Trending topics
last comment yesterday at 23:56
Укитувчи махорати Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан сўради: - Мени танидингизми? - Йўқ - деб жавоб берди муаллим. - Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолган эдим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз... лекин ҳаммани текшириб, тинтувни охиригача етказиб қўйдингиз. Соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу вокеа ҳақида сўз очмаган эдингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?! - Йўқ - деди ўқитувчи. - Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмволган эдим.
last comment yesterday at 23:51
Опа-сингиллар сериалидаги роли билан танилган актриса Гавҳар Шарипова автоҳалокат натижасида вафот этди. Актриса 39 ёшда эди, яқинларига сабр берсин! Жойи жаннатдан бўлсин!
last comment yesterday at 23:43
БАРЧАМИЗ УЧУН МУҲИМ Ассалому алайкум гоҳо шодлик гоҳо ғам бўлган бу дунёда топганига қаноат қилиб юрган азиз гуруҳдошлар. Мана қиш яқинлашаётгани сабаб кунлар совий бошлади, эсингизда бўлса ойнинг бошида хайрия аксияси ташкил этган эдик. Ўша хайриямизни деб бир оилага қувонч келди, ками бут бўлди. Шундан кейин бизга мурожаатлар сони кўпайди. Биз уларнинг барчасига ёрдам беришга қурбимиз етмайди. Лекин гуруҳдошларимиз бирикиб кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат тарқатишни режалаштиряпмиз. Ҳозирча руйхатимизда аввало отасидан етим қолган учта оила бор, болалари ҳали мактаб ўқувчилари, яна бир нечта бемор ва ногиронлиги бўлган хонадонлар бор, ҳаммасига бирдек озиқ-овқат тарқатамиз иншаАллоҳ! Самарқандлик бир гуруҳ дўстларимиз ҳам бу ташаббусни бошлади ва 40 тага яқин кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат тарқатишди. Холис Худо йўлида бирикиб, Аллоҳ розилиги учун хайрия қилсак, қанчалик савобга қолишимиз мумкин. Зеро бизнинг халқимиз ва муқаддас динимизда бечора ва мискинларга хайр қилиш одатга айланган. Худо хоҳласа йиғилган маблағга озиқ-овқат олиб тарқатамиз ва буни фото ва видеоҳисобот қилиб қўямиз. Бизнинг бу хайрли ишимизни кўриб бошқа группалар ҳам сафимизга қўшилишса ажойиб бўларди. Баъзан бир ўтиришда 1000 рубдь ё 100 минг сўмни бемалол еб юборишимиз мумкин, аммо қаердадир шу пулга бир ҳафта яшаётганлар борилигини унутмайлик. Бу уларнинг тақдири, бизга эса хайр қиладиган даражада барака берган Ҳаққа ҳамдлар айтайлик! Мусофирлар тақдири гуруҳи ҳамиша оддий халқ дарди ва ғами билан яшайди, келинг, хайриямизни чиройли қилиб ўтказайлик! Сафимизга қўшилинг! Хайрия учун сбербанк ҳисоб рақами: 4817 7601 9527 4950 Умарали номида. ҲОЗИРГАЧА БИЗГА МАЪЛУМ БЎЛГАН НОЧОР ОИЛАЛАР ҚЎЙИДАГИЛАР: 1. Ёлғиз она, 27 ёшда, 4 нафар фарзанди бор, эри икки йил олдин 29 ёшда вафот этган; 2. Ёлғин она, тахминан 50 ёшда, эри вафот этган, психик жиҳатдан носоғлом ўғли бор; 3. Ёлғиз она, 48 ёшда, 6 та фарзанди бор, биттасини турмушга берган, битта носоғлом фарзанди бор. 4. Ёлғиз момо, 70 дан ошган, бефарзанд, яқинда турмуш ўртоғи вафот этган, шароити жуда оғир. Ҳозирча биздаги аниқ оилалар шулар, буёғи Худонинг иродаси ва сизу бизнинг саховатимизга боғлиқ! ҚўйидаА ФОТОЛАР ВА ОЛДИНГИ ХАЙРИЯ ҲИСОБОТИ! ХАЙРИЯ ҚИЛГАНЛАРДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН, БИРИНГИЗГА МИНГ ҚАЙТСИН!
last comment yesterday at 22:57
#Мусофирлархайрияси Бекатларда тунаб юрган она-бола... *** Кеча тушликка яқин мухбирлардан бири ёнимга кириб, “Муслим ака, бир танишим айтиб қолди. Бир аёл 3 ёшли ўғли билан кўчада қолибди. Бекатларда тунаб юрган экан. Шуни ўргансак нима дейсиз”, деди. (Хонамда-ки, совқотиб пальто кийиб ўтирбману (“Артель” кондиционер ўрнатувдик, у ҳам тузук-қуруқ ишлолмай бузилиб қолувди) бечоралар ҳозирги қаттиқ совуқда қандай кўчада ётиб юрган экан, деган фикр ўтди) Мен дарҳол ўша аёлнинг телефон рақамини топиб, гаплашиш кераклигини, вазиятга ойдинлик киритиш, иложи бўлса, Хотин-қизлар қўмитасини огоҳлантириш кераклигини айтдим. Чунки ишга улар аралашса, опанинг иши тезроқ битади, бугун ҳам кўчада қопкетмайди ёш боласи билан, дедим. Мухбирларга Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот котиби телефон рақамини бердим, 2-3 бор қўнғироқ қилишди. На жавоб берди, на қайтиб телефон қилди(бугун матбуот котиби смс ёзганини айтишди). Хуллас, обеддан кейин камера билан борган мухбирларимиз опани Янгийўл тумани Чортоқ маҳалласи “Гулзор” кўчасида абгор аҳволда учратишган. Маҳалла аҳлининг сўзларига кўра, уларнинг бу ерга келганига ўн кун бўлибди. Шундан бери кўчада синглиси ва 3 ёшли боласи билан тунаб келаётган экан. Маҳалла имкон қадар ёрдам берган, аммо, лекин, бироқ... Оқибати маълум... Журналистларнинг боргани маҳалла масъулларини сергаклантирган шекилли, дарҳол вақтинчалик уйга жойлаштиришган. Суриштирув жараёнида “Чортоқ” МФЙнинг хотин-қизлар масалалари бўйича мутахасиси Гулнора Айталиева маҳалла фаоллари бу оилага ёрдам бериб келаётганини, маҳалла раиси ҳам уларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун ҳаракат қилаётганини айтган. Бироқ “Чортоқ” МФЙ раиси Лола Шоназарова бу оиланинг доимий рўйхатда турмаслигини, бу ердан Самарқандга зудлик билан чиқариб юборилишини айган. Биз мазкур оила масаласида Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар опа Алимова билан боғландик. Улар ҳам бу оилага моддий ва маънавий томондан кўмак берилишини билдирди. Феруза опанинг айтишича, у ер сўраб бир неча бор Нуробод туманига ҳам, вилоятга ҳам мурожаат қилган. Аммо “уй учун 6 сотих жой ажратиб берамиз”, деб уч йилдан бери қуруқ ваъда бериб келишган. Умид қиламизки, сенатор Гавҳар Алимова ва танти Самарқанд аҳли, ҳоким Эркинжон Турдимов мана шу ожиза аёллар ва кўчада дилдираб юрган, бекатларда онаси билан тунаган мурғак болажонга зудлик билан ёрдам беришади. Маълумот учун: Айни вақтда Феруза опа ўғли билан Янгийўл тумани “Чортоқ” МФЙ Гулзор кўчаси 23-хонадонга жойлаштирилган. Феруза Нишонова тел.:+99891.311-50-79 Суриштирувга оид батафсил маълумотлар мазкур мақолада: Муслим Мирзажонов, Мир в моём ракурсе ™
last comment yesterday at 22:50
ОНАИЗОР Бу воқеани синглим Феруза ҳикоя қилиб берганди: “Янги келин бўлиб тушган кезларим... Саксондан ошган хаста қайнона бувим тўсатдан оғирлашиб қолди. У зўрға нафас олар, томоғидан сув ҳам ўтмасди. Қайнотам эса волидасининг юзига юзини босиб: “Онажон, берган сутингизга рози бўлинг”, дея пичирларди. Тўрт кун шу алфозда ётган бувимиз ниҳоят кўзини аста очди. Буни кўриб, барчамиз ғимирлаб қолдик. Қайнотам онасининг қўлларини силаб, ўпиб қўйди. Кампир ўғлига энгаш, дегандек ишора қилди. Қайнотам шошиб энгашди. Она: – Болам, овқатингни едингми?.. – дея олди аранг. Биз бувижонимиз ўзларига келиб, хатто гапирганларидан ҳаммамиз кулиб юбордик. Лекин бу ҳурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Онаизор калимаи шаҳодатни айтиб, жон таслим қилди”. ОНАСИ , ОТАСИ БОРЛАР. БАХТИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ! Онангизни соғинсангиз уйга борасизми? Кимлардир эса қабристонга... Онангиз гиламга ўтирганларини кўрсангиз, югуриб бориб қўша қўша тўшак соласиз. Аммо онаси тупроқда ётганини билиб, битта тўшак сололмайдиган бор.... Бирор хато килиб ранжитиб қўйсангиз, битта қучоқлаб “кечиринг” десангиз волидангиз ҳамма гунохингизни кечириб юборади. Аммо шундай фарзандлар борки, энди улар ҳеч қачон волидаларини бўйнидан қучиб “кечиринг” дейиша олмайди..... Уйда юрасизми, кўчадами, балолардан асрагувчи битта қалқонингиз яъни онангизни дуоси ҳар доим сиз билан. Аммо онасини дуосидан бебаҳра қолганлар қанча, биродар.... Уйга кеч кириб борсангиз ҳам, йўлингизга интизор бўлиб, овқатингизни қайта– қайта иситиб кутадиган онангиз бормилар, шукр қилинг. Кўчадан кеч қайтса, девордан сакраб ховлига кирадиган, ошхонага кириб бўш қозонни кўрадиганлар қанча..... Қанчалик бахтли эканингизни ҳис қилдингизми, шу бахтингизни эҳтиёт қилинг
last comment yesterday at 21:23
__Клас босиб кизларга, __Эрим тегди жонимга, __Таъзирин берсаммикан __Чакирволиб ёнимга. __Афсус бир кадам узок. __Рассия деган жойда, __Телефонда аразлаб. __Гапирганим бефойда. __Хали келса бирон ой. __Ковогимни соламан. __Караб турсин барибир. __Аламимни оламан. __Шеърим куйиб однога. __Чикарай шармандасин. __Танлаб класс боссамми. __Йигитларнинг сарасин. __Лекин менга ярашмас. __Эп курмайман узимга. __Уз эримдан бошкаси. __Куринмайди кузимга. __Рашким ёмон жуда хам. __Баъзан уйлаб коламан. __Узим билмайман хатто. __Нимасин кизгонаман. __Дейман яна узимга. __Кизгонма куп эрингни. __Севишингни билдириб. __Бериб куйма сирингни. __Баъзан аччик гап билан. __Шилволаман терисин. __Классни менга босиб. __Эркакман деб керилсин. __Худди айбдор одамдек. __Каролмайди кузимга. __Илон хам пуст ташлайди. __Айтган хар бир сузимга. __Хафа килиб эримни. __Кейин пушаймон ейман. __Бир классга шунчами. __Уят Зулфия дейман. __Эрим ёмон одаммас. __Факат битта айби бор. __Билмай класс босворар. __Шундай содда кайда бор. __Кули очик мард йигит. __Жалками битта класс. __Босворади атайин. __Шунака-а кизганчикмас. __Эркалигим кутарар. __Суз демас аччик бирор. __Ана шундай яхши эр. __Айтинг яна кимда бор. __Яхшиямки кайнонам. __Факат мен учун туккан. __Бебехо...ювош эрим. __Лотореяга чиккан. __Яхши сифатлари куп. __Мактаб куяй эримни. __Хурсанд булсин...кувонсин __Укиганда шеъримни. __Хазил уз йули билан. __Хафа булманг жонгинам. __Энди сира ранжитманг. __Кунгил борку менда хам. __Meн шунака ёмонман. __Kуймайман уз холизга. __Бесабаб рашк килмокдан. __Тегиб кетдим жонизга. __Хеч ким севмас менчалик. __Яхши курсам нетайин. __Сурасангиз жонимни. __Кулингизга тутайин. __Кутаман жавобизни. __Смс....килиб ёзворинг. __Менга хам хой эргинам. __Битта класс босворинг…!
last comment yesterday at 20:14
"САДАҚА ТУРЛАРИ" ... имкон кадар. Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг. Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ.. Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг.. Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқаинг.. Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг.. Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради.. Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг.. Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади.. Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг.. Масжидлардан бирига мусҳафни олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг.. Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг.. Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг.. Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир.. Бу мақолани бошқалар билан улашинг. Эҳтимол кимдир бундан фойдаланса, сиз ҳам савобга қоласиз. Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.. Субҳаналлоҳул азийм.. Аллоҳим, бу ишим мени хаққимга ва ота онамнинг хаққиларига садақам бўлсин, ҳамда буни бошқалар билан улашганларга ва уларнинг ота оналари хаққиларига ҳам садақалари бўлсин.. Шу ўринда «Мусофирлар тақдири» гуруҳи номидан бир нечта ночор оилаларга ёрдам акцисида иштирок этинг! Жамоамиз билан бориб, тарқатиб, видео ва фотоҳисоботи берилади. Зеро қиёматда қилган гуноҳларимизга каффорот бўлса не ажаб! Сбербанк: Умарали номида: 4817 7601 9527 4950
last comment yesterday at 16:50
Юзсиз, бадбахт она дастидан, Зор йиғлади ҳаёт бешиги. Тақиллади ярим кечада Меҳрибонлик уйин эшиги. Ичкаридан сўрашди ким деб, Ҳеч ким жавоб бермади, бироқ… Бироқ эшик олдида йиғлаб Ётар эди мурғак чақалоқ. Ахир ит ҳам ўз боласининг Юзларидан ўпар эркалаб. Оқ сут бериб ўстиради-ку, Юнгларини меҳр-ла ялаб. Беюз, бадбахт она дастидан, Зор қақшади ҳаёт бешиги. Чақалоққа очди бағрини Меҳрибонлик уйин эшиги. У фарзанди энди шу уйнинг, Бу уйда у янги, кенжатой. Тунлар унинг бошини силаб, Йиғлаб-йиғлаб алла айтар ой. Чақалоқнинг дардли ингаси Ҳатто ойнинг жонини сиқди. Менга эса алам қилгани Унинг тили “она” деб чиқди.
last comment yesterday at 16:25
~ Эр уйига келса ОВҚАТ йўқ, уйлар йиғиштирилмаган, кийимлари ювилмаган бир чеккада уюлиб ётганмиш... Аёлига қараб: ~ "Бу нимаси?" деса аёли: ~ "Фиқҳга кўра мен овқат қилишга, кийим ювишга, уйни супириб, йиғиштиришга МАЖБУР ЭМАС эканман... Бу ишлар учун бирор хизматчи таъйинлаш сизнинг зиммангизда экан... Ҳатто фарзандимизни эмизиш учун ҳам МАЖБУРИЯТ менда эмас экан... Фиқҳда масала шундай экан!" дебди... Эр аёлига жилмайиб: ... ~ " Тўғри, бу ишларни қилишга мажбур эмассан, шу билан бирга мен ҳам БИТТА ХОТИН билан яшашга мажбур эмасман, фиқҳга кўра яна учта хотин олсам бўлади..!" дебди... Шунда хотин: ~ " Ҳазилни ҳам ЖИДДИЙ қабул қиласиза, ҳазиллашдим...", деб овқатга уринишни бошлабди. !
last comment yesterday at 14:44
Қадрият ОНА ҚАЛБИ Бундан кўп йиллар аввал бир нарсадан қаттиқ изтиробга тушдим. Уч кеча кундуз деярли ухламадим. Ҳеч ким билан гаплашмай қўйдим... Шунда онам кўзимга узоқ термулиб ўтирди-- да, бундай деди: -Ўғлим! Сен учун менинг жони -жаҳоним оташ алангага айланиб ёниб кетганида бошқаларнинг этагини учи ҳам тутамайди! Нега мени бунчалик куйдирасан, болам?! ...Онамнинг ўша гапларини эсласам, ҳар гал томоғимга бир нима тиқилиб қолаверади... ©ЎТКИР ҲОШИМОВ "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" китобидан.
Show more