We use cookies to improve our service for you.
You can accept them or configure them yourself. More information
#Дуо 🍃Розилик сўраш ва дўзах оташидан нажот берувчи дуо اللهمّ اغفرلنا وارحمنا وارض عنّا و تقبّل منّا و أدخلنا الجنّة و نجّنا من النّار و أصلح لنا شأننا كلّه 📖Ўқилиши: Аллооҳуммағфир ланаа варҳамнаа вардзо ъаннаа ва тақоббал миннаа ва адхилнал жаннаҳ ва нажжинаа минан наар ва аслиҳ ланаа ша‘нанаа куллаҳ. 🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизни раҳм қил, биздан рози бўл, биздан қабул эт, бизни жаннатга киргиз, бизни дўзахдан қутқар ва бизнинг аҳволимизни барчасини ислоҳ эт. 📚Ибн Можа 3826 – р, Аҳмад 21158, 21176 – рақам ривояти.
Таяммумнинг далили бўлган Моида сурасининг 6-оятига биноан Туркиялик Доктор Абдулқодир Жийлоний Шаҳан дастлаб, инсонлардан қўлларининг кир ҳолида, кейин эса таяммум қилганларидан сўнгги ҳолида намуналар олди. Чиққан натижалар солиштирилганда таяммумдан кейин қўллар тоза-озода бўлганини кўрсатди. Доктор Шаҳан айтади: «Оятдаги тозалик маънавий тозаликни англатадими ёки моддий покизаликними, деб ўйландик. Натижалар чиққанидан сўнг дўстларимга қўнғироқ қилиб, «Аллоҳу Акбар», деб юбордим!»
#ДУО • Аллоҳим! Закариёни Яҳё билан хурсанд қилганингдек бизни ҳам солиҳ фарзанлар билан хурсанд қил! • Аллоҳим! Юнусни балиқ қорнидаги торликдан чиқарганинг каби бизни ҳам ҳаёт торлиги ва қоронғуликларидан чиқар! • Аллоҳим! Айюбга мусибатлари чоғида сабр илҳом қилганингдек бизга ҳам мусибатлар қаршисида сабр илҳом эт! • Аллоҳим! Ийсони осилишдан қутқарганинг каби, бизни ҳам бандаларинг зулмидан қутқар! • Аллоҳим! Юсуфни фитналар ва шаҳват ёмонликларидан ҳимоя қилганингдек, бизни ҳам дунё фитналари ва шаҳватларидан ҳимояла! • Аллоҳим! Иброҳимга оловни салқин ва саломатлик қилганингдек, бизга ҳам дунё ва охират оловларини салқин ва саломат айла! • Аллоҳим! 🌷Ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳ
🌺بسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم ⛅Тонг неъмати, Бомдод намози билан сийлаган Роббимга ҳамдлар бўлсин... Ассалому алайкум ва рахматиллохи ва баракатух Азиз Яхшилар. Аллоҳим! Сендан ишларда субут, тўғри йўлда қатъият, неъматингга шукрона,гўзал ибодат,соғлом қалб,ростгўй тил сўрайман! Берган илмларингнинг яхшисини сўрайман,ёмонидан паноҳ тилайман. Сен биладиган ишларимиз учун истиғфор айтамиз. Сен ғайбни билувчи Зотсан
Аллоҳимма солли васаллам ва баарик алайҳ Ассалому Алайкум ✨Жума айёмингиз муборак бўлсин!✨ ➖🕋 18 минг оламни яратган Аллоҳ Субҳанаҳа ва Таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. ➖🕋  Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин. Я Роббим,  марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз. Бизга бу ЖУМАНИ  Жаннатимизга нарвон қил, ҳайларга карвон қил, мағфиратимизга сабаб ва жаннатимизга васила қилгин! Маҳшар кунида 124 минг пайғамбарларини барчамизга шафоатчи қил. ➖Боқий дунёда Набийимиз Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшнилари қаторида бўлишлигимизни Ин ша Аллоҳ Ўзинг насиби рўз айлагин. АМИЙН.!
Show more
About group
Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?! (Fussilat 33)