Тўғри ўсган ўсиб бориб гул бўлар...
Қадимда, узоқ қишлоқлардан бирида бир кампир ёлғиз яшаган экан. У ёшлик чоғида бир ниҳол эккан бўлиб, ҳар кун келиб унга “тўғри ўс дарахтим, тўғри ўс”- дея парваришлаб, сув қуйиб қўяркан. Дарахт шунчалик кўркам, шунчалар тўғри, шунчалар баланд бўлиб ўсибдики, уни қадду басти қўшни қишлоқлардан ҳам кўриниб тураркан. Бир куни шу диёр подшоси ўзига янги сарой қурмоқчи бўлибди. Сарой қурилиши учун бир нечта устунлар керак бўлибди. Мамлакатдаги барча қишлоқлардан тўғри дарахтлар кесиб келтирилиб уларга ишлов берилиб, ўймакорлик саънати қўлланиб ажойиб устунлар ясашибди. Лекин Подшоҳнинг тахти ёнига янада узун, янада силлиқ ва тўғри ёғоч керак бўлиб, уни топиш қ