Майли карамагин келиб юзимга,
Жавоб хам кайтарма айтган сузимга,
Парво хам килмагин ошик кузимга
Факат бир сузим бор, мени алдама...
Сурагин берайин хатто боримни,
Сенла гузал булган, бахтли онимни,
Юрагингда колган менинг жонимни
Факат бир сузим бор мени алдама...
Ишончим узингсан бахтим хам узинг,
Юракда янграган сенинг хар сузинг,
Хаёлларим олган бу оху кузинг
Факат бир сузим бор мени алдама
Доимо хаёлим олган узингсан,
Мени минг куйларга солган узингсан
Согинчнинг захрини сочган узингсан
Факат бир сузим бор мени алдама!
Менку кулларингга кунглимни бердим,
Гулзорлар аралаб сара гул тердим,
Сенгаку жимгина ишониб куйдим
Факат бир сузим бор мени алдама
Сенинг сузинг
Мусофир аёл
Ватандан йироқда бегона бўлиб,
Узоқ-узоқларга маюс термулиб.
Баъзида соғинчдан юраги тўлиб,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Ўйламанг сиз унинг йўқ дея ғами,
Қалбида тўладир ҳасрат-алами.
Ожиздир ёзишга шоир қалами,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Матонат соҳиби аслида улар,
Бизларни дунёга келтирган шулар.
Дардини билдирмай ёлғондан кулар,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Болам деб чидайди не тушса бошга,
Баъзида тўлади кўзлари ёшга.
Юраги айланиб бормоқда тошга,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Бир пайтлар ёш эди жуда ҳам гўзал,
Ошиқлар у учун ёзарди ғазал.
Не қилсин чидайди тақдири азал,
Меҳрга зор бўлган мусофир аёл.
Умри ҳам ўтмоқда бегона юртда,
Бахтиёр дамлари қолм
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки қайғу сенга ўтмиш ташвишини олиб келади, келажакдан хавфлантиради, бугунги кунингни баракасини кетказади.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки уни деб қалб сиқилади, юз тундлашади, руҳинг сўнади, орзулар ҳалок бўлади.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки қайғу душманни хурсанд, дўстни хафа қилади, ..
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки қайғу қазо билан мунозара қилади, муқаррар ишларни таҳликага солади, дўстга қарши чиқади, неъматга нонкўр бўлади.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки қайғу-ҳасрат кетган нарсани қайтара олмайди, ўликни тирилтира олмайди, қадарга қарши тура олмайди ва бирон фойда еткиза олмайди.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки сен кеча ғам чекишни тажриба қилиб кўрдинг, бирор фойда бергани йўқ. Отанг ўлди, қайғурдинг, тир