МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
51-қисм
Аёл бўшашганича полга чўкди. Кўзларида ёш йилтираб чиқди.
— Ким бунақа ёмонлик қилган бўлиши мумкин? Ахир менинг қизим ҳеч кимга ёмонлик қилмаганку... — деди овози қалтираб.
Нурия ёнида тиз чўкиб, туморни яна бир бор кўздан кечирди.
— Буни қилган одам сизнинг қизингиздан қаттиқ нафратланади. Ёки қизизга қаттиқ ҳавас қилади. Бу ерда икки хил ният бор. Биринчиси — ўлдириш, иккинчиси — ақлдан оздириш.
Аёл юзини кафтлари билан бекитиб йиғлаб юборди.
— Опа, илтимос, қизимни бу балодан асранг. Мен нима десангиз қиламан.
Нурия аста туриб, тўнининг ички чўнтагидан оппоқ матога ўралган бир тугунча чиқарди.
— Бунга дуолар ёзиб бераман, ҳар куни тутатиб ювинасиз. Кейин бу ерга алоҳида ният билан юрилган ипни боғлаб қўясиз. Мен сизга айтганимни қилсангиз, бу дуо қайтади. Қизингизни ўз қўлларингиз билан нажот қиласиз, опа.
Аёл бошини ирғаб рози бўлди.
— Яхши, айтинг, нима қилишим керак? Пулини ҳам айтинг. Сизни рози қилмасам бўлмайди.
Нурия бир муддат сукут сақлади. Кейин оҳангида оғирлик сезилганча деди:
— Мен пул учун келмадим. Аммо бу йўлга кирган одам билади: ҳар нарсанинг ҳақи бор. Сиздан нафақат пул, балки сабр ва ишонч сўрайман. Ҳар куни уйни тескари супурасиз.
Аёл диққат билан эшитиб ўтирарди.
***
Зайнаб ҳовли супураркан яна ўша совуқ нигоҳларни ҳис қилди. Атрофни кузатди жимлик. Кейин бир йўлини топиб она бувисини уйига боришни ўйлади. Эсида бувиси ёшлигида шунақа ҳикояларни кўп айтиб берарди.
-Зайнаб бунча анқаймасанг, бир соатдан бери чақираман.
Зайнаб чўчиб тушди. Қаршисида Мурод жахл билан қараб турарди.
52-қисм
-Кейинчи?
-Кейинини, кейин айтаман. Буни ўзим билан олиб кетаман. Сизга зиён захмати етмасин.
-Опа анави қоғозда нима ёзилган?
Аёл қизиқиш билан сўради.
-Ўлим дуоси бу. Ўлсин деб қилинган. Ўзим билан олиб кетиб, йўқ қиламан. Йўқ қиладиган жойи бор. Сизда қолса зарари тегади.
-Хўп опа, олиб кетинг. Кераги йўқ бизга.
Нурия топилган нарсаларни селофанга солиб, кейин чўнтагига солди.
***
Охирги кунларда бошим кўп айланадиган бўлиб қолди. Нимагадир ҳаво етмайди. Ўзимни хонамга кирсам бироз енгил тортардим. Мурод билан яна тескари бўлиб қолганмиз.
-Зайнабхон мен хонамда бўламан. Биров чақирсаям йўқ денг.
-Хўп.
Қайнонам ўзида йўқ хурсанд бўлганча кўчадан келди. Қўлида алламбалолар.
-Кечга хоним қилинг. Жуда соғинибман.
-Хўп.
Кирларни қўлда ювяпман. Қайнонам шуни талаб қиларди. Уч сувда ишқалаб ювиб, кейин тоза сувда чайиб олардим. Қайнонамни кир ювганда доим бир гапи бор.
“Кир сувини анави дарахт тагига солинг, ҳарнада“
Нега фақат бир жойга тўктиришини ҳам билмадим. Ўша дарахт ёнига боришга негадир чўчийман. Тепасига осиб қўйилган эчкини бош суяги, менга қўрқинчли қараб туради.
Ошхонага ўтиб хамир қордим, кейин қийма тайёрлашга тушдим. Муроднинг кечаги гапларини унутишга ҳаракат қиляпман. У ўзида эмасди. Йўқса бундай демасди деб ўзимни овутаман.
“Сендай бефаросатни қаерданам кўриб қолдим. Қанчаси йўлимга зор эди“
Дилим оғриса ҳам миқ этмадим. Бу Муроднинг чин сўзи эмас.
Қайнонам зумда қайтиб чиқди.
-Зайнаб дугоналарим мехмонга келади. Хонимни кўпроқ қилинг. Гўштни аяманг. Яна хамири титилиб чиқмасин.
Қайнонам қайтиб кириб кетди.
Кечқурун меҳмон кутишга тайёрландим. Қайнонам ўзининг энг яхши рўмолини ўраб, лабларига юпқа қилиб қизил сурди. Ҳар доим меҳмон келадиган кунлари шунақа бўлади — гўё у мезбон эмас, меҳмондек.
— Хонимни чиройликкина пиширинг деган эдим-а?
Қайнонам қосқонни очиб қаради. Кўнгли тўлди чоғи индамади.
— Қани, ўша қизил лаган, ичига салатни солиб қўйинг, — деди у шошилиб.
— Хўп.
Юрагим бир оз бўғилиб турганига қарамай, ўзимни эркин ҳис этиб, индамай ишга тушдим. Ошхонада ишлаётиб, дераза ортидан дарахтнинг силуэти кўз олдимдан ўтди. Ўша дарахт. Тагида ҳар доим қоронғилик кўпроқ туради. Яна бош суяги эсимга тушди — қоп-қора кўз чуқурчалари билан гўё мени кузатгандай бўлади.
Меҳмонлар келишди. Қайнонам шодон кайфиятда уларни кутиб олди. Мурод эса одатдагидек муздай қарашлар билан ёнимдан ўтиб кетди. Унинг кўзларида илгари бўлган меҳрнинг изи ҳам қолмаганди.
53-қисм
— Зайнаб, чой дамлаб келинг, — деди қайнонам, меҳмонлардан бири мени мақтарди
Мен ошхонага кирдим. Чойнакни сувга тўлдирарканман, ойнадан яна ўша дарахтга кўзим тушди. Бир зумда юрагим ҳаприқиб кетди. Дарахт тагида кимдир тургандай туюлди. Соями? Йўқ, аниқ кимдир. У секин эгилиб, ерга бирор нарса қўяётгандай кўринди. Ичимдан совуқ юрди. Чойнакни ювганимни ҳам унутдим. Қайнонам орқамдан кириб келди.
— Нима, карахт бўлиб қолдингми? Чой қани?
— Ойижон дарахт тагида кимдир бор эди, — дедим сесканиб.
У кулиб қўйди.
— Йўқ, қизим, у ерда ҳеч ким бўлмайди. Фақат кимда-ким... — у тўхтаб, кўзларимга қаради, — ...йўқ, ҳеч нима. Юр, меҳмонлар кутяпти.
Унинг оҳангида бир сир бор эди. Ичимда тугилган шубҳа кучая бошлади. Кечаси ухлаб ётганимда, юрагим ғаш эди. Мурод ётоғининг четида, менга орқа ўгириб ётган. Мен эса ёстиққа юзимни яшириб, сокин йиғлаб ётдим. Ташқарида ит увиллади.
Қачон бу мавҳумлик тугайди. Қачон барчасини тагига етаман. Бу кетишда ташқарига ҳам чиқолмай қоламанку.
Эримнинг мехрли бағрини қўмсасамда, ҳозирда буни иложи йўқ. У мени кўрарга кўзи йўқ. Мана орқа ўгириб ётибди.
Эртаси тонгда ҳушим йўқ уйғондим. Кўзларим ости кўкариб, бошим ғалати оғрирди.
Ошхонада исириқ ҳиди тутаб кетганди.
Юрагим дукиллаб кетди. Қўрқув бутун вужудимни қамраб олди.
— Яна нимани бошладийкин?
-Нега нонушта тайёрламай қаққайиб турибсиз. Манг ушланг, боринг хоналаризга ҳам тутатиб чиқинг. Грипп тарқаган, исириқ гриппни қирқади.
Ноилож исириқни олиб хонам томон юрдим.
***
Нурия Мурод учун дамламани тайёрлаб графинга солиб қўйди.
-Мени шунча уринишимни чиппакка чиқаролмайсан. Мен шунчаки индамай кетолмайман.
Келини яқинлашгач графинни кўрсатиб гап бошлади.
-Буни Мурод ичсин. Боши кўп оғрийди.
-Хўп.
-Мени ишим бор тезроқ нонуштани тайёрланг кетаман
***
Қайнонам кетгач, графинни ичидагини тўкиб оддий мойчечак дамлаб қўйдим.
54-қисм
...Қайнонам кетгач, графинни ичидагини тўкиб, оддий мойчечак дамлаб қўйдим. Ичимда бир ғалати туйғу бор эди — гўёки кимдир мени кузатиб тургандай.
Мурод нонушта қилаётганди. Мен унга чой қуярканман, графинни олиб, ёнига қўйдим.
— Бу сизга, бош оғриғингиз учун, — дедим мулойимлик билан.
У бир оз ажабланди.
— Қаердан топдинг буни?
— Онангиз бериб кетди, — дедим қисқагина.
У бир лаҳза кўзларимга қараб турдида, ҳеч нарса демай графиндаги дамламани бир ҳўплам ичди.
Ичим титраб кетди. Ахир ичидаги дамлама энди мен тайёрлаган оддий гиёҳ эди. Агар қайнонам бирор нарса қўшган бўлсачи?..
У ҳеч нарса сезмагандай овқатланишда давом этди. Мен эса ичимда минглаб саволлар билан ёндим. Шунда кўчадан яна ўша итнинг увиллагани эшитилди. Бу сафар увиллаш юрагимни тилка-пора қилди. Негадир итлар жуда безовта бўляпти.
Эрталабки қуёш нурлари хонага сочилиб турганди. Шундай ёруғликда ҳам ичимдаги қоронғилик тарқамагандай эди.
Тушга бориб, қўшниларимиздан бири — Машҳура опа йўқлаб келди. У ҳар доим саломга келади, аммо бу сафар юрагим шивирлагандай бўлди: бу сафар бошқа гап бор.
— Зайнаб, бир оғиз гаплашсак майлими? — деди у мени четга тортиб.
— Албатта.
Биз ошхонада стулларга жойлашдик. Шу вақт қайнисинглим ясанганча ўқишга кетди. Шундан кейингина Машхура опа гапини бошлади.
— Кеча кечаси кўчадаги дарахтлариз тагида бир бегона машина тўхтаганини кўрдим. Ичидан кимдир тушди. Нима қилаётганини аниқ кўрмадим, лекин қўлига бир тугун кўтарган эди. Кейин тезда кетди. Мен қўрқиб, деразадан узоқлашдим, — деди у пичирлаб.
Юрагим яна гупиллаб урди.
— Дарахт тагида дедингизми? — дедим сесканиб.
У бош ирғади.
— Нега ойижонга айтмай юрибсиз?
— Э-э, мен аралашгим келмайди, сиз ҳам огоҳ бўлинг, қизим. Бугун ҳам ўша ерга нимадир қўйилганини кўрдим, — дея у яна деразага қаради.
Мен аста ошхона ойнасидан қарадим. Дарахт тагида ер бироз ковланган, усти бироз беркитилган эди.
Ич-ичимдан бир куч мени ўша ерга етаклади. Шу кеча, барибир бориб кўраман.
55-қисм
****
Нурия ҳамёнига ҳориж купюраларини солиб мамнун жилмайди. Кейин телефонини олиб керакли рақамга қўнғироқ қилди.
-Алло.
Гўшакни нариги томонидан овоз келди.
-Нурияхон сизми?
-Ҳа опа мен. Ҳалиги масала бўйича қиляпман. Ҳозир вақтим бор эди. Расмлар тайёрми?
-Ҳа келаверинг.
Нурия телефонини ўчиргач такси тўхтатди. Бугунам яна бир-иккитасини “мушкул“ини ечиб берса, анави куни кўрган билагузукдан олади. Нима шунча меҳнат қиляпти, арзимайдими?
****
Кечаси соат иккилар атрофида ҳамма ухлаб ётганда, мен енгилгина кийим кийиб, аста деразадан чиқдим. Юрагим дукурлаб урар, шундоққина ташқари деразамни олдидан уч қадам нарида эди дарахт. Дарахт тагига бордим. Юрагим дод солаётгандек урарди. Уйдаги дарахт камдек, энди кўчадагига ҳам ўтишдими. Бежиз жийдани танлашмаса керак. Телефонни фонарини ёқиб олдим.
Қўлим билан эҳтиётлик билан ерни ковладим. Нимадандир қўрқардим, лекин орқага қайтишга кеч эди. Ичимда тинимсиз оятал курсийни айтиб турдим.
Ниҳоят, ер ичидан битта тугунчани топдим. Қора матога ўралган. Қўлим қалтираганча уни очдим.
Ичида: соч толалари, хирагина сурат ва қандайдир нотаниш белги билан ёзилган қоғоз бор эди. Тушуниб бўлмас шакллар. К ҳарфи жуда кўп ёзилган иборалар. Бу нарсаларни бегоналар қўймагани аниқ.
Қизиқмай мен ўлай, шартта анави нарсаларни ковланган жойга қўйиб, чўнтагимдан гугуртни олдимда ёқиб, шартта деразадан қайтиб кирдим. Ортимда олов гурр этиб ёниб ўчди. Юрагим ёмонам тез урарди. Худога шукр, кимгадир қилинган сехр куйди. Ёнди. Хонамга кириб ўзимни ётоққа ташладим. Эрим ҳамон ухларди. Эртага қайнонам кетгач бир йўлини топиб она бувимни кўришга боришим керак. Бувим илмли инсон, ечимини билади.
***
Нурия турткидан эриниб уйғонди.
-Уффф ухлашга қўймасизлар.
—
- Эртага бир йўлини топаман. Ўзингиз бирор нима қилинг.
56-қисм
***
Нурия энди келинини қилиб юрган ишларидан шумлана бошлади.
-Бу ойимча менга ҳалал беряпти. Йўқотишни йўлини қилишим керак. Уфф нима бало ўткиргина экан бу, унча мунча дош беролмайдиган амалга бу отдек юрибди. Ёки мен билмас нимадир бор эканми?
Нурия келинини расмига қараб ўйланиб қолди.
-Бу ерда аниқ бир нарса бор, шунча вақт бардош бериб юриши мумкинмас. Ёки уни ҳам “орқа“ си борми, “одамларим “ адаша бошлаяпти. Ундан қутилишни йўлини Муродни яхшилаб “боғлаш“ дир. Агар Мурод уни ҳайдамаса ўзидан билиб чиқиб кетмади у. Неча марта қўрқитаман деб оввора бўлишди. Ёки ишонган нимасидир бормикан?
Нурияни муаммоси энди келини бўлиб қолганди.
Нурия олдига керакли нарсаларни солиб ўқий бошлади. Кейин қора матога солиб келинини остонаси тагига беркитиб қўйди.
***
Юмушларимни бўлиб Муродга қўнғироқ қилдим.
-Алло.
-Ҳа нима дейсан?
Муроднинг қўпол овози эшитилди.
-Мурод ака, кеча тушимда бувимни кўрибман. Касал эканлар. Ишларимни бўлдим. Икки соатга рухсат беринг бориб келай.
Мен рад жавобини кутгандим. Аммо Мурод йўқ демади.
-Майли бориб кел, кеч қолиб кетма. Шкафда кечаги костюмим чўнтагида пул бор. Кераклича ол.
-Рахмат Мурод ака, бираааам яхшисиз. Хурсанд бўлганимча кийина бошладим. Кетишга чиқаман деб остонага оёқ қўюдим негадир ўзимни беҳол сездим. Бу оддий ҳолат эмасди. Энг қизиғи остона четида тахтани силжитишгандек. Менга берилган уй эшиги баланд бўлгани учун, усталар ёғочдан нақшинкор қилиб зина ясашган. Зинани суриб тагини тозалаб супурирадим. Ҳозир зина сал силжигандек бўлди. Зинани яхшироқ суриб орқасини ўгирдим. Кўнглим сезибди. Қора матони учи кўриниб қолибди. Қора матони тортдим, тагига тиқиб қўйилган экан.
Қўлим қалтираганча қора матога ўралган тугунчани очиб чиқдим. Ичида: бир неча соч толалари, чириган тухум қобиғи, сирли белгиларга тўла қоғоз ва менга тегишли, лекин мен ҳеч қачон кўрмаган суратим бор эди. Суратнинг орқа томонида эса нотоза сўзлар, ғалати чизгилардан иборат ёзувлар битилган эди.
Ичимдан совуқ ўтди. Бу оддий тугун эмасди. Бу аниқ сеҳр эди. Менга қилинган жоду. Оёқларим қалтираб, елкаларим бўшашиб кетди. Тугунчани ёпа солиб, елим пакетга солиб тандирхонага ўтдим. Тандир ичига тугунни ташлаб устидан бензинни қуйиб гугурт чақдим. Олов гуриллаб ёниб тезда ўчди. Шошилганча бувим томон ошиқдим.
Давоми бор...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6