💥
(воқийлик асосида ёзилди)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Соғ саломатмисизлар...
Биламан анчадан бери сизларга янги ҳикояларимни етказиб беролмадим. Мана яна вақт топиб янги ҳикоямни тақдим этаяпман...марҳамат!!!
Бундан икки йил олдин бир фирмада ишлаганимдаги воқеани сизларга баён этмоқчиман. Ўшанда фирмамиз ҳар хил офис биноларига ёнғинга қарши сигнализацияларни ўрнатиш билан шуғулланарди. Фирмамиз тендерда қўшни шаҳардага меҳрибонлик уйларидаги монтаж ишларини қилиш ишларини ютиб олди.Бизни бригадамизни ўша жойга жўнатишди. Тўғриси мен ўша ишга бормаслик учун кўп баҳоналар қилдим.Нимага дейсизми...Тўғрисини айтсам меҳрибонлик уйидаги етим болаларни кўзларига қарай олмасдим. Бечора болаларга раҳмим келарди.Уларни кўзига қарашга уялардим.Чунки биз катталар барчамиз болаларнинг бундай аҳволга тушишига сабабчимиз. Ҳали бу ишларимиз учун охиратда жавоб беришимиз тайин...
Қанча баҳона қилсам ҳам барибир бошлиғимиз мени бригадамиз билан ўша шаҳарга ишга жўнатиб юборди.Бошида болалар биздан бироз чўчиб юришди , бир икки кун ўтгач бизга ўрганиб ҳаттоки бизга ёрдам беришни ҳам бошлашдилар. Асбобларни узатишарди, монтаж симларини тарқатишда ёрдам беришардилар. Тарбиячи опалари ҳам бунга қаршилик қилишмасдилар. Биз эса болаларга уйдан ширин шакар пишириқлар, конфетлар олиб келардик. Боллар жудаям хурсанд эдиларки асти қўяверинг. Тезда улар билан дўстлашиб кетдик.
Лекин ҳар бир нарсанинг ҳам ниҳояси бўлганидек биз ҳам ишимизни тугатдик. Ўша куни эрталаб барча асбоб ускуналаримизни янги объектга олиб кетиш учун ўша мехрибонлик уйига келдик. Билмадим мен ўрганиб қолибман шекилли улар билан хайрлашишим оғир бўлди. Ҳаттоки хотиним билан маслаҳатлашиб ўша ердаги меҳрга зор болалардан биттасини фарзандимиз сифатида асраб ҳам олмоқчи бўлгандик. Лекин бизга беришмади. Чунки бола асраб оладиган ота онани ўз уйлари бўлиши керак экан. Биз эса ижарага уй олиб яшардик, уни устига янги туғилган фарзандимиз ҳам бор эди.
У ердаги болалар балки етарлича меҳр берилмаганлиги учунми бироз қуполроқ эдилар кўпчилиги. Ўша болаларнинг орасида бир сарғишроқ сочли қизча улардан ажралиб турарди. Уни болалар кўп бора ҳафа қилишардилар. Мен уни ҳимояси учун тарбиячилар билан ҳам гаплашдим ҳеч фойдаси бўлмади. Ўша қизча билан мен тез тил топишиб дўстлашиб кетдим. У қизча жудаям қизиқувчан экан.Ҳамма нарсани билгиси келарди.
— Амакижон, бу қуттини ичидаги нима? Бу отвёрткада нима учун чироғиям бор?- дея мени саволларга кўмиб твшларди.
Шу учун ўша қизчага бир бошидан тушунтириб берардим. Агар шунақа қилиб тушунтирмасам ҳоли жонимга қўймасди. Ҳар тонгда боришимиз билан ёнимизга югуриб келарди ва бизга ўзича ёрдам берарди. Мен ҳазиллашиб унга тонгдан келиши билан ;
— Ана ёпишқоқ ўт келяпти!-деб қўярдим.
Гапларимга эса у хафа бўлиб қизариб кетарди. Мен эса уни овутиш мақсадида нарвондан тушиб елкачасига қўлим билан секингина уриб ҳазиллашганимни айтардим ва ўзим билан олиб келган ҳар хил пишириқлар,
конфетлар билан уни меҳмон қилардим..
Эсимда қиш ойи эди. Мехрибонлик уйи ҳовлисида болалар учун қордан пастроқ тепалик ясаб бердим. Шишириладиган чана ҳам сотиб олиб келиб бердим..Болалар жудаям хурсанд эдилар. Аксига олгандек тепаликдан чанада учаётиб ўша қизча йиқилибди. Тўғрироғи болалардан бири уни итариб юборган шекилли уни қўлчаси синибди. Тарбиячилар эса буни билишмабди. Ўша куни уйга кайфиятим йўқ ҳолда келдим. Рафиқам мендан нега кайфиятим йўқлигини сабабини сўраганида , мен бўлган воқеани гапириб бердим. Рафиқам ҳам жуда ўша қизчага ачиниб қолди. Биз иккаламиз ўша қизчага ипсиз боғланиб қолгандик.
Худога шукрлар бўлсинки ўша қизчани қўлчаси тез кунда тузалиб кетди. Лекин шундан сўнг ўша қизчани бу меҳрибонлик уйида кўрмадим. Эшитишимча уни шаҳарни нариги четидаги меҳрибонлик уйига ўтказишибди. Аммо шу билан бу тарих тугамади. Тўғрироғи тарих ажойибона тарзда поёнига етди. Мен болалар боғчасидан ишдан эртачироқ чиқиб ўғилчамни олиб келиш учун боғчага бордим. Ҳар доимгидек кийиниб ечиниш хонасида кийимларини кийдириб олардим. Ташқари совуқ. Бир пайт қарасам ўша сариқ қизча кириб келса бўладими. Бу учрашувни иккаламиз ҳам кутмагандик тўғриси. Мени бирдан таниди ва югуриб келиб бўйнимга осилиб олди.
— Амакижон ассалом !- дея.
— Фариштача салом яхшимисан...сен нима қилиб юрибсан?- дедим.
— Амакижон мен Ойимни топдим!- дея ортидан кириб келган аёлга ишора қилди.
Ишонасизми ўша Фариштачани онаси худди ўзига ўхшаб сариқдан келган аёл экан. Биз шу ерда бироз суҳбатлашиб қолдик. Мен фариштача билан қандай танишганимни ва уни жуда яхши қизча эканлигини айтдим ўша аёлга. Мени бироз тинглаб ўша аёл ўз оиласи ҳақида гапириб берди. Маълум бўлишича уларни бир ўғли ва қизчаси бор экан. Автоҳалокат туфайли қизчаси оламдан ўтибди экан. Кўп мотам тутиб ўзига келолмаган онани кунглини тўлдириш мақсадида турмуш ўртоғи бир қизча асраб олишишга қарор қилибди. Ва айнан шў фариштачани асраб олишибди. Бунга ҳам бир йилча бўлиб қолибди. Оила жуда хурсанд, айниқса фариштачани айтмийсизми. Оилавий бир бирларимизникига болаларимиз билан тез тез меҳмонга бориб турадиган бўлдик.
Азизлар бу воқеани сизларга ҳикоя сифатида баён қилишимдан мақсад , меҳрибонлик уйидаги болалардан меҳримиз ва саховатимизни аямайлик. Иложимиз бўлса қани болаларни асраб олиб бир оила бўлиб яшасак. Етимни бошини силаганни Аллох хуш куради...Барчамизни Аллох ўз паноҳида асрасин илоҳим янги ҳикояларимда кўришгунча деб қолувчи...
Крик_Души_Шухрат
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев