Бизни ўйлаб ўзларини ўйламасдан
Мен бўлсачи ётавердим уялмасдан
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Маҳаллада ош бор деса саҳар турдим
Нафсим учун ҳар тарафга қараб юрдим
Биродарлар нафсимни ҳеч тиёлмадим
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Ишладим деб чарчаганим рўкач қилиб
Аслидачи иймонимни карч-карч қилиб
Бу дунёга ўзим ҳеч ҳам тўёлмадим
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Биродарлар охиратдан хабар топиб
У дунёга тайёргарлик қилдингизми
Мени қаранг ҳаммасини билиб туриб
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Дўст бўлсангиз хаққимга сиз дуо қилинг
Жаннатларни менга ҳам сиз раво кўринг
Кўринмадинг масжидда деб сўраб қўйинг
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
ТЎРТ вақтлик намозни мен барпо қилиб
Эрталабки баракотни расво қилиб
Намозни ҳеч уйқудан устун қўёлмадим
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Насиҳатлар қилинг менга кўзинг оч деб
Гуноҳдан қоч жаннат эшикларин оч деб
Аллоҳ учун бергин энди боринг соч деб
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Қуш уясида кўрганини қилар экан
Нима қилсам болам шуни қилар экан
Ота бўлиб ҳечам ўрнак бўлолмадим
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Насиҳатлар кор қилмаса қийин экан
Одамда сал ор бўлмаса қийин экан
Шунча нарса ёзсам яна бетим чидаб
Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев