РИЗҚИНГИЗ ТАНГЛИГИДАН ҚАЙҒУРМАНГ
~~~
Ризқ берувчи Ягонадир. Бандаларининг ризқини ёлғиз Ўзи беради. Бунинг кафолатини Ўз зиммасига олган.
"Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зориёт сураси, 22-оят).
"Ерда ўрмаловчи барча нарса (жонзот)нинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида..." (Ҳуд сураси, 6-оят).
Бас, ризқ бериш Аллоҳнинг зиммасида экан, у ҳолда нима учун кўпчилик инсонлар ризқ талабида ўзи каби бошқа бир инсонга хушомадлар қилиб, ўз нафсларини хор қиладилар?!
"Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи б
К А П А Л А К
Капалаклар бир кун умр кўрармиш,
Завқланиб бу дунё ранги, таъмига.
Саҳарда туғилиб, шомда ўлармиш,
Рози бўлиб қисмат қувонч, ғамига.
Бизчи?...
Биз яшаймиз салкам бир аср,
Улардан ўттиз минг баравар кўпроқ,
Билганимиз - ҳасад, риё ва кибр,
Оддий бир шукурни англамаймиз бироқ.
Чопамиз бош уриб гоҳ ўтдан чўққа,
Мол, давлат, шуҳрат деб тинмаймиз бир он.
Йиққан савобин ҳам совуриб кўкка,
Юз йил яшаб ОДАМ бўлолмас
Инсон...