Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Абдунаби БОЙҚЎЗИЕВ.
ёхуд
Болаликка қайтиш!
Болалигим ўтган уйга соғиниб келдим яна,
Кўклам ёққан ёмғирлардек ёғиниб келдим яна,
Дилимдаги дардларимда доғиниб келдим яна,
Болажоним келдингми, деб чиқмайсизми, онажон,
Гиргиттоним келдингми, деб чиқмайсизми онажон!
Сиз нон ёпган тандир, мана, нурабгина турибди,
Рўмолингиз янгаларим, кўрдим, ўраб юрибди,
Нимчангизни ён қўшнимиз кеча сўраб кирибди,
Бўйларингга тасаддуқ, деб айтмайсизми, онажон?!
Нимчангизни берайликми, бермайликми, онажон?!
Мана меҳроб. Суратингиз. Боқиб ғамга ботаман,
Сиз бош қўйган болишларга бағрим босиб ётаман,
Тонг отгунча минг тўлғониб ўзим ҳар ён отаман,
Ҳеч йўқ уйга тушларимда қайтмайсизми, онажон,
«Кунтуғмиш”-у, «Ёрилтош...”ни айтмайсизми, онажон!
Борингизда, бугунгидай ғамга бозор эмасдим,
Шўхлик қилсам бирор кимса безор қилдинг, демасди.
Энди сиздай меҳрибон йўқ, ғамгузор йўқ бир - рости,
Қайлардасиз интизорим, қайлардасиз, онажон?!
Мана келдим, сиз ҳа...ЕщёСен яшаган ҳовлиларга боролмайман, онажон...

Мана келдим, сиз ҳам уйга қайтмайсизми, онажон!
Қўлларингиз тафти бор деб эшикларни қучаман,
Меҳр истаб томда ётган бешикларни қучаман,
Болалигим эркалатган қўшиқларни қучаман,
Онажонинг ўргилсин, деб айтмайсизми, онажон,
Қадамингга гул битсин, деб айтмайсизми, онажон!..
Келаверсам кимларнингдир қовоқлари уйилар,
Дастурхонда турган нони томоғимда туйилар,
Юрагимга қорачиғим дарёлари қуйилар,
Соғинч тортса нетайин, нетайин о, онажон?
Бу уйларга келайинми, келмайинми, онажон?!
Билдим, умр бебақо, йилдан йил нишаб, туйдим,
Гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб, анча ёш яшаб қўйдим,
Уй тўрига отам ётган тўшакни тўшаб қўйдим,
Йўлингизга қараяпман бот-бот энди, онажон...
Ёнингизга боролмасам... Қайтай энди, онажон!..