Юлдуз борки орасида бири жило қилмагай,
Одам борки беш бармоқдек ҳеч баравар бўлмагай,
Аёлларнинг орасида баъзи хатолар чиққан,
Аммо аёл эрлар учун кўзин нурини тўккан.
Бир ёмон деб барчасини ёмонликка йўйманг ҳеч,
Ўз ёрингиз қўйиб ўзга жононани суйманг ҳеч,
Аёл доим қалб гавҳарин олай дея минг чўккан,
Пайғамбарлар оналарин хоки пойини ўпган.
Улар гўё нуқсонлидек, бизлар эса ораста,
Бузуққа ҳам чиқарамиз ўзимизча бир паста,
Нодираю Увайсийлар ўгитларин ким уққан,
Аёл ёпган нонларни **** одамизод хўп буккан.
Этагидан эргашиб катта бўлган бизларку,
Ҳар йигитнинг бору йўғи шу муниса қизлар.
Айт юрагинга она сўзин ким эккан,
Тил-забонинг оналардан ўтиб бизларга юққан.
Аёлларни камситарлар баъзи бебурд эркаклар,
Ҳар гапида камин айтиб йулқилайди эрмаклар,
Сен ёмон деб ҳар кунида озор бериб минг сўққан,
Дедим: аёл ёмон экан, АММО СИЗНИ КИМ ТУҚҚАН?!...

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11