Ярамни янгилаш ниятим йўқ эди-ю лекин менинг бошимдан ўтганлари кимларгадир ибрат бўлар деган умидда гапириб бермоқчиман, — деб гап бошлади Сурайё опа. — Турмуш ўртоғим хизмат юзасидан узоқ сафарга кетган пайтда мени муддатидан олдин тўлғоқ тутди. Қайнонам шошилинч туғруқхонага олиб борганида аввалига, совуққина муомала қилишди, кейин эса бирдан «аҳволи яхшимас, тезда операция қилишимиз керак» деб югургилаб қолишди. Ҳайрон бўлдим, чунки шифокорлар «ўзинг ҳам, боланг ҳам соғлом» дейишганди. Қайнонам ҳам «икки жон ҳам омон бўлишса бўлди», деб розилик беришга мажбур бўлди. Хуллас, тезда мени операцияга тайёрлаб, столга ётқизишди… Ўзимга келганимда эса, алоҳида палатада ётардим. Йўлакдан ўтиб-қайтаётган аёллар менга ўғринча ғалати қараб ўтишарди. — Болам қани? — сўрадим наркоздан очилишимни кутиб турган ҳамширадан. — Ўзингизни босинг, сизга ҳаяжонланиш мумкинмас, — деди у жавоб ўрнига. Тушунмадим. Аёлларнинг менга ғалати қараб ўтишидан қандайдир нохушлик рўй берганини сездим. —Қани менинг болам? Нега мени тинчлантиряпсиз? — ташвишлана бошладим. — Ҳозироқ боламни олиб келинг Шовқинни эшитиб яна бир ҳамшира югуриб келди, икковлашиб чаққонлик билан укол қилишди. Қачон уйғонганимни билмайман, кўзимни очганимда ҳамон палатада ёлғиз ётардим. Уйғонганимни кўрган ҳамшира шифокорни бошлаб келди. — Сизга тўғрисини айтишга мажбурмиз. Фарзандингиз… «уродство» билан туғилди ва икки дақиқа ҳам яшамади. Аввалига нима деганини тушуна олмадим, кейин эса додлаб йиғлаб юбордим: — Ишонмайман! Ёлғон гапиряпсиз! Ҳозироқ кўрсатинг боламни… Болам қаерда? — жон аччиғида ўрнимдан сакраб турмоқчи бўлгандим оғриқдан букчайиб қолдим. Худди эшик ортида пойлаб тургандек ҳамшира югуриб кирди. Дори таъсирида бироз ўзимга келганимдан кейин қайнонамни чақиртириб яна тушунтиришди. — Аслида ноқис туғилган болаларни ота-онасига кўрсатишмайди. Чунки руҳиятига қаттиқ таъсир қилиши, яъни бола кўришга қўрқиб қолиши ҳам мумкин… Ишончингиз комил бўлиши учун болангизни қариндошларингиздан бирига кўрсатишимиз мумкин, — деди шифокор. Шундан кейин қайнонам кириб кўрадиган бўлди. Мени эса киритишмади Ҳамма туғруқхонадан боласини бағрига босиб чиқса, мен сўппайиб бир ўзим чиқдим... Одамларнинг қандайлиги шунақа пайтларда билинаркан, кўпчилик худди юқумли касалим бордек мендан ўзини олиб қочишарди. Ҳол-аҳвол сўрашса дардим уларга юқиб қоладигандек… Одамлар ўз кўзи билан кўрганидек болам ҳақида бир-биридан ваҳимали гаплар тарқатишарди. Лекин қайнонам тиш ёриб бир оғиз гапирмасди. Лекин ўзим барибир болам ногирон туғилганига ишонмасдим. Чунки фарзандим дунёга келгунга қадар унинг қимирлашини, ҳис қилардим, ҳомиладорликда ҳам ўзимни яхши ҳис қилганман. Болам менинг тасаввуримдагидек ҳаракатчан, соғлом бола бўлиши керак эди. Унинг шифокорлар айтганидек даҳшатли даражада ногирон туғилганига ишонолмасдим. Бу гапни тез-тез такрорлайверганимдан хавотирланган қайнонам ўғлини чақиртирди. Ҳол сўраб келганларни кўришга кўзим йўқ эди. Лекин одатимизга кўра биров касалхонадан чиқса, дарров кўргани бориш лозим. Бир куни мени кўргани синфдош дугонам келди. — Боланг жуда қўрқинчли туғилибди, дейишди, шу тўғрими? — деди у ачиниб. Бу гап юрагимга пичоқдек санчилди. Одам ҳам шунақа бефаросат бўладими? — Кўрсатишмади… — дедим зўрға лекин кўз ёшларимни яшира олмадим. Қани энди андиша бўлмаса, ҳайдаб солсам! Қайнонам дугонамнинг гапи кўнглимга оғир текканини билиб гапни бурди. Ўшанда туни билан қайнонамга «Ойижон, у менинг болам эмас, менинг болам соппа-соғ бўлиши керак! Юрагим сезиб турибди, у тирик!» деб йиғлаб чиқдим. Қайнонам эса индамай бошимни силаб қўяди… Йиллар ўтиб, яна фарзандли бўлдим. Аччиқ дардимга кўзим тушмасин деб юрагимнинг туб-тубига кўмиб юборгандим. Лекин яқинда дард бисотимни титкилашимга тўғри келди. Кунботар маҳал уйимизга кутилмаган меҳмон ташриф буюрди. Келишган, дид билан кийинган йигит менинг исм-фамилиямни айтиб сўради.. — Сизга айтадиган зарур гапим бор. Агар мумкин бўлса сиз ва эрингиз билан алоҳида гаплашиб олсам… — деди у негадир ўнғайсизланиб. Мен ҳайратланиб эримга қарадим. У ҳам тушунмай: — Кимсиз ўзи? — деди. — Илтимос, онам жон беролмай ётибдилар. Вақтим жуда кам… — деди. Унинг кўз ёшларини ютиб тўлқинланиб гапиришидан хавотирланиб дарров болаларни бошқа хонага чиқардик. Йигит гапни нимадан бошлашни билмай иккиланди. Кейин: — Опа, 1989 йилда, шаҳарнинг …- туғруқхонасида фарзандли бўлган экансиз… Ток ургандек сесканиб кетдим
Hikoyani davomini o'qish uchun ssilka orqali guruhga qo'shiling m.ok.ru/dk?st.cmd=altGroupJoin&st.groupId=57164630065191

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев