Болалигимда "Соҳибжамол ва маҳлуқ" мультфильмини кўрганимда, агар яхши қалб эгаси бўлиб, самимий муносабатда бўлса маҳлуқни ҳатто соҳибжамол ҳам севиб қоларкан, деб ўйлагандим. Йўқ. Мультфильмдаги асл ҳақиқатни катта бўлгач тушундим: ҳатто хунук ва бесўнақай маҳлуқ бўлсанг ҳам, агар шоҳона қасринг ва бойлигинг бўлса, соҳибжамол сеники бўларкан!