Ким нимага ишонса уша рўй беради.
- Ало, салом Худо билан гаплашсам бўладими?
- Салом, улаб бераман.
- Салом бандам, эшитаман.
- Эй Худо, жуда чарчадим, мўжиза истайман, оддий инсоний бахт хоҳлайман. Илтимос, орзуларимни амалга ошир!
- Албатта, азизам. Лекин аввал сени «амалга ошган тилаклар» бўлими билан улайман. Сен унда аввалги орзу қилишда йўл қўйган хатоларинг билан танишасан.
Гўшакдан « бир неча сониядан сўнг сизни амалга ошган тилаклар бўлими билан улаймиз» деган овоз келди.
- Салом, сизга қандай ёрдам бера оламиз?
- Мени сизларга Худо йўллади. Янги тилак билдиришдан олдин аввалгиларига бир қараб ўтишимни буюрди.
- Тушунарли. Бир дақиқа... ха, мана ҳамма дилдан қилган тилакларинг