Саховатлилар руйхати
Биламан, бу кимгадир эриш туюлиши мумкин, аммо бу садақаи жория бўла қолсин, чунки юз минглар орасида саноқли Саховатли инсонларнинг хайрияси келиб тушди, клар қўйидагилар:
1. Ямин Абдураҳим
2. Давлатжон Бахтиёр ўғли
3. Ҳусейн Рўзиевич
4. Қудрат Ҳасанбоевич
5. Хайрулло Тожимуродов
6. Улуғбек Ҳошимжонович
7. Сарвиноз Райимовна
8. Мақсуда Шарифбаевна
Шу инсонлар имкон қадар ташлашган, кўпи 50-100 рубл, нима бўлган тақдирда ҳам Аллоҳ рози бўлсин. Шу кишилар орасида бир кишининг гаплари юрагимни эзди, у киши «Ука, ўзим қийналиб катта бўлганман, ҳозирам Россиядаман, ойлигим катта эмас, 3000 рубль харажатга олиб қолгандим, шундан 100 рубльни ташладим, кам бўлса ҳам» дебди. У кишини ва шу қатори бошқаларнинг умрига, ҳаётига, топганига барака берсин, икки дунё хор бўлмасин. Лекин негадир гуруҳдошларимиз жуда суст ё қалблари қотиб қолган ё хасислик касалига чалинган, негаки 410 минглик гуруҳимиздан атиги 8 киши икки кундан бери ташлашибди, Наҳотки биз шу қадар қаттиққўл ё гумонсираган инсонлармиз? Ўтган сафар фото ва видеолар қўйдик, шу халқимиз, гуруҳдошларимиз ўз кўзлари билан кўрсин, гумонлардан фориғ бўлсин дедик. Лекин...
Маломат қилишдан йироқмиз, аммо биз катта кучмиз, у дунёмиз учунам, бу дунёмиз учунам нажот эшиклари бу дунёда қилинган эзгу амалларимиз, хайр эҳсонларимиздир, илтимос, ўз нафсингиздан, қалб торингиз чегарасини бузиб, 4 та отасиз ўсаётган бир уя болаларнинг оналарига ёрдам акциямизда иштирок этинг. Ҳозирча биринча ёрдам партиямизни биринчи оилага йўналтирмоқчимиз, илтимос, фаол бўлинг, Аллоҳ ризолиги учун чин дилдан ёрдам беринг, заррача шубҳа, гумон, хоҳиш бўлмаса илтимос, оввора бўлманг, миннат оши заҳардир.
Ишонамизки қаторимизда яхшилар, Саховатлилар кўп, биринчи оила ҳақида қисқача маълумот, 29 ёшли ёлғиз аёл 5 та болани ёлғиз боқади, шароити жуда оғир, мактабда ўқийдиган болалари икков ора битта сўмка, иссиқ кийимлар кияётган экан, бири эрталаб, бири тушдан кейин ўқигани учун бир амаллашяпти экан
Мусофирлар тақдири гуруҳи сбербанк ҳисоб рақами:
4817 7601 9527 4950
Пс:ҳозиргача 680 рубль келиб тушган, илтимос, фаол бўлингизлар, бу маблағга 5 литр ёғдан бўлак нарса олиб бўлмайди, бизни яхшилик бирлаштирсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1