МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
13-қисм
Мен туман марказига йўл олдим. Сайр қилиш ҳамда бир иккита китоблар олиш мақсадида йўлга чиқдим. Аксига олгандек такси ярим йўлда бузилиб қолди. Анча кутдик тузалай демасди. Худди кутиб тургандек Азаматни машинаси ўтиб қолди. Бузилган машинани кўриб тўхтамай ўтолмади.
-Ака Нурик нима бўлди тойчоққа?
-Эее кўрмайсанми, бузилган жойини қара. Йўловчимам бор эди иккита. Энди қачон бораман-у, қачон тузалади бу.
-Ғам чекманг. Мен йўловчиларизни олиб, шаҳардан сизга усталарни юбораман. Унгача сабр қилиб турасиз.
-Умрингдан барака топ ука.
Нурали ака хурсанд бўлиб бизни Азаматни машинасига чиқишимизни айтди. Йўлда ҳам индамай кетдик. Ҳамроҳимни манзили яқинроқ экан, у тушиб қолди. Машинада мен ва Азамат қолдик.
-Қаерга отландинг?
-Шаҳарга, китоб олмоқчиман.
-Зерикибсанда бизни қишлоқда?
-Унчамас, лекин китоб зарур.
-Ҳа майли. Фойдали бу ҳам.
-Азамат сени баъзида аҳволинг оғирлашиб қолади а?
Азаматга саволим ёқмади.
-Нега сўраяпсан?
-Сен асли бир танда иккита одам бўлиб яшаяпсан? Сен нега ундан кетолмаяпсан?
-Бекорчи гапларни йиғиштир.
-Асабийлашма, мен сенга ёмон бўлсин деб айтмаяпман.
-Мени ҳаётим билан ишинг бўлмасин.
-Унда хотининг мени тинч қўйсин. Мен сенга осилиб олмаганман,нега у шунақа ўйлаяпти?
-Ундай ўйламайди. Мени қизиқтирмайсан.
Бирдан совуққон Азамат пайдо бўлди.
Китобларни ўзимга керагини зўрға топдим. Бахтимга қайтишда яна Азамат билан қайтадиган бўлдим. Бу режам учун яхши фикр эди. Орқа ўриндиқда ўтириб "чор қул"ни овоз чиқариб ўқий бошладим. Кутганимдек Азамат бунга тоқат қилолмади.
-Бас қил Хадича.
-Азамат балки Аллоҳга қайтиш вақтинг келгандир.
-Шу ерда тушириб кетайми?
-Йўқ шартмас.
Менда энди далил бор. Азаматга ростдан нимадир қилган. Бўлмаса оддий сурага додлаб кетмасди.
Уйга боргач Азаматга хайрни ҳам насия қилиб кириб кетдим. Кечгача ишларга ёрдам бериб қизимни ухлатдим-у, мутолаага берилиб кетдим.
Сеҳргар эса турли услубларни ишлатиб, кишиларга таъсир ўтказувчи шахсдир. Қуръони каримда сеҳр тўғрисида келган оятда эркакни хотиндан ажратувчи ишларни қилувчилар ҳам сеҳргар экани айтилган. Сеҳргар Қуръони Каримда қаттиқ қораланган.
Аллоҳ таоло Тоҳо сурасида бундай марҳамат қилади:
«Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас» (69-оят).
Сеҳр ва сеҳргарлик ҳадиси шарифларда ҳам қораланган ва мўмин-мусулмон бандаларнинг бу ҳаром ишга мутлақо яқинлашмасликлари лозимлиги қайта-қайта таъкидланган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тугун тугиб, унга дам урса, сеҳр қилган бўлади. Ким сеҳр қилса, ширк келтирган бўлади», деб айтганлар».
Имом Насаий ривоят қилган.
Қуръони Каримда сеҳргарларнинг иши куфр экани айтилган.
Бирор нарсанинг кўлами ёки хатари бошқа нарсага солиштириб кўрилганда яхшироқ ва теранроқ англанади. Сеҳрнинг нақадар катта гуноҳ эканини у билан бир қаторга қўйилган улкан гуноҳлардан (гуноҳи кабиралардан) ҳам тушуниб олиш мумкин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти ҳалок қилувчидан четланинг», дедилар. Одамлар:
«Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш ва ғофила, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Маълумки, Аллоҳга ширк келтиришдан улканроқ гуноҳ йўқ. Ушбу ҳадиси шарифда инсоннинг ҳалокатига сабаб бўлувчи улкан гуноҳларнинг ичида биринчи бўлиб айнан мана шу ширк келтиришнинг зикр қилиниши ҳам бежиз эмас. Ундан кейин, иккинчи ўринда сеҳр туриши эса сеҳргарлик қанчалик катта гуноҳ эканини яққол кўрсатиб турибди. Эътибор беринг-а, ҳатто одам ўлдириш ҳам ундан кейинга қўйилган. Чунки сеҳргарнинг жамиятга етказадиган зарари одам ўлдиришдан ҳам каттароқдир. Албатта, бундай улкан гуноҳ қилган шахс охиратда жазосини тортади. Бу нарса ҳам ҳадиси шарифларда баён қилинган.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Сурункали хамр ичувчи ҳам, сеҳрга ишонувчи ҳам ва қариндошлик алоқасини узувчи ҳам жаннатга кирмайди».
Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Азамат сени у илондан қутқариш керак экан. Эртага бувим билан маслаҳатлашаман.
Бувимга бор гапни айтиб бердим.
-Қизим Азаматни дуолар ўқишга кўндириш керак.
-У мен билан гаплашишни хоҳламайди.
-Йўлини топ. Агар айтганларингга ишонаётган бўлсанг сен тўғри йўлдасан. Умуман жим тургандан кўра бир уриниб кўр.
Тунда яна ҳужумга учраганимдан сўнг Фатҳияни уйига бордим. Бу сафар дарвозани очганида ҳолатини кўриб қайт қилгим келиб кетди. Сочлари қачон таралгани номаълум, кийими эса увадаси чиққан мато эди.
-Нега келдинг?
Фатҳия мижоз қабул қилувчи дарвозасидан менга нафрат билан боқди.
14-қисм
Тилсим:
-Менга амалларингни қилишни бас қил .
Фатҳия баланд овозда қаҳ қаҳ уриб кулиб юборди.
-Сенга энди ҳеч нима қилмайман. Эринг келиб олиб кетади. Қайтмас бўлиб кет омин.
-Бекорларни айтибсан.
Уни туртиб уйига кирдим. Орқа тарафдан кирганим учун энди уйни яққол кўра бошладим. Мен илк бор келган дарвоза томонда бинойидек икки хонали уй бор шекилли, аммо бу орқа тарафга қараб қурилган бинолар лойсувоқ қилинган. Томи ҳам шифер эмас, уй ёнида каттакон тут дарахти бўлиб мевалари шундоқ ер билан битта бўлгани пастдаги доғлардан бемалол билинарди. Супалар ҳам супурилмаган, ҳас ҳашак тушиб ётар, ўчоқ боши турли ашқол дашқоллардан тўлган эди. Мени томоша қилаётганимни Фатҳия негадир мамнун кузатарди. Тандирхонани олдида эшиги йўқ омборхона бўлиб уни пасти ертўла экан, ертўла оғзи ўргимчак тўрлари билан ўралганди. У ерга қараб сесканиб кетдим, ҳудди ўша жойдан мени кимдир кузатиб тургандек туйилди.
-Азамат сени икки дунёда ҳам қабул қилмайди. Ундан умидингни уз.
-Сен эсингни еганмисан? Мен уни яхши кўрмайман. Ҳатто у менга қизиқ ҳам эмас, нега бу гапга ёпишиб олдинг?
-Мен ахмоқ эмасман. Менга эртак ўқима. Самандар ҳам ўзингга айтди-ку, Азамат олдин сени севган мени учратиб эса мени севди, умрининг охиригача.
-Менга буни аҳамияти йўқ. Мен шундоғам Азаматдан ҳеч нарса кутмайман. Сендан илтимос мени тинч қўй. Бу ерга ҳар хил инс-жинслар билан олишишга келмадим.
-Нимага келганингни биламан. Қайтиб келмайсан деб умид қиламан.
Бу ивирсиган уйдан тезроқ кетишни кўнглим тусаб қолди. Тезликда у ерни тарк этдим. Уйга боргунча терлаб кетдим. Ҳаво етишмасди.
Оёқларимда жон қолмади. Эшикдан зўрға кирдиму қуладим. Қолгани эсимда йўқ. Кейин эслаганларим эса бувимни узоқдан исмимни айтиб чақирганлари-ю, яна бўғилиб кетаётганим бўлди. Икки кун жуда қийналдим, бувим,бобом сураларни оъқиб турдилар. Шундагина енгиллаша,енгилаша анча ўзимга келиб қолдим.
Кўзгуга қараганда эса дахшатга тушдим. Лабларим олдида жуда кўплаб учуқлар тошиб чиққанди. Бувимнинг айтишича жин ўйнаётган жойга оёқ қўйганман, ёки уларга озор берганимга шунақа бўлибман. Бунақа давом этиб бўлмасди. Яна китоблар ёрдамга келди. Мен бувимдан Фатҳияни уйига борганимни яширдим.
Агар банда Аллоҳ таолонинг айтганини қилиб юрса, жинлар унга қарши ҳеч нарса қила олмайди. Аммо одам боласи гумроҳ бўлиб, ўзи шайтоннинг малайи бўлиб олса, ўзидан кўрсин.
Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида айтади:
«Албатта, сенга бандаларим устидан ҳукмронлик йўқдир, сенга эргашган гумроҳларгина мустасно» (42-оят).
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Иблисга хитоб қилиб, «Менинг мухлис бандаларимга сенинг ҳукминг ҳам, гапинг ҳам ўтмайди. Зийнатлашинг ҳам, йўлдан оздиришинг ҳам таъсир этмайди. Сенинг бу нарсаларинг фақат сенга эргашган, йўлдан адашган гумроҳларгагина ўтади ва таъсир қилади», демоқда.
Шайтон васваса қилишдан бошқага ярамайди. Ўша пайтда банда сергак бўлиб, ўзини ўнглаб олса, унинг васвасасидан қутулиб қолади. Аммо банданинг ўзи шайтоннинг васвасасига учса, унинг малайига айланиб қолиши ҳеч гап эмас.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
«Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Қачон тақво қилувчиларга шайтондан бир шарпа етса, улар албатта зикр қиларлар, бас, қарабсанки, улар кўрувчи бўлиб турибдилар. Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларга мадад берарлар, сўнгра сустлик қилмаслар» (200-202-оятлар).
Ислом_уз
Мен ўша куни дуо тугул таҳоратли ҳолда ҳам эмасдим. Мен Фатҳияга бас кела оларман деб ўйлагандим. Афсус ҳозирча ожизлик қилдим. Лекин мен уни албатта фош қиламан. Фатҳияни уйидан келганимдан бери ортимдан бир шарпа юргандек бўлади. Баъзан қўрқаман ҳам. Аммо жинлардан қўрқса уларни таъсири кучайишини билганим учун уларни ўзимдан ожиз санаб,қўрқмайман дея ўзимни ишонтира бошладим. Бу албатта иш берди.
Шу қадар кўп дуоларни ёдладимки мен ўзимни кучли сезардим. Бир куни қизимни қишлоқ врачлик пунктига олиб борсам Азамат ҳам ўша ерда экан. Мени кўриб сўраша кетди. Унга билдирмай ортидан "чор қул " ни ўқий бошладим. У Хабибани текшириш билан оввора эди бу пайтда. Ўша куни анча сухбатлашдик. Азамат неча йиллардан бери боши оғришини аммо шифокорга бормаслигини айтди.
-Нега,кўринсанг бўладию?
-Уйга борсам бир зумда тўхтайди. Менимча хотинимни кўргим келса керак.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1