МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
63-қисм
Мен далилларни йиғиб бораман. Бир кун асқотади. Ўша кун келишига ишонаман.
Бугун дуоларни тилимдан қўймай сураларни баланд қилиб қўйганча уй ишларига шўнғидим. Қайнонам ҳам бу пайтда уйда йўқ. Хонамизни бир бошидан яна тозалаб чиқдим. Гар гал тозалаганимда нимадир чиқади. Энди овқат қилиб бўлгандимамки Мурод кириб келди.
-Яхши келдингизми?
Унга пешвоз чиқдим.
-Яхши.
Уни кайфияти зўр эди.
-Зайнаб семирибсанми?
-А?
У мени келиб қучди. Юрагимни ўзгача ҳислар қамраб олди.
-Менга сезилмади.
Унга жилмайиб қарадим.
-Бу менга ёқди. Сенга ярашар экан.
Иккимиз кўзгуга қарадик.
-Мукаммал жуфтликмиз қаранг.
Мурод кулди.
-Мендек кўркам эринг бор.
-Ўша кўркам эрим мени бир кўришда севиб қолган. Эсиздами?
-Албатта, юракдан ургансанда. Айтганча кеча гилос дегандек бўлудингми?
Эсида эканда.
-Ҳа шундай.
Уялибгина дедим. У эса олиб келган елим халтасидан пластмасса идиш чиқариб қўлимга берди.
-Бу сенга.
-Рахмат.
Хурсандлигимдан Муродни қандай қилиб қучиб олганимни билмай қолдим.
Ўша қувончли лаҳзалар юрагимга илиқлик бағишлади. Муроднинг кўзларида меҳр бор эди, худди аввалгидек... балки ундан ҳам ортиқ. Қисқаси, юрагимда шубҳа билан ёнаётган ўша қора ғуборлар, бу дақиқаларда бир чеккага сурилгандек бўлди. Бироқ, ич-ичимда барибир ҳушёрлик сақланиб турарди. Энди мен кучлиман. Менга керакли инсон ёнимда. Фақатгина уни қора кучлардан ҳимоя қилсам бас. Бувим айтганларидек “ Бир инсон, бир инсонга бежиз рўбаро келмайди“ бизни тақдиримиз ҳам бежиз бир бирига боғланмаган.
Шомга яқин қайнонам уйга қайтди. Остонадан кириб келгач, кўзи менга тушди — мен эса гўё ҳеч нарса бўлмагандек, Муродга гилос пишириқлари солинган ликопчани узатдим. Қайнонам секин юриб хонасига кириб кетди. Ортидан қизиқиш билан қарадим. У ҳар доимгидек телефонини ушлаганча йўлакдан ўтиб кетди.
-Ойим чарчабди чоғи.
Мурод ширинликни маза қилиб еяр, бу юзларидан маълум эди.
-Менгаям шунақа кўринди.
Мен даҳлизга ўтиб қайнонамни олдига бормоқчи бўлиб турдим, йўлакда бироз эшитиб турдим. Телефоннинг титиллаган овозини эшитдим, кейин эшик оҳиста ёпилди. Ичимда «яна кимга ёзмоқда» деган савол айлана бошлади. Ҳозирча ҳеч нарса демадим. Фақат бир нарсани билдим — бу уруш сабр билан ютилади, шошқалоқлик билан эмас.
Жойимга қайтдим. Мурод менга мехр кўзлари билан боқарди. Муҳлиса эса телевизордан кўз узмасди.
-Муҳлис келинойинг чарчади, идишларни бугун сен юв.
Мурод акам ҳайрон қолдириб гапирди. Муҳлисни авзойи ўзгарди.
-Ҳм дарров гап ўргатдиларми? Шу биргина идиш ювишни ҳам сансалорликка соляптиларми?
Муҳлис қовоқ уйиб гапирди.
-Мурод ака шартмас, ўзим ювиб оламан.
-Муҳлис эшитдинг а мени.
Мурод мени қўлимдан ушлаб хонамизга олиб кетди.
64-қисм
***
Эртасига эрталаб тонгги зикирлар ва Қуръон суралари эшиттириб, уй ишларини бошладим. Тонг нурлари хонамга тушиб турган бир дамда, кўзим девор тагида ялтираб турган нимагадир тушди. Эшик тагида нимадир сочилган эди. Яхшилаб қарасам, майда оқ уруғчалар, худди ун каби аралаш нарса.
Дарҳол рўмолимни маҳкамроқ боғлаб, бувим айтганидек, “Аъузу биллаҳи мина ш-шайтони р-ражим, Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм“ дея пичирлаб, супурги билан супурганча у нарсани йиғиб олдим. Эшикни очиб ташқарига чиқиб, уни ерга чуқурроқ кавлаб кўмдим. Қайтиб кирганимда юрагим ҳапқирарди, лекин ўзимдан фахрланардим — мен қўрқмадим.
Шу куни кечқурун Муродга қараб дедим:
— Сизни бир нарсадан огоҳлантирмоқчиман, Мурод. Эҳтимол, бу сиз учун ғалати эшитилар... лекин мен бир нарсаларни сезаяпман. Бу уйдаги ҳар бир майда тафсилот ортида катта сирлар ётганини биламан.
У менга жиддий боқди.
— Нега бундай деяпсан?
Мен унга телефонимни кўрсатдим. Видеони қўйдим — қайнонамнинг дарахт тагидаги ҳаракатлари аниқ кўринарди. Мурод аввалига ҳанг-манг бўлди, сўнгра чуқур хўрсиниб, бошини қуйи солди.
— Бу нима дегани, Зайнаб? Онам нима қилаяпти у ерда?
Мен унга секин жавоб бердим:
— Буни билмайман. Лекин энди буни биргаликда аниқлашимиз керак. Энди мен ёлғиз курашмайман, Мурод. Менга ёрдам беринг.
У менга яна қаради. Кўзларида бу сафар биринчи марта... ишонч порлади.
65-қисм
-Қанақа ёрдам?
-Сиз бежиз ўзгариб қолмайсиз.
У менга ҳайрон бўлганча қаради.
-Нега бундай деяпсан?
-Мен жуда кўп бора кузатдим.
Унга гапира туриб кўнглим озиб кетди. Югуриб ванна томон чопдим. Қайт қиляпман, ичим ағдарилиб ўлиб қолай дедим. Менга нимадир қилдимикан? Нега охирги вақтларда бунақа бўляпман. Ҳаммомга киролмай эшик тагида Мурод ўтирган экан.
-Зайнаб тинчликми?
-Билмадим, негадир...
Гапимни тугатолмай бошим айланиб деворни ушлаб қолдим. Мурод қўрқиб кетди.
-Зайнаб докторга борайлик.
Докторга боришдан нима наф? Мени ишим докторлик эмас. Қандай айтай онангиз тинмай амалини ишга соляпти деб. Онангиздан асранг мени деёлмасам .
-Йўқ, докторга бориш шартмас, ўтиб кетади.
Қайсарлик қилиб туриб олдим.
-Унда дамингни ол. Мен ишга кетишим керак. Бугун кеч қолиб кетдим.
-Яхши бориб келинг.
Мурод мени даст кўтарди.
-Аввал сени жойингга ётқизай, бу аҳволда қандай борасан?
Мурод хонамизга олиб кириб ётоққа ётқизди.
-Сен қимирламай дамингни ол. Иш қочиб кетмайди.
Мурод пешонамдан ўпганча чиқиб кетди. Икки кундан бери яхши яшаяпмиз. Яна совиб қолса қийналаман. Аммо на илож бу Муроднинг қўлида эмаску.
****
Нурия хонасига кириб олганча амалини давом эттирарди. Буюртмани бажаряпти. Берилган расмга нина санчиб устидан тупроқ тортди. Кейин эса алланималар вароққа чиздида ҳаммасини майда қилиб буклаб рангли иплар билан ўрай бошлади.
-Мана буюртма ҳам тайёр. Бундан осон иш бор эканми?
Кейин эса тайёр цехрни сумкасига солиб керакли жойга равона бўлди. Хонасидан чиқмасдан олдин гапирди.
-Хонамга кўз қулоқ бўлинг. Келинга ҳам.
Сўнгра чиқиб кетди. Хонасида эса ҳеч ким йўқ эди.
***
Мурод ишдан эртароқ келди. Хотини ухлаб ётган экан безовта қилмай деб ошхонага ўтди. Ошхонада онаси сабзи тўғраб ўтирарди.
-Ҳа хотинчанг турмадими?
-Ойи бироз мазаси йўқ экан.
-Билардим сен латтани қўлига олиб олишини. Сенам эркакмисан? Битта хотинни гапидан чиқолмайдиган...
Нурия шу ерида бошқа сўз демай тўхтади.
-Ойи бошим оғрияпти.
-Ҳозир сенга дамлама тайёрлаб бераман
Нурияга жон киргандек дарров турдида хонасидан керакли гиёҳни олиб келиб дамлади. Кейин ўғлига берди.
***
Кўзим илиниб ухлаб қопман. Қанча ётдим билмайман бошимда оғриқдан жоним чиқай деди. Мурод сочимни чангаллаб турарди.
66-қисм
-Ааааа
Оғриқдан бақириб юбордим.
-Нима қилдим?
Сочимни халос қилишга уринардим.
-Нимага овқат қилмадинг, бечора онам ошхонада ўзлари ошга уннабдилар.
-Қўйворинг, мазам бўлмади. Ўзиз ётқизиб кеттизку.
У сочимни қўйворди. Индамай чиқиб кетди. Хўрлигим келиб йиғладим. Кучим етармикан? Қачонгача чидайман, қачон тугунни ечаману, қачон бари тинчийди.
Бошим айланганча деворни ушлаб аранг ошхонага бордим. Мурод кўринмасди.
-Узр ойижон ухлаб қопман. Бироз мазам бўлмаяпти.
-Ҳм баҳонани зўр бу. Манг олинг, қолганини эпларсиз.
Қайнонам пичоқни стол устига улоқтирдида ўрнидан туриб кетди. Зўрға ошга уннай кетдим. Ҳаракат қиляпману, бошим айланиб кўнглим айниши кучайиб борарди.
-Менга нима бўляпти?
Ҳар замонда гулзорчага тоза ҳавога чиқиб кириб овқатни амалладим. Бугун дуони ўқишга мадорим ҳам қолмади. Мурод яна муздек, у билан курашишга кучим етмайди. Балки қайнонамни цехри билан бекорга курашяпгандирман?
Тун. Соат миллари тезликда ўтиб борарди. Уй жимжит, фақат юрагимдаги безовталик тинмай урарди. Ётган жойимда аллақандай бўғиқлик, нафас етмасликни ҳис қилдим. Яна бош оғриғи, яна юракни эзадиган оғирлик… Қанийди, бир оғир туш бўлса! Аммо бу ҳақиқат эди.
Эрталаб зўрға уйғондим. Кўзларим қизариб, баданларимда куч қолмаганди. Сувга қўл урганимда қўлим қалтираб кетди. Кўзгуга қарадим – кўзларим остида кўкариш, рангим ўчган.
Ичимда яна шубҳа ғимирлади:
Бу оддий касаллик эмас. Мени ёмон йўл билан синдиришмоқчи. Буни ёлғиз кўтара олмайман. Кимга ишонай? Кимга очилай?
67-қисм
Шу пайт эшик қоқилди.
– Зайнаб, уйғондингми? – бу Мурод эди.
– Ҳа, уйғондим.
Кечаги воқеа сабаб ортга тисарилдим.
Мурод кириб келди. Кўзлари нимадир демоқчидек, аммо лаблари жим. Бироз сукут сақлади.
– Кечаги учун узр, — деди у ниҳоят. — Кўп нарсани тушунмаяпман.
– Мурод ака менам тушунмаяпман. Лекин бир нарсани биламан: мен ўзгаряпман. Бу оддий ҳолат эмас. Мен ҳар куни ёмонлашяпман. Кимдир менга зарар етказмоқда.
У чўкиб ўтирди.
– Докторга борайлик десам йўқ дедингку.
– Муаммойим докторлик эмас.
Мурод юрагини ушлаб қўйди, гўё ич-ичидан аламли сўзлар чиқмоқчи эди, аммо у ютинди.
– Бир домла бор. Бизга яқинда қўшниларимиз айтишганди. Шифо дуолари билан машҳур. Борамизми?
Кўзларим чақнади.
– Борамиз.
***
Ўша куни тушдан кейин Мурод мени олиб домла ҳузурига борди. Бир қарашдаёқ у нигоҳини менга тикди. Сўнг лабларидан чиққан сўз юрагимни зирқиратди:
– Сизга ёмон амал қилинган. Бу узоқ давом этаётган фитна. Юзингиздан нур ўчган, қалбингизни қоронғулик қоплаган. .Аммо ҳали кеч эмас.
Мурод титради.
– Ким қилганини биласизми?
Домла сукут сақлади. Сўнг:
– Кимлигини сиз биласиз. Мен айтмасам ҳам. Аммо эҳтиёт бўлинг. У киши фақат сизни эмас, турмушингизни ҳам йўқ қилишни истаяпти.
Кўз ёшларим юзимга оқди.
– Қандай қилсам, бу тугайди?
– Аввало, сабр ва дуо. Кейин эса эҳтиёт чораларини кўрасиз. Сизга ҳимоя қилиш учун бир рўмол, бир дуоли сув ва Қуръон сураларини ёзиб бераман.
Мен розилик билан бош ирғадим.
Энди мен ёлғиз эмасдим. Менга ишонаётган ва мени ҳимоя қиладиган одам бор эди – бу Мурод эди.
68-қисм
Эрим олиб келган мулла пулни айтиб эшитиб олгандан кейин ҳафсалам пир бўлди. Бунақалар пул учун ҳар нега тайёр.
-Энди енгилмисан?
Индамадим. Машина бир маромда кетиб борарди.
-Зайнаб?
-Ҳа.
Истар истамас жавоб бердим.
-Сенга нима бўляпти?
-Мурод ака мен чарчадим жуда.
-Нимадан?
-Ҳаммасидан.
Кўз ёшларим тўхтамади.
-Нима истайсан айт?
-Сизни ўзгармаслигизни. Бир кун яхши юрасизда, кейин бир ҳафта мен танимайдиган инсонга айланасиз.
-Зайнаб бу борада гаплашдикку.
-Йўқ бу ечим эмас. Сизни ўзгаришизни мен кўтара олмай қоляпман. Мен мехризни ҳис қилишим керак. Мен... Мен...
-Бўлди йиғлама. Мен ўзгармасликка ҳаракат қиламан.
-Кечаги ҳолат бўйича гаплашайлик. Эрталаб кетаётганда туппа тузук эдингиз. Келганизда эса бошқача. Айтинг бирдан нима бўлди?
Мурод ўйланиб қолди. Менимча ўзи ҳам эслолмаяпти.
-Келдим, сен ухлаб ётгандинг. Кейин... Кейин эса бошим оғриди. Онам дамлама бердилар. Ичдим бироз гаплашиб ўтирдик...
Демак аниқ равшан. Дамлама яна ҳаммасига сабаб. Қайнонам нега мени ёмон кўради?
***
Аёллар гаплашиб ўтирибди.
-Э биттаси бор, эримни шунақанги ўраб бердикиии.
Аёл таърифлай кетди.
-Қаерда экан у?
-У ими жимида иш қилади. Бой оиладан. Биров уни бунақа иш қилишини билмас экан. Исми Нурия.
-Мениям таништириб қўйинг. Овсиним анчадан бери ола қараб юрибди. Шу ишимиз юришмаётганини ҳам овсинимдан кўряпман.
-Бўпти таништириб қўяман. Ўзи яна бир марта боришим керак эди. Ўша вақт сиз билан бирга борамиз. У аёл уйида кўрмайди. Бирорта кафега чақирамиз.
Аёллар келишиб олишди.
69-қисм
Машина бир маромда ҳаракатланишда давом этарди. Мурод жим. Мен эса деразадан қараб, юрагимдаги минглаб саволларга жавоб излар, аммо тополмасдим.
Уйдан кириб келганимизда қайнонам одатдагидек жимгина қарши олди. Аммо унинг нигоҳи, саломидаги совуқлик юрагимга ғашлик солди. Мен ҳам ўзимдаги ҳолатни билдирмасликка ҳаракат қилдим. Хонамга ўтиб, домла берган рўмолни ёстиқ тагига қўйдим, сувни эса эҳтиётлаб сандиққа солиб қўйдим.
Шу куни кечаси яна ғалати туш кўрдим.
Мен қоронғи хонадаман. Тўрда бир кампир ўтирган, қошларини чимириб менга тикилган. Атрофда кўп одамлар, лекин ҳаммаси хира, юзлари тиниқмас. Кампир менга қараб, шивирлаб гапиради:
— Сенинг қувончинг менга керак эмас. Мени Муроддан ажратмоқчи бўлганинг учун азоб тортасан.
Бирдан кампир юзи ўзгаради. У қайнонамга айланади. Мен дод солиб уйғондим.
— Зайнаб нима бўлди?
— Ёмон туш кўрдим.
— Келчи.
У мени қучиб олди.
Юрагим қаттиқ уряпти, пешонам тер. Тонг отмагунча ухлай олмадим.
Эрталаб эса... бошқа бир воқеа кутаётган эди.
Мурод ишга кетганидан кейин қайнонам хонамга кирди. Қўлида бир пиёла бор эди.
— Зайнаб, бу дамлама. Кеча ўзингни ёмон ҳис қилган экансан, ич, яхши бўласан, — деди.
Мен пиёлага қарадим. Ичимдан ғашлик ўтди. Бу дамлама. Яна ўша. Аммо бу сафар мен рад этишим керак.
— Раҳмат, ойижон кейин ичаман, — дедим илтифот билан, аммо ҳал қилган қарорим бор эди: бу сафар бу ичимликни ичмайман. Унинг асл ниятини билишим керак.
— Нега? Ҳозир ичсанг яхши бўласан.
— Кўнглим айнияпти ичолмайман.
Қайнонам чимирилганча чиқиб кетди.
Кечки пайт дамламани яширинча олиб чиқдим ва ҳовлидаги эски қудуққа яқин жойда ерга тўкдим. Кейин пиёлани ювиб, яна жойига қўйдим.
Давоми бор...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3