Фақирона бўлсада ~ чанг олуда тер,
Эзгу тилаклари бўлган тахтният,
Илҳом, қувонч билан рақсга тушиб бер,
Байтим қаторида олиб келдим хат.
Назардан қолмасин,ўқисин дўстим!
Ағёрларим майли,турлансин қат қат.
Уларга ~ кўргувчи менинг кам кўстим,
Соғлик саломатдан олиб келдим хат!
Ёрим шаҳзодамас,гадо бўлса ҳам,
Мени севганидан ~ самовий хилқат!
Садоқати учун ҳамроҳман,ҳамдам,
Ишқи учун ишқимдан олиб келдим хат!
Бир мудом уйқуда қолмайин карахт,
Куртак либосини кийсин деб дарахт.
Интиқ шохларига шошилиб бу дам,
Баҳорлар фаслидан олиб келдим хат.
Бир муддат сукунат топиб вақтлардан,
Булбул хонишини бошлаган бир пайт,
Тонгда насимдану, шом шафақлардан,
Гўзал манзарадан олиб келдим хат.
Кечаси уйғониб маҳзун тушлардан,
Ватандан йироқда мусофир илҳақ.
Висол онларию учрашувлардан,
Соғинчлар кетсин, деб олиб келдим хат.
Уруш ном ланатни чиқармай сиртга,
Ўлдириб, қабрга қўйилсин лаҳат.
Тинчлик,осоишта барҳаёт юртга,
Жанат ном макондан олиб келдим хат.
Ширин сўз кутгувчи ишқ зораларга,
Яшириб қўйганим бордир муҳаббат.
Етим есирлару бечораларга,
Сабру тоқатлардан олиб келдим хат.
Митти дон юрагинг сақлаб лойсувоқ,
Томларга чиқариб қўйгани ибрат!
Тезроқ очилақол лолақизғалдоқ,
Мухаммад Юсуфдан олиб келдим хат!
Унитилмас ҳеч ҳам холислик дамлар!
Кўнглимнинг тўридан жой олган фақат,
Ишончим қозонган яхши одамлар,
Сиз учун меҳримдан олиб келдим хат!
Гульчехра Бобоева
Тожикистон, Душанбе шаҳри
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4