.
Шаръий ҳижоб қандай бўлади?
Шаръий ҳижоб ичи кўринмайдиган, қалин матодан тикилган бўлиши керак. Ҳижобнинг кўриниши зийнат бўлмаслиги шарт. Яъни, бичими тор, ранги эътиборни жалб қиладиган бўлмаслиги. Ҳушбўй атирлар сепилмаган ва машҳур (модадаги) кийим бўлмаслиги лозим. Мазкур сифатларга хилоф бўлган "ҲИЖОБ"лар ношаръийдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам атир сепган ҳолда бегона эркаклар олдига чиқишни аёлларга ҳаром қилганлар. «Қайси бир аёл ҳушбўй атирларни сепиб, (эркаклар) унинг ҳидини туйишлари учун бирор қавмнинг олдидан ўтар экан, у аёл зинокордир», дедилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев