АЖОЙИБОТ.
★ Камбағал одам 3 дона апельсин сотиб олибди. Биттасини кесиб қараса чириган экан. Иккинчисини ҳам кесса, қуртлаган экан.
Учинчисида эса чироқни учириб кесибди-да, еб юборипти.
(Баъзан яшаш учун интиламиз)
★ Бир одам автобусга минаётганда, пояфзалининг ўнг тарафи тушиб қолибди. Иккинчи пойини ҳам олиб, отиб юборибди:
- Эҳтимол, фақир одам топиб олиб, ундан фойдаланар!
(Меҳрибончиликни қаранг)
★ Бир одам оиласига ишида содир бўлган хижолатли воқеа ҳақида сўзлаб берди:
- Меҳмонларга қаҳва олиб чиқаётганимда, қоқилиб кетиб, барини тўкиб юбордим.
Ўтирганлар ҳаммаси "кейин нима қилдинг?" деб сўрашди.
Фақат меҳрибоним онам "ўзингга ҳеч нима қилмадими?" деб сўрадилар.
(Сиз Жа