Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:
— Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?
Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди.
Ҳамма жавоблар тўғри.
Лекин...
Бирон бир киши «Виждонни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я!
Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни ташлаб кетишгач, армон билан бўлса-да, я
Эркакшунос олимлардан бири узоқ йиллик илмий тажрибаларидан сўнг, эркакларга қуйидагича таъриф беради:
— Эркакларни ер шарининг ҳамма ерида учратиш мумкин;
— Улар сут эмувчилар оиласига мансуб бўлиб, асосан, уйланиш орқали кўпайишади;
— Ичмаса одамларга деярлик хужум қилмайди;
— Гўшт, тухум, колбаса, ўпка, жигар, буйрак, калла почани севиб истеъмол қилишади. Баъзан хотинлари пиширган нарсалар билан ҳам озиқланадилар;
— Феъли ўзгарувчан бўлиб, неча йил умр кўриши хотинига боғлиқ;
— Энг катта хатоси, хотини борлигидадир;
— Эркаклар асосан 4 турга бўлинади: семиз, ориқ, узун ва калта.
— Улар соатига 20-25 км тезликда ҳаракатланадилар. Ичиб олганда эса соатига 50 см тезлик билан юрадилар;
— 20 ё