Ҳаммага улашдинг армонларингдан.
Йўллар олисмиди маконларингдан,
Мени деб келмадинг, нега муҳаббат ?
Севдим, деб овоза қилганда кимлар,
Ошиқлик либосин илганда кимлар.
Энг олий туйғуни билганда кимлар,
Мени деб келмадинг, нега муҳаббат?
Наход, ёр кўришга арзимадим мен,
Бахтиёр бўлишга арзимадим мен.
Йўлдошли ўлишга арзимадим мен.
Мени деб келмадинг, нега муҳаббат?
Ойдайин ойдамас, ҳар кун тўлардим,
Сабр тўрва кўтарган лўли бўлардим,
Кўнгил тўрин берган ёрга ўлардим.
Мени деб келмадинг, нега муҳаббат?
Фаслларга бўлиниб, бўлмагин ҳар хил.
Баҳорни танлаган кузакка бахил.
Ёш танламас, дейдилар сенику ахир...
Мени деб, кеч эмас, келгин муҳаббат!
Гулчеҳра Бобоева
Тожикистон, Душанбе шаҳри
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4