Предыдущая публикация
Умрим ўтди шамолдай аста,
Баъзан шоду,баъзида ҳаста,
Чорак асрим ўтди бир пастда,
Умрим қанча қолди,билмайман.
Юрак ҳадик,рангларим оппоқ,
Кўнглим ғашдир ҳаёлим тарқоқ,
Йўллар олис масофам узоқ,
Умрим қанча қолди,билмайман.
Шукр тинчман,соғу-омонман,
Кимга яхши,кимга ёмонман,
Баъзан азиз,баъзан арзонман,
Умрим қанча қолди,билмайман.
Ҳаёт,омад эшигин очди,
Дўстларим кўп меҳрини сочди,
Омад кетгач ташлашди қочди,
Умрим қанча қолди,билмайман.
Яшаябман ҳуррам галма-гал,
Гоҳ сўзларим дағалдан-дағал,
Бир кун келар қошимга ажал,
Умрим қанча қолди,билмайман.
Энди йиғлаб тавбага шошай,
Гуноҳлардан беркиниб қочай,
Инсонларга меҳримни сочай,
Умрим қанча қолди,билмайман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9