Тез кунда!
— Нега мен эмас у? Нега?
Дилфуза алам билан лаб тишлади. Қаршисида суюклиси ўзга бир қизнинг қўлларини тутиб турарди.
— Мени шунчаки унутишни иложи йўқ! Мен бир четга улоқтириб кетиладиган матоҳ эмасман.
Қиз кўз ёшларини сидирганча улурни кузатишда давом этди.
***
— Қотиллик кеча тунда содир этилган. Қотил бу ишга анча тайёргарлик кўрган.
— Нега бундай деяпсиз?
— Эшит тутқичидаги изларгача усталик билан артиб олган.
— Ҳақиқатдан бу нафас қисишидан табиий ўлим бўлсачи?
ИИБ ходими кулди.
— Унда ўзини жарохатлаб кейин нафаси қисадими?
***
Эшикдан чиққан ҳамоно ўзига урилиб кетган инсонни кўрган йигитни кўзларини нафрат пардаси қоплади. Қўллари мушт тугилди.
Қаршисидаги инсон эса айни дамда бу ҳаётда йўқдек эди гўё.
Шу пайт йигитни қўлларини тутган гўзал иккисини ҳам ҳаёлини жойига келтирди.
— Сен бу ерда нима қиляпсан?
Қизнинг кўзлари ёшга тўлди. Ортиқ бу ерда қоломасди.
семья
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Янги қисса
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
💥СЕНГА_МУҲТОЖМАН
1-қисм
Қаламни берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Ёзаётган ҳикоям манфаатли бўлишини сўраб қоламан.
Турфа тақдир йўлларида яна сиз билан йиғлаймиз, куламиз. Тақдир зарбаларини бирга енгиб ўтамиз. Ҳар бир тақдир дарс деганидир. Ҳар бирини ўрни бор, кимдир шукр қилишга ўргатса, кимдир тарбияга, кимдир афсусланмасликка. Шундай экан бошладик!
Эрта тонг осмон мусаффо. Рашид қўшиқни ҳиргойи қилганча боғга йўл олган.
-Умр асли беш кунлик сафооо
Гоҳи сафооо гоҳида жафоооо
Ташлаб кетган ўша бевафо
Ёшлигимга ...
Рашидни тили айланмади. Боғга олиб кирадиган ёлғизоёқ йўлда, ариқ бўйида узун сочли қиз ётарди.
- қайтгим... Келади...
Қўшиқни якунлаб ёқасини қоқиб қўйди.
- Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, арвоҳми?
Рашид кийими кулранг бўлган қизни арвоҳга ўхшатди. Қалтираганча борди. Қиз юзтубан ётарди. Қўлидаги кетмон дастаси билан аста туртди. Қиз жим.
-Ҳой қиз.
Яна туртди, ахийри ўзига қаратганда қотди қолди. Қизнинг юзи моматалоқ бўлган. Аммо унда тириклик нишонаси кўринмасди.
-Ё Аллоҳ, ўлибдику.
Шошганча телефонни олиб миясига илк келган рақамни терди. 03, бу пайтда 02 ни ўйлаб бўладими?
-Алло тез келинг, бу ерда битта қиз ўлиб ётибди.
****
Машинани эридан зўрға руҳсат олиб ҳайдаётган Анорани қувончи ичига сиғмасди.
-Жудаяааам маззаааааа.
-Анора секинроқ.
Анора эса қасддан газни босади.
-Қўрқооооқ
Анора атайин машинани ҳар томонга буриб ўйин қиларди.
-Анош қилма бунақа, тузук ҳайдамасанг қайтиб бермайман машинани ҳайдашга.
-Отабек шунақа қилманг энди.
Анора қитмирлигини қўймади. Йўлда машина йўқ, шу сабаб Анора бемалол эди.
-Сен қиз кўп ўзингдан кетиб қоляпсан.
-Чидайсиз, бошқа илож йўқ.
Анора қиқирлаб кулиб атай тезликни оширади.
Барчаси кутилмаганда содир бўлди. Олдиларидан югуриб чиққан болани уриб юбормай деб машина рулини кескин бурган Анора қолгани нима бўлганини англолмай қолди. Ўнг томонга қараб бурилган машина жуда катта тезлик билан бориб бетон тўсиққа қарсиллаб урилди. Отабекни оёқлари қисилиб қолгани, оғриқдан додлагани, ҳаммаси бир зумда рўй берди. Бир зумга ҳушини йўқотган Анора ўзига келган он дахшатдан қичқириб юборди. У ҳеч нарсани кўрмасди.
— Йўўўўқ, Отабеэеэк.
Отабек қонга беланган кўйи ҳушсиз ётарди.
—Ўлиб... Ўлманг илтимос.
Анора йиғлаб юборди. Телефони топиб телефон қиламан деганда қўлларидаги кучли оғриқни сезди, бунданам ёмони ҳамма ер зимистон эди. Оёғида ҳам чидаб бўлмас оғриқ. Азоб забтига олавергач ҳушини йўқотди.
***
Отабекни оёқлари гипслаб ташланган, боши боғланган. Кўзини очган заҳоти Анорани сўроқлади.
-Анора қани?
Онаси Зулайҳо ерга қаради.
-Ойи, Анора қани? Нима бўлди унга?
-Сен дам олишинг керак.
-Ойиии .
Отабекни овози кескин чиқди.
— Болам сенга асабийлашиш мумкин эмас. Қўй ўшани.
— Унга нимадир бўлдими?
— У... Сени оёқларинг ҳақида эшитиб, бутун умр ногирон эр билан ўтмайман деб кетворди.
— Нима? Ойи ўйлаб гапиряпсизми?
— Бу ҳақиқат.
Майсара опа кўзига ёш олди.
— Бўлиши мумкинмас, у мени ташлаб кетолмади.
— Болам ўзингни қийнама.
— Мен юролмайманми?
— Юрасан болам, юрасан. Хотинг бесабрлик қилди. Биласанку уни.
Отабек жим қолди. Қўллари мушт тугилди.
2-қисм
Отабекни кунлари азобда ўтарди. Анора уни ташлаб кетди. Доим айтарди, касал бўлманг, иссиқ кийининг, вақтида овқат енг , агар касал бўлсангиз қарамайман дерди. Отабек ҳазилга олиб куларди. Мана нима бўлди? Анора уни шу холида ташлади кетди.
***
Шифохона, докторлар Отабекни текширяпти .
— Суякларни цинган жойи битишига вақт керак. Сиз сиқилманг, бу вақтинчалик.
— Юра оламанми?
Отабек умид билан сўради?
— Албатта, оёғизни қимирлатиб кўринг ишонмасангиз.
Ҳақиқатдан, гипс ортида бўлган бўлса ҳам оёқлар, бармоқларни бироз қимирлатса бўлади.
— Демак умид бор?- Отабек шифокорга тикилди.
— 100 фоиз жавоб бераман. Юрасиз.
Шифокор чиқиб кетди. Аламзада Отабек телефонига тикилганча қолаверди. Телефон экранида Анора билан кулиб тушган суратлари. Жахл билан расмни ўзгартирди.
— Сендан буни кутмагандим.
***
Кунлар қачон бемазмун ўтади? Албатта ёнингизда кўнгилгиздаги инсон бўлмаса.
— Отабек овқат ейсанми?
Отабек ўқув дастури устида ишлаб ўтирибди.
— Ойи тугатай деб қолдим.
Отабек яна боши билан ишга шўнғиди. Ҳозирги замонда ҳамма нарсани имкони бор. Отабек ўқув марказида ишларди. Абитуриентларга дарс беришда, донғи чиққан устозлардан бири эди. Ҳозирда ҳаракати чекланганлиги сабаб у уйда ўтириб, онлине дарс беряпти.
— Тестларни тузиб олсам бас, қолганини кейинга қолдираман.
— Отабек, тезроқ чиқақол.
Отабек қўлларини ёйиб керишиб олди.
— Ойи ҳозир чиқаман. Еяверинглар.
— Сени кўргани мехмон келибди.
Отабек қизиқиб қолди. Ким келган бўлса?
Отабек чиқиб қараганида кулиб турган Лобарни кўрди. Лобар хам уни кўриб таббасумини аямади.
-Салом .
Отабек қаршисидаги буткул ўзгарган нозанинни кўриб аввлига довдираб қолди.
- Саломлар – Отабек синиқ табассум қилди.
- Ваув оташ ўзингмисан? Жуда ўзгариб кетибсан.
Лобар қўл узатиш асносида деди. Отабек стулга ўтираркан жавоб қайтарди:
-Ўзгарган мен эмас сенсан. Зўрға танидимку сени.
Лобар ичида хурсанд бўлсада сиртига чиқармади.
-Ўқиш тугадими?
- Бир амаллаб тугатиб олдим. Рости ўзимизни юртга етмас экан – Лобар чойдан ҳўпларкан тан олди.
- Мен сенга ўша вақт айтгандиа қулоқ солмай кетвординг.
Отабекни онаси Зулайҳо опа мева кўтариб кирди.
-Ол қизим нимага тортиниб ўтирибсан?-Оляпман ҳола ҳижолат бўлманг келинг ўтиринг биз билан.
- Сизлар бемалол, мени бироз қиладиган ишларим бор.
Зулайҳо опа чиқиб кетди.
- Тузалиб қолдингми? Рости сени бу аҳволда кўраман деб сира ҳам кутмагандим.
Отабек ичидан ўтганини сиртига чиқармади.
- Менда ҳаммаси жойида. Анча машқлардан кейин ўзгариш бор.
- Анора кўринмайди, қани у?
Аслида Лобар ҳаммасини билиб бўлганди. Атай сўради.
-У йўқ. Мен учун ўлган.
Лобар қачонлардир орзу қилган сўзларин иэнди эшитди. Эшитганида ҳам Отабек бу аҳволда. Ундан умид қилиш аҳмоқликдек туюлсада, юрак қурғур сира кўниколмади шу чоққача.
-Рости сизларга кўз теккан. Ҳали ярашиб кетасизлар.
-Лобар бу гапларни кераги йўқ бу мавзу аллақачон ёпилиб бўлган. Мен учун аҳамияти йўқ инсон энди бу. Ундан кўра ўзингдан гапир. Тўй қачон?
Лобар ютиниб қўйди.
-Тўй куёв топилса. Ҳозирча юриб олай мазза қилиб.
3-қисм
Ҳолсиз ётган қизини бошига эгилган онага қийин
-Қизим, бирор нима еб ол.
-Ойи... Ўлгим келяпти ойи.
Жамила опа йиғлаб юборди.
-Ундай дема қизим. Сенга бир нима бўлса биз қандай чидаймиз.
-Ойи яшолмайман. У сиз яшолмайман. Мени... У сизликда қолдириб кетди. Мени ташлаб кетди у. Доим айтарди сени ҳеч қачон ташлаб кетмайман деб. Ёнингда бўламан дерди. Ойиииии мен уни соғиндим.
Бақириб йиғлади. Ҳар куни шу аҳвол. Онаизор тамом бўлди. Юпатолмайди. Қизига таскин беришга тили ожиз.
-Касал бўласан қизим. Бунақа сиқилаверма.
-Мени бу зулматдан чиқаринг. Илтимос онажон, оналарни дуоси ўтадику ойи. Мени зулматдан чиқаринг .
Жамила опа йиғлади, кўз ёшларини рўмолчага аранг артди.
-Мен сенга овқат олиб келаман. Ана эшик ҳам очилди. Даданг ишдан келди менимча.
Кўп ўтмай хонада Яшнар ака кириб келди.
-Мени йиғлоқ қизим ҳалиям йиғлаяптими?
-Дадааа... Мен энди дунёни кўрмайманми? Сизни кўрмайманми?
Яшнар ака кўзидаги ёшни сидириб ташади.
-Менга ишонасанми болам?
-Ишонаман дада.
-Сен кучли бўлмасанг буни енголмайсан. Мени тушкунликдан чиқарган қизим наҳот ўзини чиқаролмаса. Болам сени бошқача яхши кўраман биласан. Сени бу аҳволда мени азобламайди дейсанми? Икки ойдирки ҳаёлим сенда. Ишга қўлим бормайди.
-Дада кечиринг мени .
-Мен аввалги қизимни йўқотиб қўйдим. Мен сендан ажралиб қолгандекман болам.
Икки ойдан бери йиғламаган ота кўзига ёш олди. Бу гал қизидан яширмади.
-Юрагим куйиб кетяпти. Биламан севгини ҳаммагаям бермайди. Лекин сен яратгувчига исён қиляпсан. Бунда ҳам бир хайр бордир.
-Дада у ҳаёлимда ўлмагандек.
-Ҳаммада ҳам шундай. Ҳеч қачон йўқолган яқинингни ўлганини қалбинг тан олмайди.
-Мени қабрига олиб боринг. Илтимос дада.
Яшнар ака жим қолди. Қандай олиб боради?
-Дада. Дада? Нега жимсиз?
-Қизим буни кўтаролмайсан. Мен албатта олиб бораман. Фақат сен кўришни бошласанг.
-Дадааа буни иложи йўқку
-Бор, иложи бор. Сен ҳаракат қилмаяпсан. Сен кучсизсан. Қандай қилиб бу аҳволингда тузаласан. Менга аввалги қизимни қайтар. Кейин сени олиб бораман.
***
Сартарош йигит мижозини сочини турмаклаяпти.
— Адашмасам сизни севгилизам ўзизда сочини турмаклатади а?
— Ҳа, қайердан билдингиз?
— Кеча ўша қизни деб йигитим билан урушдим.
Машхур соч укладка қилишдан тўхтаб қолди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6