Кўзимдаги ёшни беркитдим!
Унутамиз дедик, эсламаймиз ҳам МЕН СЕНИ, СЕН МЕНИ…
Совуқлик беришга урундим нигоҳларимга.
Қани энди қисматимга эга бўлолсам…
Журъатимга ўқийман тахсин! Шунчаки кетаман!
Қиё боқмайман, ўгирилиб ҳам қарамам ортга …
Ойлар ўтар! Ўтади йиллар!
Асрлардай туюлар менга!
Эсламассан балки, мен нотавонни!
Изҳорларим қолди қоғозда…
Дод йиғлади қалам ҳатто дардимни билгач…
Суратинга боқиб тўймайман!
Бу кўзларинг қачон мени этаркан озод!
Ҳаёлимдан чиқаролмай хунобман баттар!
Ўйлашга ҳаққим йўқ!
Ҳақ йўқ сенда ҳам!
Аҳир ваъда бергандик-ку, ўйламасликка, МЕН СЕНИ, СЕН МЕНИ… …
Шеър битишдан чарчамас юрак…
Ой миннатдор бедор тунларга…
Бефарқдай тураман, билдирмай ғамим,
дўстлар даврасида кулиб юраман!
Совуқ нигоҳ! Жиддий қарашлар!
Сенсизликда топганларим шу…
Миннатдорман, бунга азизам! …
Бугун яна келдим, соғинчлар сабаб…
Таниш жойлар, таниш хиёбон!
Бизга таниш ўша ўриндиқ!
Дардларим тингловчи мажнунтол ана!
Танигандик бўлса эсингда…шу ерларда бир-биримизни!
Сўз бегандик, йўқотмаймиз деб… МЕН СЕНИ, СЕН МЕНИ… …
Эх, бунчалар қийнар хотиранг, сенсиз адо бўлганку юрак… Қулоқсиз танам ҳам бўйсунмас менга…
Фақат ақлим, ўзимла қолган!
Тиллларимда, дилимда исминг…
Кундузимда тунимда исминг…
Тушларимни тинч қўй ҳеч йўқса… …
Таслим бўлдим тақидири азал!
Баҳт тилайман, майли бахтли бўл…
Ёзган сатрларим оловга ошно…
Яшайманда, севиб ўзгани…
Соғинаман…
Ўйлайвераман!
Дардларимиз бир хилдир БАЛКИ!
Аҳир севардикку…Оллоҳ йўлида… МЕН СЕНИ, СЕН МЕНИ……
Юрагимни кетдинг парчалаб..!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6