------
Вакиъ ибн Жаррох рахимахуллох: « Абдуллох ибн Умар каби танбурни олиб, эгасиниг бошига тушурсам» - деди.
(Халлол ривояти: 126).
Фузайл ибн Иёз рахимахуллох деди: «Кўшик зинонинг рукясидир».
(Ибн Абид-Дунё, Заммул-Малаахи)
Имом Аъзам Абу Ханифа рахимахуллох кўшик устидан харом деб хукм чикарган имомларнинг биридир. У кўшик эшитишни гунох деб хисоблар эди. (Талбису Иблис).
Имом Шофеий рахимахуллох: «Кўшик ботил ёки малохига ўхшаш макрухдир. Уни кўп айтган киши гувохлиги кабул килинмайдиган пасткашдир» - деди.
Анас ибн Молик розияллоху анху: «Касбларнинг энг ифлоси кўшикчи аёлнинг касбидир» - деди.
(Ибн Абид- Дунё, Заммул- малаахий).
Имом Молик рахимахуллохдан кўшик хакида сўралганида: «У билан биз тарафларда фосиклар шугулланадилар» деб жавоб берди.
Шаъбий рахимахуллох: «Кўшикчи ва унга кўшик айтилган шахс малъундир» -деди.
(Ибн Абид-Дунё, Заммул- малаахий).
|
--- Мусиқа ва Ашула нима ўзи?
|
Мусиқа ва Ашула! Аллоҳ Таолонинг зикридан чалғтишдаги шайтонинг энг асосий қуролларидан биридир. Бу восита орқалик шайтон кўплаб мусулмонларни Аллоҳни зикридан адаштирди ва залолатга етаклайди.
|
Мусиқа ва қўшиқнинг инсон ақлига ва қалбига ҳукморон бўладиган даражадаги таъсири бордир. Шунинг учун биз кўрамизки қўшиқчилар ва қўшиқга эътиборлик одамларда манавий заифлик, имонни сустлиги, Аллоҳни зикрига шижоатни камайиб кетиши, қалбини ўлиши, аҳлоқсизлик, асабийлик, бузуқлик, беҳаёлик, фаҳш ва фосиқлик каби салбий аломатлари кўп кўринади. Улар давраларида номаҳрам аёлу эркаклар бир бирларига аралашиб юрадилар, шайтоний уйин кулгулар, шаҳвоний овозлар асосида куй қўшиқлар куйлайдилар ва бир бирларига гуноҳларда ёрдамчи бўладилар. Аллоҳ бундай золимлардан бўлиб қолишдан сақласин. Амийн.
|
--- Қўшиқ нима?
|
«Қўшиқ» - шеър ва наср билан овозни кўтариш ва уни севиш билан қувониш (шодланиш). У баъзида мусиқа ҳамрохҳлигида бўлади. Уламолар истилохида қўшикнинг бир неча исмлари бор. Улар: ўйин-кулгу, ботил, ёлғон, қарсак, ҳуштак, зинонинг турткиси, Шайтоннинг овози, Шайтоннинг оҳанги, мунофиқлик манбаси, ахмоқона ва фожир товуш кабилар.
|
-- Мусиқа нима?
|
«Мусиқа» – юнонча сўз бўлиб, уд, камон, дўмбира, дутор ва шу каби чолғу асбоблари воситасида чиқадиган оҳангдир.
|
--- Қўшиқниг хусусиятлари:
|
- Харом нарсаларни чиройли қилиб кўрсатади;
|
- Нафсни эхтиросли ишларга ундайди;
|
- Қалбни Аллоҳни зикридан чалғитади ва унинг Аллоҳни эслаш йўлида тўсиқ бўлади;
|
- Қалбни қаро қилади. Натижада, қалб Аллоҳнинг амрларига унамайди ва гунохларни инкор эта олмайди;
|
- Шайтоний холатларни кучайтиради.
|
--- Қўшикнинг турлари:
|
Кўшик икки турлидир: Мубох (рухсатли) ва харом (муткақо тақиқланган).
|
-- Мубох қўшиқлар..
|
Бу турдаги қўшиқлар- таркибида шариатга зид бўлмаган куфроний ва ширий кайфиятни ифода этмайдиган, хаёсизликга ундамайдиган, мусулмонларни хажв ёки масхара қилмайдиган, Аллоҳ харом килган нарсаларни олқишламайдиган, ажнабий ва балоғат ёшига етган аёллар томонидан эркаклар олдида ёки парда орқасида айтилмайдиган, бирон бир фарзни адо қилишдан чалғитмайдиган, ёки чалғитишга сабаб бўлмайдиган, ва кўп айтилмайдиган, хамда чолғу асбоблари ёрдамида ёки мусиқа жўрлигида айтилмайдиган
қўшиқлардир.
|
-- Мубох (рухсатлик) қўшиқларга мисоллар:
|
- Иш қўшиқлари. Бу турдаги қўшиклар иш асносида малолни кетказиш, химматни ошириш ва иш оғирлигини енгиллатиш учун айтилади.
|
- Уруш пайтида жиходда мужохидлар томонидан айтиладиган қўшиқлар. Бу турдаги қўшиқлар жангчиларни мужохидларни жангга киришга жасоратлантириш учун айтилади.
|
- Онанинг бешикдаги боласини ухлатиш ёки қўлидаги боласини ўйнатиш учун айтиладиган қўшиқлар.
|
- Никоҳ тўйи, сафардагиларнинг қайтиши ёки байрамларда аёлларнинг аёллар ичида айтган қўшиклари. Бунинг шарти дуф (доира) дан бошқа мусиқа асбоблари аралашсмаслиги, кичик ва катта қўнгироқчалари бўлмаслиги, уни аёлларгина чалиши ва шариатда рухсат берилиган меъёрдан ошмаслигидир. Доирани эркаклар чалиши мумкин эмас.
|
--- Харом бўлган қўшиқлар.
|
Бу турдаги қўшиқлар юқоридаги шартларга жавоб бермаган қўшиқлардир. Бирон бир чолғу асбоби воситасида айтилган, таркибида шариатга зид сўзлари бўлган ва бўлмаган, фарзларни адо этишдан чалғитган, эркаклари (номахрам) аёлдан эшитган, иш хаққи олинган ёки фаҳшга даъват этадиган оханглар билан куйланган, ҳатто ота онага ҳурмат, дўстлик, биродарлик ришталарини боғловчи, меҳр оқибатни тарғиб қилгувчи бўлса ҳам бундай қўшиқлар шаръан жоиз эмасдир. Чунки, бу қўшиқлар Аллоҳни эслашдан тўсади ва инсоннинг яралиш ғояси бўлмиш ибодатдан чалғитади.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев