★ Камбағал одам 3 дона апельсин сотиб олибди. Биттасини кесиб қараса чириган экан. Иккинчисини ҳам кесса, қуртлаган экан.
Учинчисида эса чироқни учириб кесибди-да, еб юборипти.
(Баъзан яшаш учун интиламиз)
★ Бир одам автобусга минаётганда, пояфзалининг ўнг тарафи тушиб қолибди. Иккинчи пойини ҳам олиб, отиб юборибди:
- Эҳтимол, фақир одам топиб олиб, ундан фойдаланар!
(Меҳрибончиликни қаранг)
★ Бир одам оиласига ишида содир бўлган хижолатли воқеа ҳақида сўзлаб берди:
- Меҳмонларга қаҳва олиб чиқаётганимда, қоқилиб кетиб, барини тўкиб юбордим.
Ўтирганлар ҳаммаси "кейин нима қилдинг?" деб сўрашди.
Фақат меҳрибоним онам "ўзингга ҳеч нима қилмадими?" деб сўрадилар.
(Сиз Жаннатимсиз)
★Юртимиздаги (Саудия арабистон) бир кунлик ёмғир яъни ажойиб кун дегани. Бошқа юртларда эса, ёмон об-ҳаво дегани.
Ўзингдан ҳунукроқ одамни кўрмагунингча, гўзаллигингни тан ололмайсан.
(Ҳар қандай шароитда ҳам кўникиб яшашга ўрган)
★ Дўстларингни танлаётганингда эътиборли бўлгин. Чунки сен жанозангга намоз ўқувчиларнинг сафини танлаётган бўласан.
(Насиҳат)
★Биринчи синф ўқувчиларидан:
Катта бўлганингда ким бўлмоқчисан?
Кимдир учувчи, шифокор яна кимдир муҳандис ва шунга ўхшаш жавоблар бўлди. Фақат биргина ўқувчининг жавоби ўзгача эди. Бундан бутун синф кулиб юборди.
Нима деб жавоб берганини биласизми?
Айтдики:
- «Саҳоба» бўлишни истар эдим.
Ўқтувчи ўқувчининг жавобидан таажжубланиб сўради:
- Нима учун «саҳоба»?
- Онам ҳар куни ухлашимдан аввал менга саҳобаларнинг қиссасини айтиб берадилар. Саҳобалар Аллоҳни яхши кўришади. Мен ҳам уларга ўхшагим келади.
Ўқтувчи сукут сақлади, бундай жавобдан кўз ёшларини яширишга уринди. Бу гўдакнинг ортида буюк она турганига тан берди, шунинг учун унинг мақсади ҳам буюк эди.
★ Бир куни расм ўқтувчиси бошланғич синф ўқувчиларидан баҳор фаслини чизишларига буюрди. Чизиб бўлишгач ўқувчи қиз Қуръон китобини чизганини кўрсатди. Ўқтувчи қизнинг чизган расмига қараб хайрон бўлиб деди:
- Қуръон китобини эмас, баҳорни чизгин. Гапимга тшундингми?
Қизнинг жавоби эса юзга тарсаки туширгандек бўлди. Қиз деди:
- Қуръон қалбимнинг баҳори. Онам менга шундай деб ўргатганлар.
(Тарбияни қаранг!)
Бугунги ҳикмат .
Раҳмлиларга Раҳмон ҳам раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинглар, Осмондаги Зот сизларга раҳм қилади.
Дуода эсланг...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1