Санобар эшикни очиши билан кӯзи оппоқ гулдастага тушди.
- Ие, бу совға кимга бўлди экан?- деди эшик тутқичига қистириб кетилган гулларни олар экан.
- Менга эмаслиги аниқ,-деди югуриб чиққан Элбек. Сўнг синглисининг хонаси томонга қараб қичқирди:
- Орзу, анави ошигингга айтиб кўй, қўлимга тушса дабдала қиламан!
Санобарнинг кўз ўнгига каратэга қатнашиб юрган ўғлидан калтак еяётган, озгингина (негадир) бола келди, сўнг:
- Қўй-э, ўғлим, йигит йигитни тушуниши керак, -деди.
Синглисининг ошиғини тушунадиган ака ҳали туғилмаган.
- Қўлимга туша кўрмасин. - деди ҳамон қўлларини мушт қилиб турган ўғли.
...Санобар машина моторини ўт олдирар экан, хаёли мойчечак гуллари билан боғлик ёшлигидаги бир воқеага учди.
Ӯшанда рассомлик билим юрти талабалари устозлари билан бирга жаҳон тасвирий санъати дурдоналарининг аслидан нусха кӯчиришни ўрганиш учун Москва шаҳрига қараб поездда ӣӯлга чиқишган.
Йўл-йўлакай Қозоғистон чўллари-ю, Русия ўрмонларини мириқиб томоша қилиб боришарди.
Нима бўлди-ю, поезд ғароӣиб бир ўрмоннинг қоқ ўртасида тўхтади.
Вагон бекаси поезддан тушиш мумкин эмаслигини хонама-хона юриб таъкидлаб чиққанига қарамасдан, нариги гуруҳдаги ўйинқароқ ва шӯхлиги билан ном чиқарган Азимжон деган бола танбур эшигини очиб пастга сакради ва кӯринишдан яқиндай туюлган, пойида оппок мойчечаклар қиӣғос очилган ок қайинлар томон югурди. У ҳали гулзорга етмасдан поезд жойидан жила бошлади. Азимжон гул уза бошлаганда поезднинг тезлиги орта бошлаган, ўн беш, ўн олтита вагоннинг барча йўловчилари дераза ойналарига пешоналарини босганча, кимдир ҳайрат билан кимдир йигитчанинг чексиз ўрмонда қолиб кетишига ачиниб боқишар, курсдош йигитлар эса уни бас қилишга чорлаб қичқиришарди.
Азимжонлар гуруҳидаги қизлар Санобарга таъна қила бошлашди:
-Хаммаси сени деб! Азимжон поезддан қолиб кетса сен айбдорсан!
Санобарнинг шундоқ ҳам азбаройи куйинганидан юраги гупиллаб уриб кетган, зӯрға нафас олаётгани туфайли қизларга жавоб қайтаришга ҳам ҳали келмаӣ ӯтирарди. Ӣигитча орқага қайтганида поезднинг тезлиги ошган, унинг бирор вагонга илиниши гумон, қиз унинг чиқиб олишига ишонмас, вагонга тирмашиб бирор ери лат егунча, илоҳо, қолиб кетаверсин, деб дилида илтижо қиларди.
Поезд ӣӯлнинг бурилишига етганда йигит дўстлари ўтирган вагон деразаларидан кӯринмаӣ қолди.
Ҳамма ишқилиб бирор кор-ҳол бўлгунча, яхшиси, қолиб кетган бўлсин, навбатдаги поездга чиқиб олар, дейишар, нима бӯлганини эса хеч ким билмасди. Кутилмаганда вагон ӣӯлагида гулдаста кўтарган Азимжон пайдо бўлганида хамма енгил нафас олди. У оппоқ тишларини ярақлатиб жилмайганча гулларни Санобарга тутди. Қиз эса гулинг керакмас, жинни, деганча йиғлаб юборди...
...Куп ўтмай Орзу ўқиш жойидан янги гап топиб келди. Ўша бола унинг суратини янги чиққан, рекламалар чоп этадиган дастгоҳда катта қилдириб коллежнинг кӯча деворларига илиб чиқибди. Суратларнинг хаммасида
«I love you» деган ёзув ҳам бормиш.
- Нима қипти,- деди Санобар,- бу ҳам муҳаббат изҳор қилишнинг бир йӯлида!
- Ойи, ҳамма гап шундаки, у менинг энг ёмон чиққан суратим! Чиройли чиққанини каттартирмайдими?
-Ҳозир суратни кўпайтириш ҳам осон бўлиб кетди. Менинг битта курсдошим ярим йиллик имтиҳон кўрикка фақат менинг портретларимни қӯӣган. Тўғридан, ён томондан, буйи бастим билан, бироқ хаммасини ўзи чизган, хотираси ҳам зўр эди-да, ёддан ишларди!
- Ойи, сизга фақат хазил бўлса! Бу бола ҳали кўп қилиқ чиқаради. У билан ўзим гаплашмасам бўлмас экан, - деди яна Элбек.
Аммо боланинг қилган учинчи иши Санобарни ҳам ҳушёр торттирди. Жасур (боланинг исми шунақа экан) коллеж томига чиқибди-да, учгача санаб бўлгунимча, Орзу мен Жасурни севаман, деб қичқириши керак, бўлмаса, шу ердан нариги томга сакрайман,- дебди. Орзу унинг талабини бажармаган экан, ёнма-ён турган нариги бинонинг томига сакрабди. Мӯлжалга зўрға етиб, худди кинолардагидек, том чеккасига тирмашиб, қиӣналиб чиқиб олибди.
- Ойи, нега кулмаяпсиз? Сизнинг ошиғингиз ҳам шундай қилганми? Сакраётиб, тўп этиб йиқилиб тушса нима бӯларди?! Юринг, коллеж директоридан манзилини олиб, уйига борамиз, - деди Элбек шоша-пиша кийинар экан. Санобар ӯғлини бирга бормасликка кўндириб, қизи билан йўлга тушди.
Қоғозда ёзилган манзил қаршисида машинани тўхтатди. Бирпас ҳар хил шарқона минора-ю, қуббалар шаклида қирқилган яшил девор буталарига қараб турди. Сўнг ўймакор ёгоч дарвоза қўнғироғини босди...
Ичкарида эса суҳбат борарди:
- Ада, мен севиб колдим, нима қилсам экан?!
- Изтироб чек!
- Изтироб чекишни билмайман-да!
- Ўрган.
- Нега, изтиробсиз севсам бўлмайдими?
- Азоб чексанг муҳаббат фаришталари ёрдамга келади.
- Ҳа, унда майли, изтироб чексам, чека қолай.
Уй эгаси дарвозани очиб меҳмонларга пешвоз чиққанида, Санобар бир зум ўзини йўқотиб қўйди. Сўнг, ие, Азимжон, сен… сиз…мисиз,- деди.
- Санобар...- деди у ҳам ҳайрон бўлиб. Шу тобда ичкаридан чиқиб келган бола, вой, ада мен сизга шу қиз ҳақида аӣтувдим,-деди.
- Жасур сенинг… Сизнинг ӯғлингизми? - деб сўради ўзини қўлга олиб улгурган Санобар.
- Орзу сенинг қизинг... Киринглар ичкарига, -деди ниҳоят уй эгаси.
Санобар беихтиëр остона ҳатлади ва ғалати иш бўлди-да,- деди ўз-ўзига гапиргандай, мезбон таклиф қилган курсига ўтирар экан.
- Нимасини айтасан... Хўш, қандай шамоллар учирди?
- Шу, ўғлинг томдан-томга сакрабди.
- Ие, нимага?
- Ким билади,-дейсан. Қаҳрамонлик қилган бӯлса керак…
- А-а! Ҳа, тушунарли!
Азимжон қаҳ-қаҳ отиб кулди. Вой шоввоз-эй, вой маладес! Ота ўғли-да, ота ўғли!
Санобарнинг энсаси қотди:
- Нимага куласан, худо кўрсатмасин, йиқилиб тушса нима бўларди?
- Худо кўрсатмайди. Ошиқларни Худо асраӣди. Эсингдами, Москвага практикага кетаётганимизда поездни ўрмонда тўхтагани?!
- Ҳа, мен ҳам яқинда эслаган эдим.
- Ўшанда мен ҳам охирги вагонга осилиб чиқиб, то вагонимизгача томма-том сакраганман. Қарийб ўн саккиз йил муқаддам содир бўлган воқеанинг тафсилотидан Санобарни совуқ тер босди. Ваҳима аралаш вой жинни... деди.
- Шунақа... деди бирдан жиддий тортган Азимжон. Эсингда бўлса, билим юртини битиргач, кӯпчилигимиз институтга ӯқишга кирдик. Мени дарсларни кўп қолдирганим учун иккинчи курсдан ўкишдан ҳайдашди. Кейинги йил режиссёрлик бӯлимига имтиҳон топширдим. Яхши таӣёрланган эдим, қабул қилишди. Яна шу сабаб билан ҳаӣдалдим. Сўнг Москвага, консерваторияга ҳужжат топширдим. Бу ерга ҳам қабул қилиндим. Опера қўшиқчисиман.
- Азимжон сенга қойилман, ҳам рассомсан, ҳам театр санъатига бегона эмассан.
- Ўтган йили Италияда, Ла-Скалада концерт бердим. Шу ӣили Гран Операда, Парижда..
- Ие, мен ҳам кийимлар коллекциям билан ўшанда Парижда, модалар фестивалида эдим.
- Ўқидим... Газеталардан. Москвага ўқишга киргач келиб, сени қидирсам, турмушга чиқиб кетди,- дейишди. Бир ҳафта кўкрагимни захга бериб ётдим. Сўнг, бу ёқдан хам ҳайдаб юборишмасин, деб ўқишга жўнаб кетдим...
- Азимжон, ўғлинг билан гаплашиб қўясанми? Болалар ҳали ёш. Севги-муҳаббат деб бошини оғритмасин.
- Бефойда. Менинг сенга бӯлган муҳаббатим суяк сурган эканда, қонида бор. Гап таъсир қилмаӣди. Ундан кўра болалар бир- бирига ёқса, халақит берма.
Ташқарида Жасур қӯлида тик туриб, елкаси ерга тегмай ўмбалоқ ошар ва ҳар сафар йўлакча четида қийғос очилиб ётган мойчечакдан бир донасини узиб олишга улгурар, унинг бу ғаройиб «гул териш»идан Орзу ҳайратланиб чапак чалар... Сўнг, иккаласи қотиб- қотиб кулишарди.
ТАМОМ.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3