БОЛАМ, хатимни ўқиб ўзинг бир хулосага келарсан...
Кексайиб қолдим, ҳаракатларим чаққонмас, бироз сабрли бўл.
Овқатимни тўкмай ейишга ҳаракат қилияпман, лекин қошиқни ушлаб энди оғзимга олиб бораман деганда, қўлларим титраб овқат тўкилиб кетади.
Агар қарриганимда ораста бўлмасам, ранжима ЎҒЛИМ, сабрли бўл.
Биласанми сен кичкиналигингда жуда инжиқ бола эдинг. Бир қошиқ овқат едириш учун минг хил сўзларни ўйлаб топардим:" -Ана поезд келияпди,
- вой ана, ана қара самолёт учияпди. -Вой қара, қара ана бу бобонг ейман деяпди.
- Қани оғзингни оч, оғзингни оч болам"
Мана шундай сўзларни айтиб зўрға овқатингни едириб қўярдим.
Тишларинг йўқ эди,оч қолмагин деб овқатни чайнаб берардим.
Ҳозир эса мени тишларим....
Бир куни айвонимизга қалдирғоч келиб қолди. Уни "- бу нима, бу нима" деб кўп савол бердинг.
Мен эса, " - бу қалдирғоч, у ҳар баҳор учиб келади" деб қайта, қайта тушунтирганман.
БОЛАМ, менга қувончингни бахшида эт, бугун менга қовоғларингни уймагин. Аксинча табассумингни аяма. Тўғри баъзан бир нарсани тушунмаганлигим сабабли қайта, қайта сўрайман, юрагинга оғир олма.?
БОЛАМ, кўзларим хиралашиб бир нарсани дарров англолмайман. Қайта, қайта эзмалансам оғир олма.?
Агар фарзандларинг қилаётган ишларга ақлим етмаса, мени койимагин, тушунтиришга ҳаракат қилгин БОЛАМ, хўпми.?
Агар оёқларимдан мадор кетиб юраолмасам, мендан шафқатингни аяма.? Мана бу кексайган қўлларимдан тутишга уялма БОЛАМ.
Агар хатоларимни айтмоқчи бўлсанг, кел айтмай қояқол.
Тўғри, сени яхши инсон бўлсин, оёққа туриб олсин деб, хатоларингни тузатганман. Мени энди оёққа туришим гумон...
БОЛАМ, сен дунёга келганингда, дунёда мендан бахтли инсон йўқ эди. Мен бу қувончимни, мўъжизани, айтишга тилим лол!
Қаерда бўлмагин, мен сени доим ёнингда бўлганман. Боғчада, мактабда, ўртоғларинг билан бирга бўлганингда ҳам, ишдами, ўқишдами ё кўчадами, ёки узоқ сафарда бўласанми, юрагим доим сен билан бирга юрган, мени жоним доим сен билан бўлган.
Жоним БОЛАМ, сендан бир ўтинчим, сен дунёга келган чоғинг ёнингда бўлган эканман, мен дунёдан кетар чоғим сен ҳам ёнимда бўлгин.?
Бу мени охирги ўтинчим.
ЎҒЛИМ, келсанг қай маҳал,
Кўзим йўлингда маҳтал.
Қошимга келиб ҳар гал,
"Она, мен келдим"дегин.?
Битда нонинг керагмас, жонинг омон бўлса бас.
"Онажон мен келдим" дегин.?
Гадо қилди бу ҳижрон,
Йўлимни тўсиб довон,
Бўлмасин десанг армон,
"Она, мен келдим" дегин.?
Кўрмагин ҳеж ёмон кун,
Бахтингни кўрай бутун,
Юрагимга бўл устун.
"Она, мен келдим" дегин.?
Яқинлашиб келмоқда куз,
Кўксимда бир ҳовуч туз
Далда бўлар, далда бўлар биргина сўз,
"Она мен келдим" дегин.?
Умир ўткинчи бир шамол,
Қаддим бир кун бўлар дол,
Шунда ҳам келмай малол,
"Она мен келдим" дегин.?
Тилдан қолсам сўзим бўл!
Нурдан қолсам кўзим бўл!
Ортда қолган изим бўл!
"Онажон, мен келдим" дегин.?
Келса агар кун видо,
Қисмат айласа жудо,
Қошимда айлаб дуо,
Қулоғимда аста секин
"Онажон мен келдим" дегин?...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6