Сочига бўғилган қиз
— Мен бу ҳикояни онамдан эшитгандим. Ҳаётийми, уйдирмами билмадиму, аммо ҳар гал шу ҳақда гап кетса, қулоғимиз динг бўлар, қайта-қайта эшитсак-да, яна тинглайверардик…
— Болалик кезларимиз, — деб воқеасини бошларди онам. — Зарбиби деган дугонам бўларди. Ғоятда ҳусндор эди. Аммо кўпинча рўмол ўраб юрарди. Бунинг сабабини сўрашга ийманардик.
Кунларнинг бирида бир дугонамиз турмушга чиққач, «Қиз мажлиси» бўлди ва ҳаммамиз шу ерда қолишга келишдик. Шунда гапдан-гап чиқиб, Зарбибини мақтай кетди қизлар. Ётар чоғда, у рўмолини ечганди, дугоналар беихтиёр унинг бошига қарашди. Шу ҳуснига ярашмаган ҳолда унинг сочлари жуда сийрак эди, ҳатто бошининг эти кўринарди.
— Сочинг