Чунки қайғу сенга ўтмиш ташвишини олиб келади, келажакдан хавфлантиради, бугунги кунингни баракасини кетказади.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки уни деб қалб сиқилади, юз тундлашади, руҳинг сўнади, орзулар ҳалок бўлади.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки қайғу душманни хурсанд, дўстни хафа қилади, ..
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки қайғу қазо билан мунозара қилади, муқаррар ишларни таҳликага солади, дўстга қарши чиқади, неъматга нонкўр бўлади.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки қайғу-ҳасрат кетган нарсани қайтара олмайди, ўликни тирилтира олмайди, қадарга қарши тура олмайди ва бирон фойда еткиза олмайди.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки сен кеча ғам чекишни тажриба қилиб кўрдинг, бирор фойда бергани йўқ. Отанг ўлди, қайғурдинг, тирилдими? Тижоратингда зиён кўрганингда қайғурдинг, ўша зиёнларинг фойдага айландими?
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки сен бир мусибатга қайғурганингда мусибатлар кўпайди. Фақирликдан нолиб, муваффақиятсизликка учрадинг, душманларингни сен ҳақингда айтган гапларидан хафа бўлиб, уларга ёрдам бердинг, ёмон иш бўлишидан хавотирда эдинг, у иш содир бўлмади.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки сени икки кўзинг, икки қулоғинг, икки лаб ва икки оёқ-қўлинг, тилинг, дов юрагинг бор, тинчлик, омонлик бор, бутун баданинг соғ-саломатдир. «Бас, (эй инсонлар ва жинлар), Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар?!». (Раҳмон сураси, 13-оят).
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки сенинг ўз эътиқод қилган дининг, яшайдиган уйинг, ейдиган нонинг, ичадиган сувинг, киядиган кийиминг, турмуш ўртоғинг бор, бас ғам-аламдан не фойда?
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки сен Тавҳид истаган, кўтаргансан, қибла аҳлидансан, сенда Оллоҳга, Унинг Расулига асл муҳаббат бордир, сен гуноҳ қилсанг афсус чекасан, чиройли амал қилсанг севинасан, сенда ўзинг билмайдиган кўп яхшиликлар бордир.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки сен кенг ва танг, бойлик ва фақирлик вақтида ҳам яхшилик устидадирсан.
* * *
РИЗҚ ТАНГЛИГИДАН ҚАЙҒУРМА!
Чунки Раззоқ Ягонадир, У бандаларига ризқ берар, У шунга кафилдир. «Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Оллоҳнинг зиммасидадир…». (Ҳуд сураси 6- оят )
ҚАЙҒУРМА!
Агар сен фақир бўлсанг, бошқалар қарздордир, агар сен бирор уловга эга бўлмасанг, бошқалар оёқлари чўлоқ ҳолдадирлар, агар сен бир фарзандингни йўқотган бўлсанг, бошқалар бир вақтнинг ўзида бир неча фарзандларини йўқотганлар.
ҚАЙҒУРМА!
Чунки сен мусулмонсан, Оллоҳга, Расулига, фаришталарига, қиёмат Кунига, қазо-қадарнинг яхши-ю ёмонига иймон келтиргансан. Улар эса Парвардигорга, кофир бўлдилар, элчиларни ёлғончи қилдилар, китобларга тескари чиқдилар, қиёмат Кунини инкор этдилар, қазойи қадарга ишонмадилар.
ҚАЙҒУРМА!
Гуноҳ қилсанг тавба қил, гуноҳинг учун истиғфор айт, хато қилсанг уни тўғрила, раҳмат кенгдир, эшик очиқдир, мағфират серобдир, тавба мақбулдир.
ҚАЙҒУРМА!
Акс ҳолда асабларинг осойишталигини бузиб, вужудингни, қалбингни қийнайсан, ўрнингни безовта, тунингни бедор қиласан.
ҚАЙҒУРМА!
Қазо қайғудан фориғдир, қадар воқиъдир, қаламлар қуриган, саҳифалар ёпилган, барча иш мангу барқарордир. қайғу воқеъдаги нарсани олдинга ҳам ортга ҳам силжита олмас, унга на қўшимча қилар ва на камайтирар.
ҚАЙҒУРМА!
Қайғу ҳавони бузувчи, сувни ағдариб, осмонни ўзгартирган, ям-яшил бўстон ичидаги зилол чашмаларни лойқа қилган бўрон шамоли кабидир гўё.
ҚАЙҒУРМА!
Маҳзунлик тентак анҳор кабидир, бир денгиздан тушиб, иккинчи денгизга қуйилур. қайғу худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшайди. У тешик халтани пуфловчи кабидир, у бармоқлари билан сувга ёзган котиб кабидир.
ҚАЙҒУРМА!
Зеро роҳат ва саодатинг сенинг ҳақиқий умрингдир, бас бу кунингни қайғуга берма, тунларингни ғамга улашма, соатларингни ташвиш учун тақсимлаб берма, бу соатларни ҳаётингни зоеъ қилиш учун исроф қилма, чунки Оллоҳ исрофгарларни хушламас.
ҚАЙҒУРМА!
Касал тузалади, мусибат кетади, гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади, келажак келади, осий тавба қилади, фақир бой бўлади.
ҚАЙҒУРМА!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми? Демак оғир кунларнинг ортидан фаровонлўик ва яхши ҳаёт бордир.
ҚАЙҒУРМА!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради, тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади, иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради, бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир, дард аламларини соғлик лаззати кеткизур, бунинг учун сен бир оз сабр қилмоқлигинг ва бир лаҳза кутишинг даркор.
ҚАЙҒУРМА!
Буюк қудрат нуфузи, қазонинг албатта воқеъ бўлиши, қадарнинг узил-кесиллиги олдида табиблар ҳайрон, ҳакимлар, уламолар ожиз, ҳийлалар мағлубдир.
ҚАЙҒУРМА!
Чунки қайғу ибодатингни заифлаштиради, жиҳоддан тўсади, омадсизликни мерос қилиб қолдиради, сени ёмон гумонга чақиради, сени бадбинликка ташлаб қўяди.
ҚАЙҒУРМА!
Қайғу ва безовталик руҳий касалликларнинг асоси, асаб касалининг, емирилиш, васваса, изтиробнинг омилидир.
ҚАЙҒУРМА!
Сенинг қуръонинг бор, сенда зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик қилиш, фойдали ишни амалга ошириш имкони бор.
ҚАЙҒУРМА!
Бекорчи ҳолатда қайғу учун таслим бўлмагин! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, қуръон тиловат қил, ёзгин, иш қил, қиблага юзлан, улуғларни зиёрат қил, мулоҳаза юрит.
Машойихлар дерлар: қийин иш сенга ёзилмайди.
* * *
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки сен дуо қилишга, ўзингни Парвардигорнинг остонасига ташлашликка қодирсан, подшоҳлар Подшоҳининг эшиги олдида маскан тута оласан, сенинг ихтиёрингда кечанинг охирги қисми бор, сенинг олдингда пешонангни саждага қўйишлик соатлари бордир.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки Оллоҳ таоло сен учун Ерни ва ундаги бор нарсани яратди, сен учун гўзал боғларни ўстирди, у боғларда (ўсимлик, мевалардан) ҳар турли гўзал жуфтларни, тизилган (мевали) новдалари бўлган баланд хурмоларни ундириб-ўстирди, ялтироқ юлдузларни, анҳору булоқларни сен учун яратиб қўйди-ку нега ғамгин бўласан?!
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки сен зилол сувларни ичяпсан, ҳаводан эркин нафас оляпсан, оёқларинг саломат ҳолда юриб, кечалари тинч ором оляпсан.
МАҲЗУН БЎЛМА!
Чунки қайғу шайтондандир. Қаноат қил, тинчлан..
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТ!
Истиғфорни кўп айт, шунда кенглик, хотиржамлик, ҳалол ризқ, солиҳ фарзанд, ва мўл-кўл баракотни топасан.
Доктор Оиз Ал-Қорнийнинг "Ла таҳзан" ("Хафа бўлма")
#bilmasvoy
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1