Ёлғизларни ҳижронларнинг ёри дерлар,
Бўзлаб қолган кўзлар ишқнинг зори дерлар,
Барча дарднинг давосини топарлару,
Қалб оғриса на даво бор, на бир табиб.
Кўзинга тик қараб туриб ўярлар ҳам,
Тил учида жилмаярлар, суярлар ҳам,
Ғам чексанг-да роль ўйнаб сал куярлар ҳам,
Бари ғамни енгишингда бўлар ҳабиб,
Қалб оғриса на даво бор, на бир табиб.
Икки тилли, икки юзли юзлар ҳаққи,
Бири кулиб, бир йиғлаган кўзлар ҳаққи,
Бошимда тож, ошимдаги тузлар ҳаққи,
Кемтигимни ёпарлару, музлар ажиб,
Қалб оғриса на даво бор, на бир табиб.
Сирпанарсан сирли ҳаёт йўлларида,
Овворасан айёр, ағёр қўлларида,
Сўнг қоларсан сарсон бўлиб чўлларида,
Кўкбўрилар кетсайди оҳ десан ғажиб,
Қалб оғриса на даво бор, на бир табиб.
Чўнтагингга қараб баҳо берганлар бор,
Шу сабабли ёнингда хўп юрганлар бор,
Йиқилишинг кутиб хурсанд турганлар бор,
Ёлғон дунё ёлғонидан кетай қочиб,
Қалб оғриса на даво бор, на бир табиб.
Англолмаса каломингни айтма сира,
Ололмаса саломингни айтма сира,
Асл юзлар очилмоқда, энди-қара,
Қўявергин, эй илҳақ дил, шартмас айтиб,
Қалб оғриса на даво бор, на бир табиб.
Ҳар ҳолатда онанг сенга йўлдош экан,
Отанг тиргак, жигарлар ҳам бардош экан,
Алижон бил, дунё ўзи бир тош экан,
Шу тошларга бош урмагин, уриб-ёриб
Қалб оғриса на даво бор, на бир табиб.
10/02/2024
Алижон Сафаров.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев