" ҲУМАЗА " СУРАСИ ТАФСИРИ
_____________
Бисмиллахир рохманир рохийм
"Ҳумаза" сураси
1. (Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсага вайл бўлсин.
2. Қайсики, у мол-дунёни йиғиб, уни санагани-санаган.
3. ва моли (бойлиги) уни абадий қолдиради деб ўйлайдиган кимсадир.
4. Йўқ! Қасамки, албатта, у «Ҳутама»га ташланур!
5. (Эй, инсон!) «Ҳутама» нима эканлигини сенга не ҳам англатур?!
6. (У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки.
7. (у баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур. 8. Албатта, у (олов) уларни қамраб олувчидир.
9. (Ўзлари) узун устунларда (занжирбанд) бўлурлар.
Вайлули кулли хумазатин лумазах (лумазатин).
الَّذِي جَمَعَ مَالًا وَعَدَّدَهُ ﴿٢﴾
Аллазии жамъaмaaлав вa аддадах (aддадаху).
يَحْسَبُ أَنَّ مَالَهُ أَخْلَدَهُ ﴿٣﴾
Йaхсабу анна мaaлахуу aхладах (aхладаху).
كَلَّا لَيُنبَذَنَّ فِي الْحُطَمَةِ ﴿٤﴾
Каллaa лайун базаннафиил хутома (хутомати).
وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْحُطَمَةُ ﴿٥﴾
Ва мaa адрокмал хутома (хутомати).
نَارُ اللَّهِ الْمُوقَدَةُ ﴿٦﴾
Нaaруллохил муъқода (муъқодату).
الَّتِي تَطَّلِعُ عَلَى الْأَفْئِدَةِ ﴿٧﴾
Аллазии таттолиъу aлал аф’ида (аф’идати).
إِنَّهَا عَلَيْهِم مُّؤْصَدَةٌ ﴿٨﴾
Иннахaa aлайхим му’сода (му’содатун).
فِي عَمَدٍ مُّمَدَّدَةٍ ﴿٩﴾
Фии aмадин мумаддадах (мумаддадах).
1. (Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсага вайл бўлсин.
Ояти каримадаги “вайл” сўзидан “ҳалок бўлиш”, “бахтсизлик”, “зиён” маънолари ёки жаҳаннамдаги бир водий ирода қилинган. Бу водий жаҳаннамдаги азоби энг шиддатли бўлган водийдир. Қандай маънода бўлса ҳам, у оламлар Раббиси томонидан бўлган таҳдиддир.
Таҳдиднинг қай даражада экани – ким томонидан қилинаётганига боғлиқ бўлади. Масалан, бирор инсон сизга таҳдид қилса, уч ҳолатдан бири бўлади, яъни: “Таҳдид қилган инсон таҳдидни амалга оширгунига қадар вафот этиб қолиши ёки таҳдидни амалга ошириш учун кучи етмаслиги мумкин ёки таҳдидни амалга оширадиган кунига етиб келиши ҳам, амалга оширишга куч ҳам топиши мумкин, бироқ у вақтда сиз ундан кучлироқ бўлиб чиқишингиз мумкин.
Лекин таҳдид доимий тирик, қувватли, барча нарсадан ғолиб келувчи Зот Аллоҳ таоло томонидан бўлсачи, унинг амалга ошишида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир.
Ояти каримадаги Аллоҳ таолонинг амалга ошиши аниқ бўлган бундай таҳдиди кимлар учун?
Бундай таҳдид биринчи оятда зикр қилинган “ҳумаза” ва “лумаза”гадир. “Ҳумаза” кишиларни “кўп айбловчилар” бўлса, “лумаза” эса кишиларни “кўп масхара қилувчилар”дир.
“Ҳумаза - кишиларни кўп айбловчилар” – инсонларнинг уйлари, кийимлари ҳатто оладиган маоши билан айблашади. Масалан, бир кишидан: “Бир ойда қанча маош беришади”, деб сўрашса, сўралган киши: “Оладиган маошининг қанчалигини айтса”, унга: “Шу ҳам маош бўлдию, шу маош учун ҳам одам ишлайдими”, деб устидан масхара қилишади. Натижада тинч, рози бўлиб ишлаб келаётган инсонни ўзининг ишига норози қилиб қўйишади.
“Ҳумаза” ва “лумаза” маъноси ҳақида турли фикрлар бор. Улар орасида энг машҳури “ҳумаза” сўзининг – “инсонлар орасида кўп чақимчилик қилиб юрувчилар” деган маъносидир.
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Чақимчи киши жаннатга кирмайди”, деганларини эшитдим”[1].
“Лумаза” сўзи эса “ўзини юқори олиб одамларни айбловчилар” маъносини билдиради.
“Ҳумаза” сўзининг машҳур маъносидан бошқа маънолари ҳам бор. Улар қуйидагилар:
Одамларни юзига қараб ҳақорат қилувчилар.
Одамларга тили билан озор берувчилар.
Қандай йўл билан бўлса ҳам одамларни айбловчилар.
“Лумаза” сўзининг ҳам машҳур маъносидан бошқа маънолари бор. Улар қуйидагилар:
Одамларни орқасидан ёмонловчилар.
Одамларни ўз ҳатти-ҳаракатлари билан масхара қилиб озор берувчилар.
Одамларнинг айбланишига сабаб бўладиган ишлар қилувчилар.
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, бировни айблашнинг энг хатарлиси инсоннинг хилқати, шаклу шамоили билан айблашдир. Чунки бунга шундай шаклу шамоил берган Зот Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Шундай экан, қандай қилиб Аллоҳ таоло яратган нарсаси устидан кулиш мумкин? Бундай қилиш Аллоҳ таолога нисбатан беодоблик ҳисобланади.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қанчадан қанча сочлари тўзиган, чангга босган, жулдур кийим кийиб олган, аҳамият қаратилмайдиган кишилар борки, агар улар (бирор ишни қиламан деб) Аллоҳ таолонинг номи билан қасам ичса, албатта Аллоҳ уларнинг қасамини рўёбга чиқаради”, дедилар[2].
Буюк саҳобий Аҳнаф ибн Қайс разияллоҳу анҳу бўйлари паст, ранглари қора, ияклари чўзинчоқ, кўзларида ғилайлик бор бўлган, дўнг пешонали, елкалари кичкина киши эдилар. Шунга қарамай, қавмларининг саййиди эдилар. Ҳамма у кишига итоат қилган. Демак инсон шаклу шамоили билан эмас, балки илми, амали ва ахлоқи билан эътиборлидир.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев