Азон айтса Муаззинлар ухламасдан
Бизни ўйлаб ўзларини ўйламасдан
Мен бўлсачи ётавердим уялмасдан
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Маҳаллада ош бор деса саҳар турдим
Нафсим учун ҳар тарафга қараб юрдим
Биродарлар нафсимни ҳеч тиёлмадим
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Ишладим деб чарчаганим рўкач қилиб
Аслидачи иймонимни карч-карч қилиб
Бу дунёга ўзим ҳеч ҳам тўёлмадим
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Биродарлар охиратдан хабар топиб
У дунёга тайёргарлик қилдингизми
Мени қаранг ҳаммасини билиб туриб
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Дўст бўлсангиз хаққимга сиз дуо қилинг
Жаннатларни менга ҳам сиз раво кўринг
Кўринмадинг масжидда деб сўраб қўйин