Мuallif_Charos_Hayitova
H_19
Бироз жилмайиб сокин овозда гапирди, Ҳакан. Бир қўли билан қўлимдан тутгани, иккинчиси билан оғзимни ёпиб олгани учунми, орамизда деярли масофа қолмаган эди. Иссиқ нафаси юзимни силаётгандек гўё. Негадир юрагим тез уриб кетди, ҳудди қинидан чиққудек. Ўзим ҳам билмаган куйи унга тикилиб қолганимни англадим. Жумладан, у ҳам бир сония нигоҳларини мендан узмаябди, аксинча масофалар тобора қисқариб борябди.
-- Тайёрмисан?
Қулоғим остида оҳиста шивирлаб гапирди. Юзимни унга терс буриб олдим. Аммо негадир, нимадир дейишгада тилим айланмай қолди. -- Қани марҳамат.
Мени озод қилиб, эшикни очди-да, ичкарига йўл кўрсатди. Нимани бунчалик менга кўрсатгиси келётгани, менда ҳам қизиқиш пайдо қилди. Айтганидек, агар менга тегинмоқчи бўлганида, буни пайт пойлаб ўтирармиди?
Қўрқув ва қизиқиш билан ичкарига қадам ташладим ва бу ер болалар ҳонаси эканлигини кўриб, рости ҳеч нимага тушунмадим.
-- Ҳуш келибсиз ҳоним.
Уртача катталикдаги ҳонанинг бир четида ўрнатилган беланчакни ёнида ўтирган нотаниш аёл, менга мулойим гапириб жилмайди. Ҳеч нарсага тушунмай, ортимда турган Ҳаканга саволомуз қарадим. У ҳам менга шунчаки жилмайиб қўйди-да, беланчак томон кета бошлади.
-- Ҳўш Гултен опа, менинг фариштам нима қилябди?
-- Ҳозиргина уйғонди, Ҳаканбей.
-- Биз уйғотиб юбормадикми, фариштамни?
Ҳакан гапирган кўйи беланчакка энгашдида, чамаси бир ёшлар атрофидаги қизчани қўлига олди. Негадир қизчани кўриб ғалати бўлиб кетдим, бу ўзгача ҳиссиёт эди, жуда ғалати...
-- Яғмур, келмайсанми?
Ҳакан мени имлаб ўзи томон чақирди. Мен эса ҳеч нарсани идрок эта олмай қолдим гўё. Тушунмаябман, йўқ аслида ҳаёлим чувалашиб кетди. Йиғлагим келябди, негалигини эса билмайман. Юрагим алланечук урябди, ўзгача ҳислар қаршисида қолиб кетдим.
Нега бу қизча мени бунчалар ҳаяжонга солябди? Ҳакан нега уни фариштам деябди? Ҳудди ўз қизини эркалаётгандек.
-- Ҳаканбей, мен таомларни тайёрлай. Ижозатингиз билан.
Ҳизматкор кийимини кийиб олган ўрта ёшлардаги аёл, кўзларидаги ёшни артганча хонадан чиқиб кетди.
-- Яғмур сенга совғам бор дегандим-ку, мана мени совғачам.
Қизалоқни кўтарганча ёнимга кела бошлади, у.
-- Нни...мммаа...га шшаъмаа қққилл...яааббб...ссаннн?
Ҳалитдан буён Ҳаканни қўлида атрофни назорат қилаётгандек кузатиб, ҳар замон жилмайиб қўяётган қизалоқдан кўзимни узолмай гапирар эканман, юзимни маржон ёшларим юва бошлади.
-- Яғмур. Яғмурим, бу бизни қизимиз. Сен... Сен вафот этган деб ўйлагандинг, тўғрими? Аммо сени алдашган ва мен қизимизни топдим. Ажойиб-а? Унга қара, у қанчалик ажойиб ва жуда гўзал, ҳудди онасидек...
Эшитганларимни мийям қабул қилмаябди, менимча. Чунки, ҳеч нимага тушуна олмаябман, ҳеч нимага. -- Ҳохлайсанми?
Ҳакан қизалоқни мен тамон узатди. Аммо қизча Ҳакандан айрилгиси келмаётгандек унга тармашди. -- Бу ёнида кўп бўлганимдан, сен у учун янгисан ахир. Аммо менданда яқин бўлиб кетишига ишончим комил.
-- Ссееен... Сени ққандай ҳаддинг сиғди? Шунчалик пасткашмисан-а? Йиқилмаётганим, оёғимда турганим учун шундай қилмоқчимисан? МЕН СЕНГА НИМА ҚИЛГАНДИМ АХИР? НИМААААААА?
Жазавам тутиб асабий бақириб юбордим. Оқибатда қизча қўрқиб кетди шекилли, йиғлаб юборди. Менга ҳайрат билан тикилиб қолган Ҳаканга нафрат билан қарадимда, ҳонадан ўқдек учиб чиқдим. Аламим, азобим ичимга сиғмаябди. Бир инсон шунчалик ҳам ҳудбин бўлиши мумкинми? Шунчалик ҳам пасткаш бўлиши мумкинми?
-- Ааааааааааааа...
Ташқарига югуриб чиққач, ичимдаги тўфонни боса олмай бор овозимда додлай бошладим, зора шунда бироз ҳовуримдан туша олсам, таскин топа олсам.
-- Яғмур, Яғмур бундай қилма. Бундай қилма илтимос.
Ортимдан югуриб чиққан Ҳакан, бир уринишда мени ўзига тортиб, маҳкам қучиб олди.
-- Сен айбдорсан, сен айбдорсан Ҳакааан. Нега? Нега битказа олмаётган ярамни баттар кавлаябсан? Негаааа? Нега, негааа?
Кўзёшларимни тия олмай елкасига ҳолсиз муштлай бошладим. У нима қилмоқчи ўзи? Мени дадамдан ҳам айирмоқчими? Қандай қилиб бир болани олиб келиб, қизимиз дейиши мумкин? Бир инсон фарзандидан айрилган, унинг ҳиди, дийдори, рухсорига тўя олмаган онага қандай қилиши мумкин буни?Мен дадамдан сўрамадимми? Ёлғон бўлса ортиқ қизингиз бўлмайман демадимми? Энди эса, ҳаётимни барбод қилгани етмагандек, мени мажбурлаб ушлаб ўтирган одамга ишонишимни кутябдими бу?Шуми, сенинг севгинг Ҳакан? Шуми? Худо билади, кимни боласини олиб келгансан? Кимни қон қақшатиб келгансан? -- Қўйиб юбор мени.
Унинг мени маҳкам қучган қўлларидан қутила олмай, аламзада гапирдим.
--Йўқ, сен менга ишонмас экансан қўйиб юбормайман. Биламан, ишончингга лойиқ эмасман. Аммо ўз болангдан юз ўгиришинг хато, қизимиздан юз ўгирма.
-- Бас қил дедим сенга.
Ўзимни ҳар ёнга ураверганим учун қўйиб юборди, менимча. -- Боланг дема. МЕНИ БОЛАМ ЙУҚ. ЎЛГАН У, ЎЛГАН.
-- Яғмур! У бизнинг фарзандимиз, қизимиз. Сени алдашган, боламиз тирик. Тирик ва сени интизорлик билан ичкарида кутябди. Қизимизга ноҳақлик қилма, ундай қилма Яғмурим, ундай қилма. Дадангни ёлғонларига ишониб боламиздан юз ўгирма.
Ҳаканнинг гапи унга туширган тарсакимни деб чала қолди, ўзимни тутиб тура олмадим. Ғазабланиб кетябман. Ақлимга айтаётган гапларини сиғдира олмаябман, қабул қилиш нарида турсин. Менга бундай ўйин қилмоқчи бўлгани мени қуйишқондан чиқарябди.
-- Сен жирканч тилингга дадамни номини ола кўрма!!!
Cўзларимни асабий юмиб очганча тишланиб гапирдим. -- Сени бир кечалик нафсингни деб, рафиқасидан, обрўсидан, шаънидан айрилган инсонни, энди қизидан ҳам айирмоқчимисан? Дадамни ёлғончи дейишга қандай ҳаддинг сиғди? Қандай? Ҳа, аслида ўзим аҳмоқман. Мен нега буни сендан сўраябман, ахир сени қўлингдан келмайдиган ишни ўзи йўқ, шунақами?
-- Яғмур адашябсан.
Ҳакан ҳудди ҳеч нима бўлмагандек икки юзимни кафтлари орасига олганча ўзига қаратиб, кўзларимдан кўз узмай таъкидлади. Мен анчадан буён ҳеч тия олмаётган аччиқ ёшларим унинг кафтини ҳам юва бошлади энди.
Ҳозир бўлаётган воқеаларга ишона олмаябман, бунинг имкони ҳам йўқ. Дабдурустдан сен вафот этган деб ўйлаган фарзандингни кўрсатиб у тирик дейишса... Йўқ, йўқ, йўқ дадам менга бундай қилмайди. Қилмайди, қилолмайди....
Аммо, аммо у қизча... Ичимда қандайдир нарса... Йўқ улкан нимадир Ҳаканни сўзлари рост бўлишини истаябди, жуда ҳам ҳохлаябди.
-- Қара Яғмурим. Истасанг текширтиришинг мумкин, аммо мен текширтириб ҳам бўлдим. Тўғри биринчи марта кўраябсан уни, илк бор кўрганимда мен ҳам ишона олмаган эдим.
-- Ҳакан, мени қуйиб юбор, илтимоооос. Кетишимга имкон бер, ўтинаман сендан. Мен бу ўйинларингга чидай олмайман, сен ўйлагандек кучли эмасмааан...
Ўзимни ундан нари олиб, алам билан гапирар эканман, унинг қўллари мушт бўлиб тугулганини кўриб қўрқиб кетдим.
-- Хонангга бор.
Зарда билан жаҳл қилиб гапирди. --Сенга нима дедим. Хонангга бор ва ўша ердан чиқма. Кетишни эса ҳаёлингдан чиқариб ташла. Қанчалик тез кўниксанг, ўзингга шунча яхши бўлади Яғмур.
Бироз олдинги Ҳакандан асар ҳам қолмади. Қаҳрли нигоҳлар мени қўрқитаётгани учун ҳеч нима демадим. Индамай ичкари томон йўналдим. Мени қамаб қўйган ҳонага кирар эканман, у ерни тартибга солаётган ҳизматчи аёлга дуч келдим.
-- Ҳоним, узр улгурмаган эдим, кичик ҳоним Нефеснинг тинчланиши бироз қийинроқ бўлди.
-- Нефес? Нефесми?
Ўзим ҳам сезмаган ҳолатда гапириб юбордим.
-- Ҳа ҳоним, Нефес.
Муаллиф номидан.
Дори ҳиди анқиб кетган хонада, сочлари тўзиб бетартиб бўлиб кетган, бармоқларини тишлайверганидан қонатиб юборган озғин аёл, бошини чангаллаганча тинмай бир сўзни такрорлар eди.
-- Кет. Тинч қўй мени, тинч қўй. Йўқол... ТИНЧ ҚЎЙ, КЕЕЕТ.
Аёлнинг борган сари жазаваси тутиб, бор овозида бақира бошлади. Ёнида ҳеч ким бўлмаса-да, у ҳудди кимгадир қараб тургандек, кимгадир қарата бақираётгандек эди. Уни четдан кузатган ҳар қандай инсон, аёлнинг носоғлом эканлигига ишонар эди.
-- Фаҳрия, Фаҳрия яна бошландими? Яна кўзингга кўринябдими?
Ҳонага докторлар ҳамроҳлигида югуриб кирган Муродбей, ўзини ҳар ёнга ураётган аёлни икки қўлидан қаттиқ ушлаб гапирди.
-- Ўлдир мени, ўлдир мени Мурод. Бўлмаса у ўлдиради, ўлдиради. Ана тирик, тирик у....
Тинчлантирувчи дори таъсирида беҳуш бўла бошлаган аёл, дераза тамонга қараб гапирганча, кўзларини оҳиста юмди.
-- Ахир у ерда ҳеч ким йўқ Фаҳрия ва ўликлар қайтмайди. Қайтмайди.
Муродбей уйқуга кетган аёлга афсус билан боқиб, ўзига эшитиларли даражада паст овозда шивирлаб гапирди.
Аёл уйқуга кетгач, чаманда икки соатлардан сўнг, эшик секин очилиб хонага, Аяз кириб келди. Ҳали ҳамон уйқу салтанатида ётган Фаҳрия ҳонимга сўзсиз термулар экан, юзида синиқ табассум пайдо бўлди.
-- Қилмишларингиз шундай қолмаслигини билар эдим, аммо бу даражада жавоб беришингизга тўғри келишини ўйламаган эдим ҳам.
Ўриндиққа ҳолсиз ўзини ташлаган Аяз, онаси эшитмаётганини яхши англаса ҳам гапиришда давом этди. -- Қаранг она, энди биргаликда товон тўлаябмиз. Жирканч ишларингизга мени ҳам аралаштирдингиз, ваъдангизда турмадингиз.
-- Қани эди, қани эди сизни ўғлингиз бўлмаганимда. Қани эди, дадамга ҳиёнат қилмаганингизда... Сизни деб ҳаммадан нафратланиб яшашни ўргандим. Сиз, сиз туфайли ҳаётим жаҳаннамга айланди. Ойи шунга арзидими? Арзирмиди, айтинг... Сизни, ҳеч қачон кечира олмасам керак. Ўйлаб кўрсам, бутун ҳаётим ёлғонлардан иборат бўлган экан. Ким ҳаётимда бўлган бўлса, бари ёлғончи. Сиз дадамни алдаганингиздек, мени ҳам алдашди. Балки қайтар дунё деб шунга айтишар? Сизни ҳимоя қилганимнинг жазосимикан бу? Биласизми, енди сизни ҳимоя қилмайман, энди мен учун барибир, борлигингиз ҳам йўқлигингиз ҳам мени қизиқтирмайди. Бу ерга бошқа келмайман ҳам. Сизга берган оҳирги имкониятимни қўлдан бой бердингиз. Амаким билан учрашмасликка қасам ичгандингиз... Аммо, ўша куни сиз уни чақирган экансиз, ҳих қойил қолса арзийди сизга. Алвидо ойи, жаҳаннамда кўришгунча.
Аяз бир нуқтадан кўз узмаган кўйи гапирди-да, ўрнидан турди. Эшик ёнига етганда эса бир дақиқа жойида тўхтаб қолди. Ҳали ҳануз уйқуда ётган онасига разм солар экан. Баъзи ҳотиралар кўз олдидан ўта бошлади.
,,-- Аяз ўғлим мени, тоғим мени. Кўзим нури, қани бўла қол мактабингга кеч қолма.
Аёл шошмасдан, сумкасини тақаётган ўғлига гапирганча бошини силаб қўйди.
-- Ойи, ҳа деб эркалатаверманг. Ахир энди ёш бола эмасман, айниқса синфдошларимни ёнида бунақа қилишни бас қилинг. Уялтирябсиз мени.
-- Войбуу, менинг Аязим катта бўлиб қолибдида. Қани келчи, онангни ўпиб қуймайсанми?"
Аяз бир зум хотираларига чўмиб қолар экан, кўзидан беиҳтиёр ёш думалаб тушди.
-- Жуда яхши она эдингиз. Мен учун ягона эдингиз, токи ёлғонларингиз фош бўлмагунча... Афсус ойи, минг афсус.
Oҳирги гапларини асабий гапирганча, хонадан ўқдек учиб чиқди Аяз. Унинг бутун вужудини, йиллар давомида ёндираётган гулҳан ич-ичидан йигитни адо қилиб бўлган эди. Аммо, у шунчаки воз кечиб ҳам кета олмасди.
Онасининг ҳиёнати, қалбини қанчалик яра қилган бўлмасин, унга ўлим фармонини ичро этмоқчи бўлган Ҳаканни қўлига ташлаб қўя олмасди. Гарчи, онасини қилган ишлари учун қачондир жавоб беришини сезса-да, атайин гулҳанга ташлашга, унда журъат етишмаганди.
***
-- Ҳўш Ҳуррия ҳоним. Таклифимга нима дейсиз? Ўзингиз жар солаётгандек, Аязни онасиданда устунроқ бўлсангиз у учун, бу қўлингиздан келади.
Кичик бир кафеда, ўзига обдон оро бериб олган Арзу қахвасини номига ҳўплаб қуйганча, сирли жилмайиб гапирди.
-- Ҳали ҳам шокдаман. Бу Яғмур деганлари қанақа аёл бўлди-я? Кўриниши беозоргина эди, аслида шундайлардам қўрқиш керак эканда, боласи ҳам бор экан. Ўзи бошиданоқ шу қизга ҳеч кўнглим илимаган эди, кўнглим сезган эканда. Эееҳ, Аязимни не кўйга солиб кетдия... Яна ким билан? Азалий душмани Ҳакан билан-а?
-- Ҳуррия ҳоним бўлдида энди. Келганимизга сал кам бир соат бўлди. Сиз ҳали ҳам бир гапни қайтарябсиз.
Ахийри аёлнинг вайсашларидан безор бўлган Арзу, уф тортганча асабий гапириб, атрофга ҳафсаласиз қаради. --Ҳуллас мен томондамисиз ёки йўқ? Аязни кўрябсиз, нима қилаётганини ҳам англамаябди. Ҳўп, Яғмурни топди ҳам дейлик. Кейин нима қилади? Боласи бор, бир бузуқи билан бирга яшайдими? Буни ўғлингизга раво кўрасизми? Наҳотки бунга жим қараб турсангиз?
-- Албатта бундай бўлмайди. Аяз уни кечиришига ишонмайман.
-- Унда нега қидирябди?
Сабр косаси тўлган Арзу сал кам бақириб юбора ёзди.
-- Нега бўлар эди, ҳисоб сўраганида албатта. Ўғлимни яхши биламан, у бундай вазиятда ҳеч қачон Яғмурни кечирмайди. Ҳеч қачон. Айниқса айтганларинг рост бўлиб, ҳароми боласи бўлса-ку асло бу имконсиз.
-- Унда ёрдам берасизми?
-- Аяз ҳаётига алоқадор ишларга ҳеч кимни аралаштирмайди, мен тугул Меҳметбей ҳам. Сен бўлса мендан нимани сўраябсан-а?
Ҳуррия ҳоним Арзуга кинояли гапирганча кулиб жавоб берар экан, айни дамда Арзу жаҳлдан яхшигина асаблари тамом бўла бошлаганди.
-- Мен сизга бориб, Аяз билан мени қовуштириб қўйинг деябманми? Бу қўлингиздан келмаслигини биламан Ҳуррия ҳоним. Фақат унга яқинлашишимга ёрдам беринг деябман, шу ҳалос. Айтганимдек мен уни севаман ва уни ҳам севгисини қозана оламан.
-- Менга бундан нима фойда унда?
-- Ууууууувв, мана энди ўзингизга кела бошладингиз шекилли Ҳуррия ҳоним.
Арзу эшитган гапидан истеҳзоли кулганча, қўлларини қовуштириб ўзини ортга ташлади. -- Биласизми нимани ўйлаб қолдим, сиз қўрқасиз. Аяз сизни унутиб қўйишидан, унинг пулларисиз қолишдан қўрқасиз.
-- Ўзингча нималар деябсан?
Келганидан буён ҳонимлардек утирган Ҳуррия ҳоним, Арзуга **** қуйгудек асабий гапирди.
-- Ҳа нима, ёлғонми? Эеҳҳ, аслида ўзим аҳмоқман. Буни олдинроқ англашим керак эди
-- Ҳаддингни бил, Арзу.
-- Қанча? Қанча, сурайсиз унда? Оғзингизга сиққанича айтаверинг. Ҳатто нима биласизми? Агар Аяз меники бўлса... Умрингизни оҳиригача, етадиган пул бераман сизга. Ҳохлаган жойингизга саёҳатга юбораман, фақат ёрдам берсангиз бўлди. Келишдикми?
Арзу ҳар бир сўзини таъкидлаб гапирар экан, кўзларидан ўт чақнаб кетарди гўё. Бироз олдин асабийлашаётган Ҳуррия ҳоним эса, эшитган гапларидан сўнг, ўйланиб жим бўлиб қолди.
-- Келишдик, аммо агарда менга ёқмайдиган иш қиладиган бўлсанг, мендан яхшилик кутма Арзу.
H_20
Учрашувдан ҳуш кайфиятда уйига қайтган Арзу, келиши билан ўзини диванга ташлади. Айнан шуни кутиб тургандек телефони жиринглай бошлади.
-- Эшитаман ойи?
Гўшакни ҳафсаласиз кўтариб, салом аликни ҳам унутиб, зўраки гапирди у.
-- Арзу нега телефонингни кўтаришинг бунча қийин? Нима мени сенга ортиқча вақтим борми?
Гўшак ортидан ингичка, асабга тегадиган овоз янгради.
-- Албатта вақтингиз йўқ ойи, қаердан ҳам бўлсин. Ҳаддан зиёд бандсизлар-ку.
-- Кесатма ҳой қиз, асабимни буза бошладинг. Сендан ҳабар олмоқчи бўлганимга пушаймон қилдирма.
-- Ҳўп, мана кесатмадим. Сиз нима десангиз шу.
Кайфияти умуман тушиб кетган қиз, пешонасини асабий қашлаб гапирди.
-- Қисқаси ҳисоб рақамингдан катта пул ечилибди. Нималарни бошлаб юрибсан, сен қиз? Шунча пулни нимага ишлатдинг? Ёки бирон ахмоқгарчиликни бошладингми? Жин урсин, шунча ишим турганда сен билан ҳам овора бўлайми? Сен улғаймайсанми ҳеч?
Аёл асабий бақира бошлади.
-- Ҳаааа, мана нега мени эслагансиз. Аслида бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди-ку, тўғрими?
-- Арзу! Жаҳлимни чиқарма. Даданг иккимиз пулни, ўйин учун юборябмизми сенга? Ўзингни эътиборсиз қолиб кетган боладек тутишингга қара, аҳмоқ қиз. Уялмайсанми?
-- Икки ой. Икки ой олдин телефон қилгандингиз. Ўшанда ҳам пулни ҳисоб китоб қилиш учун, аслида бошқа сабаб билан қўнғироқ ҳам қилмайсиз-ку, ёки кўтармайсиз. Яна мен уялайми ойи?
-- Ахахахахаха, сен ҳали ҳисоб китоб қилиб юрибман дегин? Вой Арзу, кулдирмасангчи ахахаха. Майли майли, мени ишларим бор. Сен пулни сал ўйлаб ишлат. Бунақа катта сумма ишлатсанг шубхаланаманда ахир. Мени чақиришябди қизим кўришгунча.
-- Ойи....
Арзу гапириб улгурмасдан, алоқа узилиб қолди. Бу эса қизни шу қадар жаҳлини чиқарди-ки, оқибатда қўлидаги телефонини деворга қарата зарб билан улоқтирди.
-- Жин урсин, жин урсин барчасини, жин урсин.
Нега ахир нега бунақасизлар нега? Негааааа?...
***
-- Анча ўзингга келиб қолдингми Фаҳрия?
Дераза ёнидаги ўриндиқда, бир нуқтага термулганча ўтирган аёлнинг, ёнига ҳол-аҳвол сўраш учун кирган Муродбей, оҳиста гапирганча аёлнинг қаршисига ўтирди.
-- Аязим бошқа келмас экан, мендан воз кечибди Мурод. Мени... ммени ухлаябди деб ўйлади, агар бундан эмаслигини билганида ҳеч қачон бу сўзларни айтмасди. У жуда кўнггилчанг, жуда меҳрибон. Шу сабабли ҳам мендан кеча олмаган эди.
-- Фаҳрия. Аяз жаҳл устида айтганлигини биласан, тўғрими? Бироз вақт бер, у албатта қайтади. Аёлнинг озғин қўлларидан тутиб гапирди Муродбей.
-- Ўғлимиз сенга ўхшайди Мурод, жаҳли тез. Аммо севган инсонини ҳеч қачон унутмайди, хиёнатни кечирмайди... Уни, ўша юзсиз хотинини топ Мурод. Ўғлимизни лақиллатгани учун жавоб берсин, бу сендан сўнгги ўтинчим. Ҳакан отган ўқ орқа мийямни заҳарлаябди, яна қанча яшашим номаълум. Аммо ўлимим олди ўғлимни ҳафа қилганларни жонини олишингга ишонч ҳосил қилишим керак.
-- Фаҳрия вазият сен ўйлагандек осон эмас. Қолаверса, Ҳакан бор ўртада.
-- Сен шу енгил табиат хотинингдан ортирган болангни, ҳеч кўзинг қиймади-я? Мен сенга бошиданоқ айтгандим Мурод. Ҳаканни узоқроққа жўнатиб юбор деб. Аммо қара, гапимга қулоқ солмаганинг нима оқибатларга олиб келаябди. Сенга ўзи ким муҳимроқ Мурод? Ҳаканми ёки Аяз?
-- Биттасини танлаш вақти келмадимикан энди?
-- Иккиси ҳам, менинг ўғлим Фаҳрия.
-- Аммо оналари бошқа-бошқа. Бунинг аҳамияти йўқми?
Фаҳрия ҳоним астойдил жаҳл билан гапирди. -- Уша хотинингдан воз кечмадинг. Ширкартни ярим улиши унда деб баҳона қилдинг. Энди боласини, мени фарзандим деб ҳимоя қилябсанми? Мен сен учун ҳаммасидан кечмадимми? Сен учун бутун ҳаётимни қурбон қилмадимми? Раҳматинг шуми менга, Мурод?
-- Ҳаканга шундоқ ҳам кўнглим ҳеч илимади. Аммо ҳозир уларнинг фарзанди ҳам бор экан... Ҳакан ҳамма меросидан воз кечиб кетибди. Онаси ташлаб кетган, бор улишни мени номимга ўтказибди. Менимча, энди уни қайтиш нияти йўқ. Шундай экан қўй, у ҳам тинч яшашни истаса яшасин.
-- Менинг ўғлимчи Мурод? Уни алдашганига кўз юмамизми? Ҳаканни деб умримни оҳирги кунларини яшаябман. Битта тирмизакни ушлаб тура олмадинг. Бажара олмадинг, ҳеч бўлмаса ҳисобини сурамаймизми? Шундай қолдирамизми? Мен оҳирги гапимни айтдим Мурод. Ўша қизни топасан ва ўғлимизни оёғи остига ташлайсан. Қарорни ўзи қабул қилсин. Нима қилиш, уни истаги. Аммо шундай қолдирмаймиз, қолдирмагин. Ҳеч бўлмаса, севгимизни меваси учун шундай қилиш керак Мурод. Ўғлинг учун, давомчинг учун. Қўлига қурол берса, биринчи ўзингга ташланадиган Ҳакан буларга лойиқ эмас. Асло лойиқ эмас.
Муродбей ҳеч сўз демай, Фахрия ҳонимнинг гапларини эшитгач, ҳонадан лом-мим демасдан чиқиб кетди.
-- Ҳа ўқ мийясига яхшигина зарар берибди буни. Бу ерга бошқа келишнинг, ҳожати ҳам қолмади шекилли...
-- Нимадир дедингизми ҳўжайин?
Муродбей ташқарига чиққан ўз-ўзига гапириб, мийиғида кулиб қўяр экан. Ёнига содиқ ҳизматчиси югуриб келди.
-- Ҳа, дедим. Ҳаканни топдингизми? Аниқладингизми қаерда эканлигини?
-- Ҳозирча йўқ ҳўжайин. Аммо, бир одамини қўлга олдик, тез орада аниқлаймиз.
-- Шундай бўлсин. Шунча йиллар давомида мен қўлга кирита олмаган улушни, ўз ҳоҳиши билан топшириб кетган экан, раҳмат айтиб қўяйлик-да, тўғрими?
Муродбей мамнум ҳолатда гапирар экан, мийиғида кулиб қўйди. -- Фаҳрияни ҳам ўлим соатлари яқин. Қолаверса, Аяз ҳам бошқа бу ерга келмайди деди. Модомики шундай экан, пулни бекорга сарф қилмайлик, мени тушундингми?
-- Ҳа ҳўжайин, тушундим.
-- Баракалла, бугун ҳал қил бу ишни.
Муродбей содиқ одамини елкасини секин қоқиб қўяр экан, мамнум ҳолатда гапирди. Бироз олдин у ичкарида эшитган Аяз ҳақидаги ҳабар, уни жуда қувонтирганди чунки. -- Ва ниҳоят сендан ҳам қутиламан Фаҳрия.
Яғмур номидан:
Ҳакан тез тез йўқолиб қоладиган одат чиқарди. Мен бу орада қочиб кетмоқчи ҳам бўлдим, аммо ҳаммасини пухта ўйлаган экан. Ўзи кетганида бир одамини қўйиб кетади, қоровул қилиб. Нима энди ҳаётим унинг қўлида шу зайлда давом этадими? Яна камига кимнингдир қизини олиб келиб, қизинг деганичи?
Қизалоқ учун мўлжалланган ҳонага, яқин ҳам бора олмайман негадир. Нимадир бунга тўсқинлик қилади, кўринмас девор бордек ўртада.
Ҳаёлларим шу даражада чувалашиб кетган-ки, баъзан Ҳаканнинг гапига ишонгим келади. Аммо бундай қилолмаябман, қўлимдан келмаябди. Ҳаканни айтишича, бу ердан тез орада кетар эканмиз. Бизга янги ҳужжат тайёрлаётган эмиш ва бу ерлардан ўзга инсон бўлиб чиқиб кетар эканмиз. Уялмасдан менга айт, қанақа исм ёқади. Нима деб атай бундан кейин дейди-я, жавобини тарсаки билан қайтармоқчи эдим. Аммо қўлимдан тутиб қолди ва менга бошқа нозик қўлларингни кўтарма, деди ярамас.
Янги ҳаёт бошлаймиз уччаламиз деб жар солади-ю, аммо мени асира қилиб олиб ўтиргани ҳаёлига ҳам келмайди.
-- Яғмур ҳоним, Яғмур ҳоним.
-- Нима бўлди, Гултен опа?
Ҳонамда ўтирганимда шошиб кирган ҳизматчига, ҳавотир билан қарадим.
-- Нефес, Нефесни иссиғи тушмаябди. Йиғлайвериб кўкариб кетябди ҳоним. Кеча кечга сайр деб бироз ташқарида олиб ўтиргандим. Шамоллади шекилли, иссиғи чиқибди тушира олмаябман.
Йиғлашдан нари бери бўлиб гапираётган ҳизматчи аёлни оҳирги сўзларига қулоқ солмасдан, болалар хонаси томон югурдим. Унинг гаплари мени шу даражада ҳавотирга солди-ки, ичимда нимадир олов бўлиб ёниб кетди гўё.
-- Нефес, Нефес сенга нима бўлди жоним? Нима бўлди?
Хонага киришим билан уни қўлимга олиб, юзларидан ўпа бошладим. Бироз вақт ўтгачгина уни йиғламаётганини, иссиғи ҳам йўқлигини кўриб, ҳурсандлигимдан ўзим йиғлаб юбора ёздим. Уни илк маротаба қўлимга шу зайлда олган бўлсам-да, аммо у мен учун жуда қадрли инсондек. Нега бунақа туйғулар мени қамраб олаётганига тушунмай қолдим очиғи.
-- Аллоҳга шукур, яхши экансан. Ўзингга шукурлар бўлсин Аллоҳим, шукурлар бўлсин.
Уни қайта-қайта юз кўзидан ўпиб, бағримга босганча пичирлаб гапирдим.
-- Қизим эмас, унга ишонмайман дейсан-у, аммо оналик туйғуси сени сотиб қўябди.
Ортимдан келган таниш овозни эшитиб, тезда у томонга қараб ўгирилдим ва мамнум ҳолда мендан кўз узмай, турган Ҳаканни кўрдим.
-- Сен, сен қилдинг-а? Мени алдадинг, ярамас.
-- Ҳа, мен қилдим. Сени синаб кўрмоқчи бўлдим Яғмур.
Мийиғида кулиб гапирганча, мен тамонга яқинлаша бошлади Ҳакан.
-- Яхши, синаб бўлдингми? Энди чиқиб кет хонадан.
Унга талпиниб пичирлаётган Нефесни бағримга маҳкамроқ босиб, асабий гапирдим. Мен айни дамда ҳатто нима қилаётганимни ҳам англолмаябман. Нефесни ундан қизғонябманми? Ҳа, аниқ қизғонябман.
Илк бор қўлимга олдим, ҳаяжоним ва рашким аралашиб кетгандек. Жажжигина қўлчалари билан мени ўзидан итариб, Ҳакан тамонга ошиқаётгани, мени баттар рашкимни келтирябди.
-- Ҳакан кетсангчи, мени қизим билан ёлғиз қолдир.
Унга қандай бу сўзни айтиб юборганимни ҳам билмай қолдим. Ҳакан ҳар қалай мени тушунди шекилли, ҳеч бир сўзсиз хонадан мамнун қиёфада чиқиб кетди. -- Сен ростан мени қизмиммисан-а? Менинг фариштам бўласанми, сен?
Нефесни ширин ҳидларини такрор ҳидлар эканман, кўзларимдан ёшларим қуйилиб кела бошлади. -- Кўзларинг бунча чиройли бўлмаса, бунча жажжигина бўлмасанг, Аллоҳим. Нефес сен ростан мени қизиммисан? Ростана?
Нефесни тинмай ўпиб бағримга босаверганим учунми? Ёки мени бегона санадими? Йиғлай бошлади. Ўзимча қилган ҳаракатларим қайсар қизга таъсир қилмади. Гултен опа келиб, уни қўлимдан олмоқчи бўлганда эса, мендан озод бўлаётгани учунми ҳурсанд бўлиб кулиб юборди. Унга қўшилиб ўзим ҳам кулиб юбордим.
-- Ҳали сизга ҳам ўрганиб кетади ҳоним. Нефес ҳоним жуда оғир табиат. Ҳар нарсага ҳарҳаша қилмайди, безор қилиб йиғламайди, кўз тегмасин. Жуда ақлли қиз бўлади ҳали.
-- Айтганингиз келсин.
Нефес уйқуга кетгач ҳам, уни ёнидан айрилгим келмай ўтиравердим. Гултен опа ҳам ёнимга келиб, қизимни таърифлаб кетди.
Қизим. Бу сўзда қанақадир сеҳр бордек, қалбларни титратадиган даражада сеҳрли сўз экан. Бу сўзни ҳатто ҳаёлан айтганимда вужудимда титроқни сезябман, ҳаяжонланябман, ўз ўзидан кулябман.
-- Гултен опа, Нефес ростан ҳам... Мени қизиммикан? Нима деб ўйлайсиз? Ҳакан алдамаябдимикан? Чунки, менга боланг ўлди дейишганди, буни дадам айтганди. Сизнингча қайси бири ёлғон гапирябди?
Ичимдагиларни кимгадир айтишни истаганим учун ахийри ҳизматчи аёлга ёрилдим.
-- Ҳоним, мен бирон нарса дея олмайман. Ҳаканбей билан ўртангизда нима бўлгани, ҳаётингиз қандай кечгани менга қоронғу. Аммо, кўриниб турибди яхши бўлмагани аниқ. Нефесга бир ой олдин энагаликка ёлландим. Билганим Ҳаканбей кичик ҳонимни кимдандир яширябди ва Нефес Ҳаканбейни қизи, мана бунисини ишонч билан айта оламан. Аммо биласизми, нима? Нефес сизга ўхшар экан. Кўзларингиз, нигоҳларингиз бир хил.
-- Айтмоқчисиз-ки, Ҳакан алдамади, шунақами?
Ҳафсаласиз гапирдим, албатта Ҳаканни одамидан фикр сўрашликни ўзи бир аҳмоқлик. Аммо, ким биландир сухбат қуришни истаган эдим. -- Ҳа майли, унутинг. Нефес уйғонса мени огоҳлантиринг. Илтимос сиздан.
-- Ҳўп ҳоним.
Гултен опага номига жилмайиб қўйдимда, эшик томон йўналдим. Айвонда ташқарига қараб ўтирган Ҳаканга кўзим тушгач эса, тўғри уни ёнига бордим.
-- Бир нечта саволларим бор, жавоб берасанми?
Унга қарата жиддий гапирган кўйи, қарама-қарши жойлашган стулга бориб ўтирдим.
-- Албатта, нимани ҳохласанг сўрашинг мумкин.
-- Мени фарзандим борлигини қаердан билдинг?
-- Фарзандимиз борлигини Арзудан эшитдим.
Атай қилгандек, чўрт кесиб гапирди. Эшитган жавобимга ҳайрон қолмадим аслида, Арзуни оҳирги ишлари... Мен учун бундан баттари бўлмас эди.
-- Ҳўш, Нефес ростан мени қизим экан, унда уни қаердан қандай топдинг? Ваҳоланки, уни менга ўлди, дейишган эди.
-- Жавоби жуда оддий Яғмур, шунчаки дадангни диққат билан кузатдим. Сенга ўхшаб бутун ҳаётдан узилиб, хонамга қамалиб олмадим. Агар, сен ҳам озроқ ҳаракат қилганингда топар эдинг.
-- Қизиқ... Мен нега шундай қилган эканман-а? Уялмай менга шу гапни айтябсанми? Бошимдан нималар ўтганини қаердан ҳам билар эдинг сен. Ўзингча, менга ақл ўргатябсанми энди?
-- Яғмур мен...
-- Нима сен Ҳакан? Нима сен?
Уни гаплари қонимни қайнатиб юборди. Асабий ўрнимдан турганча, унга қўлимни ниқтаб гапира бошладим. -- Сени деб бўлди барчаси, сен айбдорсан. Сенинг жирканч ҳирсингни деб, ҳаётим ағдар тўнтар бўлиб кетди.
-- Яғмур бас қил.
Ҳакан ҳам ўрнидан туриб, қўлимдан ушламоқчи бўлди, аммо уни силтаб ташлаб бақира бошладим.
-- ҲУРСАНДМИСААААН? АЙТ, ЭНДИ ҲУРСАНДМИСАН? СЕНИ ДЕБ НЕЧА БОР ЖОНИМГА ҚАСД ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАНИМНИ БИЛАСАНМИ? ҚАНЧА ТУНЛАР ЎЛИБ ТИРИЛГАНИМНИЧИ, ҲАММАНГИЗДАН НАФРАТЛАНАМАН, НАФРАТЛАНАМААААААН, НАФРАТЛАНАМАААААН....
Қалбимни яралари очилиб кетиб, энди қонай бошлади. Бу жуда оғир бўлар экан жуда. -- ДАДАМ ҲАМ МЕНИ АЛДАДИМИ? УЛАРГА ИШОНГАН ЭДИМ АХИР, ЭНДИ БИЛСАМ.... Ҳаммангиз фақат ўз фойдасини ўйловчи ҳудбинсизлар, ҳудбин....
-- Яғмур... бундай қилма гулим. Ўзингни гулҳанда ёқма. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳаммаси ўтиб кетди. Қара қизимизни топдик, энди бир оиламиз.
-- Мен сен билан ҳеч қанақа оила эмасман.
Менга далда бериш учун, елкамдан тутган қўлини нари итариб юбордим. -- Йук, Бўлмайман ҳам. Нефес борлиги ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
Давоми бор
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2