Татимади менга, бу улуғ айём,
Кўз ёшинг дилимни, эзди батамом,
Аллоҳим зулмни қилгандир ҳаром,
Қиёмат бўлишга, келтирдик имон,
Аллоҳни кўрасан азиз болажон!
Айтгил, золимларнинг шу озорларин,
Бечора мазлумлар, оҳу зорларин,
Аллоҳга маълум бу кирдигорларин,
Аллоҳни шубҳасиз кўрасан, инон!
Айт барча дардинги, азиз болажон!
Нима учун, ноҳақ қон тўкканларни?,
Нега болаларни, йиғлатганларни?,
Кимлар, мазлумларга зулм этганларни?,
Ҳаммасини Аллоҳ билар бегумон,
Барибир, Аллоҳга айтгил болажон!
Ер ютсин, барчасин, истиқболини,
Мансабу амали, дунё молини,
Зулмнинг ҳар қандай эҳтимолини,
Нега сени ноҳақ, йиғлатдилар қон?!
Барчасин, Аллоҳга, айтгил болажон?!
Айт болам, кўпайди дунёпарастлар,
Сароб дунёсига, мағрурлар, мастлар,
Бу зулмни кўриб, жим индамаслар,
Тош қотган қалбимни, айладинг вайрон,
Аршни ҳам йиғлатдинг, азиз болажон!
Айт, уммат аҳволи, буткул, бечора,
Бойлари, мол тўплаш билан оввора,
Мазлумлар дардига, йўқ энди чора,
Бу адолатсизликга ким қилар исён?!
Ким сенинг бошинги, силар, болажон?!
Аҳволи харобдир, бу кунги уммат,
Дунё моли, инсон жонидан қиммат,
Ҳеч қандай сиёсат, ҳеч қандай давлат,
Арзимас қилишга, бир жонни қурбон?,
Нега қон йиғлар бу, жажжи болажон?!
Билмаслар Худонинг бедорлигини,
Одилу, Олиму, Қаҳҳорлигини,
Дунёда адолат ҳам борлигини,
Сени йиғлатганлар, қолмагай омон!
Йиғлама, жон болам, жоним болажон!
Зулм салтанати вайрон бўлажак,
Булар ҳам қолмагай, гумдон бўлажак,
Бу кунлар, уларга армон бўлажак,
Мангу йиғлагайлар, бўлиб зор гирён!
Билки, Аллоҳ Одил, азиз болажон!
Фидо бўлсин жоним, кўз ёшларинга,
Кўп балолар тушди, бу бошларинга,
Лаънат бўлсин, золим диндошларинга,
Сенинг кулгунг учун, фидодир минг жон!
Йиғласанг, Арш титрар, азиз болажон!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17