Отамнинг ҳикмати.
Бир аёл шундай хикоя қилади: Бўйим етгач, Отам олти йил мобайнида қўлимни сўраб келганларнинг барига рад жавобини берарди. У киши ҳар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан меҳмонхонамизда ўзи алоҳида суҳбатлашарди. Суҳбатлари одатда ярим соатга бориб бормасди. Совчи йигит кетиши биланоқ онам шошганча: бу сафар нима бўлди?, деб сўрардилар. Отам эса Менга унинг маҳри маъқул келмади, насибаси бизнинг оиламиздамасакан, деб жавоб қайтарардилар. Тўғриси вақт ўтгани сайин отамнинг бу гапларидан каттиқ қайғуга туша бошладим, гўёки бахтимга тўғаноқ бўлаётганидан ичимда у кишига нисбатан аччиқ пайдо бўла бошлади. Ўзимча Одам шу даражада ҳам моддий бўладими, биргина қизининг ба