Боримча яшайман, улушим олиб.
Баъзи бир пайтларда ҳаётдан зиқман,
Кечмиш оқимимга назарлар солиб.
Бўларми каттаю кичиги нафснинг?
Насиба бўлсачи етгани дўстим –
Жандаларим титган эринмас ғафснинг,
Иштиҳосин очар, нега, кам кўстим?
Сабр ҳам бардошни тилаб олганда,
Нотавон, деб кучим ғайблар биласиз.
Берк кўчага кириб, ҳайрон қолганда ,
Мени, қўрқоқ, дея айблар қиласиз .
Балки қўрқоқдирман. Ҳаётдан сабоқ ,
Олганларим етмас марддек яшашга.
Ҳар бир қадамимга берилган сўроқ ,
Ундайди дунёга мулзам қарашга .
Ҳоҳ яхши, хоҳ ёмон қолдирган издан,
Марҳаматин олар босган қадамлар!
Нима бўлгандаям розиман сиздан,
Атрофимда юрган азиз одамлар!
Гульчехра Бобоева
07.04.2019
Тожикистон, Душанбе шаҳри
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 8